Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Карантин қоидаларига риоя қилмаган россиялик дипломат Албаниядан ҳайдалди

1043

Россиянинг Албаниядаги элчихонаси дипломати Алексей Кривошеев коронавируснинг олдини олиш учун жорий этилган қоидаларга риоя қилмагани учун пайшанба куни персона нон грата – исталмаган шахс деб эълон қилинди. 

Associated Press агентлигининг хабар беришича, дипломатга Албанияни тарк этиши учун 72 соат муҳлат берилган. 

Албания Ташқи ишлар вазирилиги Алексей Кривошеев ўтган йилнинг апрелидан берин карантин қоидаларига амал қилмай келаётганини маълум қилди. Вазирлик ушбу ҳолатни Россия элчисига билдирган, бироқ дипломат қоидаларни бузишни давом эттираверган. Вазирлик қоидабузарликка ортиқ тоқат қилиб бўлмаслигини таъкидлади. 

Россиялик дипломат айнан қайси қоидаларни бузгани ва унинг лавозими ҳақида Албания Ташқи ишлар вазирлиги маълумот бермади. 

Айни пайтда вазирлик Алексей Кривошеев борасида қабул қилинган қарорни Москвада тушуниш билан қабул қилинишига умид билдирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон-Саудия Арабистони келишувининг геосиёсий аҳамияти: АҚШ ўйиндан чиқарилдими?

287 20:30 22.03.2023

Таровеҳ муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

387 19:42 22.03.2023

Энг яхши табиб

470 19:15 22.03.2023

«Пекин Ашхобод билан муносабатларга катта эътибор беради» — Си Цзинпин

397 18:40 22.03.2023

РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР

88 18:05 22.03.2023

Асад режими Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужуми юзасидан Исроилни айбламоқда

267 17:10 22.03.2023
« Орқага