Таҳлил

Каримберди Тўрамурод: «Қўрқсанг – ёзма, ёздингми – қўрқма!»

6406

Таниқли журналист Каримберди Тўрамурод яқинда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида “Самарқанддаги мафия” ҳақида бонг урганди. Кейинчалик унга кимлар томонидан босимлар, таҳдидлар бўлди. Ҳатто яқинда Ўзбекистон Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Раҳбари Комилжон Алламжонов билан ҳам ушбу масала бўйича учрашиб, уни муҳокама қилишганди. Хўш, мазкур журналистик текширув оқибати нима бўлди. Бу ҳақда журналист Каримберди Тўрамурод шундай ёзади:

“Самарқанддаги мафия нима бўляпти?

Бизга маълум бўлгани, ҳозирча, Ситора Исматова билан боғлиқ барча жиноий ишлар Самарқанд шаҳри ва туманлар прокуратураларидан йиғиштириб олинди. Биз “Кучли тўртлик”нинг фақат Самарқанд шаҳрида қилган ишларини ёритган эдик, ваҳоланки, Ситора Исматова вилоятнинг барча туманларига ҳам “гастролга чиқиб” тураркан. Туманларнинг прокуратураларидан ҳам Ситора Исматова иштирокидаги 8-9 тадан жиноий ишлар “йиғиштириб” олинган. Шунингдек, барча судлардан ҳам Ситорага алоқадор ишлар йиғиштириб олинган.

Менимча, ҳамма ёқ “чисто” дейишгач, Ситорага “Энди Каримберди Тўрамуроднинг устидан тепага шикоят қилишинг мумкин”, деган кўрсатма беришса керак, деб гумон қилгандим, айтганимдек бўлди. Мана, мени бир “сўроқлаб қўйиш” учун Ситора яшайдиган маҳалладан участка нозирлари келишди. Унинг Президент порталига менинг устимдан ёзган шикоятни узоқдан бўлса ҳам кўрсатишди.

“Мен ўз умрини коррупцияга қарши курашга бағишлаган фидойи инсонман, Каримберди Тўрамурод эса, порахўрларни ҳимоя қилиб, менга туҳмат қилди, менинг обрўйимни тўкди, унга чора кўришингизни сўрайман”, деб ёзибди.

Тавба, унинг обрўси ҳам бор экан!

Албатта, портал ўрганиш учун ИИБ га юборган ва Ситора яшайдиган маҳалла участка нозирлари ҳақиқатдан шундаймикан, деб ўргангани, мендан “тушунтириш хати” олгани келишди. Аммо мендаги ҳужжатларни кўриб, ўзлари ҳам “Ух-тиииии!” деб юборишди.

Мен “Ҳақиқатдан Самарқандда булар тил бириктириб, кучли мафия тузгани тўғрисида видеолавҳа эълон қилганим ва бунинг учун исталган вақтда, исталган жойда жавоб беришга тайёрлигим”ни билдириб, “тушунтириш хати” ёзиб бердим. Яна уларга Ситора туфайли судланган 4-5 кишининг ҳукмидан нусха ҳам бериб юбордим, суҳбатимиз қуруқ бўлмасин-да.

Охирида мухлисларга ҳам, айниқса, энди менга тишини қайрайдиганларга ҳам ўз шиоримни эслатиб қўймоқчиман:

ҚЎРҚСАНГ – ЁЗМА! ЁЗДИНГМИ – ҚЎРҚМА!

Мен видеолавҳани эълон қилмасимдан аввал билар эдим, қанақа ишга бел боғлаётганимни!

Мен аҳмоқ ҳам эмасман, бошимни шунчаки дорга тутиб берадиган!

Мен 18 ёшли, пиарга ўч бошловчи, отим чиқсин, дейдиган ҳаваскор блогер ҳам эмасман!

Ахборот олиш, тарқатиш эркинлиги, матбуот эркинлиги, сўз эркинлиги тўғрисидаги қонунларни, давлат Конституциясини яхши билган, қолаверса, журналистик этикани ҳам яхши билган, етарли даражада тажрибага эга бўлган, бошида ғурраси кўп журналистман! (Блогер эмас!)

Айтган сўзимга жавоб бера оламан!

Инша Аллоҳ, коррупцияга қарши курашга умрини бағишлаган “покиза зотлар” бу кураш ортидан қанча мол-дунё тўплаганларигача етиб борамиз!

Фақат “энг тепада” ўтирганлар ҳам “коррупцияга қарши курашга умрини бағишлаган фидойи” бўлмасалар бўлгани!”

Каримберди Тўрамурод

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган ички ишлар органлари фаолиятига тааллуқли материалларга ҳуқуқий муносабат» мавзусида ўтказилган матбуот анжумани

552 19:34 18.10.2019

Танзила Норбоева:  «Ўзбекистонда партияларнинг ишини журналист ва блогерлар қиляпти»

597 14:19 12.10.2019

Ҳокимият блогерлардан ёрдам сўради

860 14:30 19.09.2019

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий баёнот билан чиқди (видео)

586 10:40 14.08.2019

Блогерлик ва журналистика

1292 12:40 06.08.2019
« Орқага