Янгиликлар

Карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

587

Кеча, 25 март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, унинг аҳоли турмуш даражасига ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатишга қаратилган қатъий чоралар юзасидан брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев ва журналистлар иштирок этди.

Йўлдошевнинг сўзларига кўра, ҳозирги қадар ўтказилган тадбирларда 645 та ҳолатда жами 1 млрд 735 млн сўмлик маҳсулотлар қиммат нархда сотилаётгани аниқланиб, ушбу маҳсулотларнинг арзон нархларда аҳолига сотилиши таъминланган.

15 мартдан шу кунга қадар карантинда бўлиш қоидаларини бузган 90 нафар фуқаро аниқланиб, 87 нафари маъмурий жаобгарликка тортилди, 3 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

– Яна бир масалани айтиб ўтмоқчиман, – деди Бош прокурор ўринбосари. – Куни кеча бўлиб ўтган Сенат ялпи мажлисида карантин қоидаларига риоя этмаслик учун жазо чораларини кучайтиришга қаратилган қонун маъқулланди.

Эндиликда карантин қоидаларини бузганлик учун маъмурий жарима миқдори фуқаролар учун 6.690.000 сўмгача, мансабдор шахслар учун 11.150.000 сўмгача оширилди.

Ички ишлар ва Миллий гвардия органларига эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузган ҳуқуқбузарларни маъмурий йўл билан ушлаб туриш ваколати берилди.

Жиноий жазо ҳам кучайтирилиб, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилди.

Бундан ташқари, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, аҳоли орасида асоссиз ваҳима чиқариш учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 6 млрд доллардан ошди

219 18:30 28.03.2020

Элчихона ўзбекистонликларни чартер рейс масаласида сабр қилишга чақирди

190 15:30 28.03.2020

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 24 млрд доллардан ошиб кетди

561 14:00 28.03.2020

Коронавирусга чалинганлар сони 16 нафарга ошди

1786 10:13 28.03.2020

Коронавирус беморлари 88 тага етди

1009 22:44 27.03.2020

“Қачон халқ бўласан, эй сен, оломон?!”

1329 19:30 27.03.2020
« Орқага