Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси

2438

Катта фиқҳ энциклопедияси араб алифбоси тартибида  ёзилган  45 жилддан иборат бўлиб, ўз ичига фиқҳий масалаларни тўрт мазҳаб далиллари асосида қиёсий-таҳлил қилиб жамлаган. Бу йирик ва нуфузли асар дунё ислом уламолари орасида жуда машҳурдир. Бу китобнинг 1-2 жузлари 2020 йилда “Azon kitoblari” нашриёти томонидан чоп этилган. 

Azon.uz сайтида ушбу китобдан парчалар бериб бориш орқали халқимизнинг шаръий илмларининг ошишига ҳисса қўшишни ният қилдик.

Ислом фиқҳи

Фиқҳнинг луғавий таърифи

1  – Фиқҳ  луғатда,  умуман,  зоҳир ё махфий нарсани фаҳмлаш, яхши англаш маъноларида келади. Бу “Қомус” ва “Мисбоҳул мунир”нинг таъбиридир. Бунга Аллоҳ  таолонинг  Шуайб  қавмидан қилган  қуйидаги  ҳикоясини  далил қилишади: “Дедилар: “Эй  Шуайб,  Сенинг  айтаётганларингдан кўпини яхши англамаяпмиз”(Ҳуд сураси, 91-оят). Шунингдек, яна: “Мавжуд  бўлган  барча  нарса  ҳамд  билан  Унга  тасбеҳ  айтур.  Лекин  сизлар  уларнинг тасбеҳларини  англамайсиз” (Исро  сураси,  44-оят)ни  ҳам  далил  сифатида  келтиришади.  Бу икки  оятда  фиқҳ,  яъни  умуман англаш рад этилмоқда. Айрим  олимлар  фиқҳни  бирор нарсани ўта нозик фаҳмлаш деб  айтишади.  Масалан,  гапингнинг  фиқҳини  билдим,  дегани суҳбатдош  айтган  сўзларни  мақсад  ва  сирлари  билан  англаганликка  ишора  қилади.  Қуръони карим оятларини кузатган киши фиқҳ лафзи фақат дақиқ нарсани идрок қилиш маъносида келганини кўради. Масалан, Аллоҳ таоло:  “У  сизларни  бир  жон (Одам алайҳиссалом)дан  пайдо  қилган зотдир.  Демак, (инсон  учун  она қорни) қароргоҳ  ва (ота пушти омонатгоҳ(экан). Фаҳмлайдиган қавм  учун  оятлар  тафсилотини бердик”(Анъом сураси, 98-оят). Аммо  сўзимиз  аввалидаги икки оятда мутлақ фаҳмлаш рад этилаётгани  йўқ.  Балки  Шуайб алайҳиссалом  қавми  у  зотнинг даъвати  сирларини  идрок  этишгани тан олинмаяпти. Илло, улар пайғамбар сўзларининг зоҳирини англашган.  “Исро”  сурасида  инкор  этилаётган  жиҳат  ҳар  бир нарсанинг  Аллоҳ  таоло  учун  тасбеҳи  сирларини  идрок  этишдир. Илло, энг паст ақл ҳам англайди-ки,  ҳамма  мавжудот,  хоҳ  ихтиёрий,  хоҳ  мажбурий,  Аллоҳга ҳамд  айтади.  Чунки  уларнинг ҳаммаси  Унга  бўйсунгандир.  Нима  бўлганда  ҳам  биз  фиқҳнинг усулий  ва  фақиҳлар  наздидаги маъносига  эътибор  қаратамиз. Чунки  баҳсимизга  алоқадор  жиҳат айнан шудир.

(Давоми бор)

«Катта фиқҳ энциклопедияси»дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

1003 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

941 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

1108 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

1171 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

828 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

874 21:50 24.05.2022
« Орқага