Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ибронинг қисмлари

1547

(50-қисм 51-қисм 52-қисм 53-қисм 54-қисм 55-қисм 56-қисм 57-қисм 58-қисм 59-қисм 60-қисм 61-қисм 62-қисм 63-қисм 64-қисм 65-қисм 66-қисм 67-қисм 68-қисм 69-қисм 70-қисм 71-қисм 72-қисм 73-қисм 74-қисм)

Ибронинг қисмлари

14. Баъзи уламолар иброни иккига бўлишган. Улар – соқит қилиб кечиш ва тўлатиб кечиш иброларидир. Биринчи қисм иброни мана шу ном остида ўрганилгани маъқул. Иккинчи қисм ибро эса бошқа шахснинг зиммасидаги собит ҳақни тўлатиб олгани эътироф этилган иқрорнинг бир туридир. Бу тақсимотнинг натижаси кафолатда – қарз берувчи тарафидан содир бўлган ибро масаласида кўринади. Агар у кафилга қарата “Сен менга (нисбатан) молдан халос бўлдинг”, деса, кафил ҳам, қарздор ҳам қарз талаб этилишидан халос бўлади ва кафил қарздордан молни қайтиб олади. Чунки бу қабз ва тўла олганлик баро́ атидир. Ҳақдор “Сен молдан халос бўлдинг”, деган гапи билан кафилга гўёки “Сен менга қарзни тўладинг”, демоқда. Аммо у “менга” сўзини ишлатмай, “Молдан халос бўлдинг” ёки “Сени халос қилдим” деса, кафил қарздордан ҳеч нарса олмайди. Чунки бу ҳақни олганига иқрор бўлиш эмас, соқит қилиш ибросидир. Бу масаладаги ихтилофлар ва тафсилотлар “Кафолат” бобида келади.

Уларни икки қисм деб эътиборга олинишининг сабаби шундаки, ибродан ҳам, иқрордан ҳам низони тўхтатиш, жанжални бартараф қилиш ва улардан кейин ҳақ талаб қилиш жоиз эмаслиги назарда тутилади. Иккаласидан ҳам мақсад бир. Шунинг учун уларнинг тушунчаси бир-биридан фарқ қилса ҳам бирини айтиб, иккинчисини таъбир қиладилар.

Юқоридаги иборалардан ушбу тақсимот ибронинг айни ўзини тақсимлаш эмас, балки унинг самараси ва мақсадини тақсимлаш экани маълум бўлади. Агар бундай бўлмаса, иқрор (жумладан, ўз ҳақини олганига иқрор қилиш) шарт, рукн ва натижаларида ибродан бошқа нарсадир. Албатта, у зиммадаги қарзда ҳам, мулкда ҳам бирдек бўлаверади. Соқит қилиш иброси эса фақат қарзларга хосдир. Келажакда мана шу турдаги иброга хос ҳукмлар баён этилади. Чунки ҳақни тўла олиб бўлгандаги иброга боғлиқ тафсилотларнинг ўрни “Иқрор” бобида келади.

Гарчи бошқа мазҳабларда ҳам ҳақни тўлиқ олиш натижасидаги бароат билан соқит қилиш натижасидаги бароатни ажратиб турувчи жиҳатлар мавжуд бўлсаҳам, лекин ҳанафий мазҳабимиздан бошқа мазҳабларда иброни бундай тарзда тақсим қилинганини учратмадик. Баъзи ўринларда ибронинг оммавийлик ва хослик жиҳатидан ҳам бошқача тақсимоти учрайди. Бу эса ибронинг қайси лафз билан айтилганига қараб бўлади. Унинг натижаси ибро воқеъ бўлаётган нарсада кўринади. Бу мавзунинг тафсилоти “Ибронинг навлари” сарлавҳаси остида келади. Ибро соқит қилиш учунми ёки эгаликни тайин этиш учунми?

15. Фақиҳлар ибронинг соқит қилиш ёки мулк қилиб бериш учун жорий этилгани борасида ҳам ихтилоф қиладилар. Бу борада ҳатто бир мазҳабнинг сўзлари ҳам ҳукмларни йўналтиришга қараб турлича бўлган. Шундай бўлса-да, бу мавзуда ҳар бир мазҳабда ғолиб фикр мавжуд. Бу қуйидагича кўринишда ифода этилган:

биринчи қараш – жумҳурларнинг қараши, моликий, шофеъийларнинг қавли ҳамда ҳанбалийлардаги кучли ҳукм шуки, ибро – соқит қилиш учундир;

иккинчи қараш – шофеъийларнинг баъзилари ва ибн Муфлиҳ Ҳанбалий раҳматуллоҳи алайҳ айрим масалаларда нақл қилгани каби “Ибро – бир жиҳатдан мулк қилиб беришдир”. Қози Закариё раҳматуллоҳи алайҳ: “Ибро, гарчи мулк қилиб бериш бўлса-да, ундан мақсад – соқит қилишдир”, деган;

учинчи қараш – ибн Муфлиҳ раҳматуллоҳи алайҳ нақл қилган, ҳанбалийлардан бир жамоа қарор қилган қараш бўлиб, унга кўра ибро – мулк қилиб беришдир. Улар “Биз унинг соқит қилиш эканига рози бўлсак-да, гўёки кечувчи қарзни олдин қарздорга мулк қилади. Шундан сўнг, у соқит бўлади”, дейишади.

Бу ерда шофеъийлардан ибн Самъоний раҳматуллоҳи алайҳга тегишли бошқа бир қараш ҳам мавжуд. Унга кўра, ибро – (талоққа муқобил бўлмаётган ҳолатларда) кечувчидан мулк қилиб бериш ва қарзи кечилаётган кишидан эса соқит қилишдир. Чунки ибро қарзнинг мол эканлиги эътибори билан мулк қилиб беришдир. У ҳақдорга нисбатан мол ҳисобланади. Молиявий ҳукмлар фақат унга нисбатан намоён бўлади. Бундан – кечилаётган нарсани биринчиси (қарз берувчи) билиши шарт, иккинчиси (қарздор) билиши шарт эмаслиги келиб чиқади.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россиядаги мигрантларнинг Ўзбекистонга қайтиши қандай оқибатларга олиб келади?

433 20:35 28.09.2022

Темурнинг охирги юриши

261 20:05 28.09.2022

Россияда хусусий самолётларда парвозларга талаб кескин ошди

223 18:25 28.09.2022

«Пахта иши»: Президентга мурожаат сабаблари. Россия-Украина: бизнес зарарда(ми?)

206 18:05 28.09.2022

44 кун: қаҳрамонлик, ғалаба ва озодлик

207 17:45 28.09.2022

Россия фуқароси бўлмасангиз, хавотир олманг!

499 17:20 28.09.2022
« Орқага