Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳод манбалари

833

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм, 8-қисм, 9-қисм10-қисм 11-қисм12-қисм13-қисм14-қисм 15-қисм)

Сўнг биз улардан: “Суннатдан бошқа манбадан билиш имкони йўқ масалалар ечимини, масалан, намознинг қандай ўқилиши, намозларнинг беш вақт фарз ё фарз эмаслигини, закот нисоблари ҳақида, ҳаж амаллари тўғрисида оятларни қаердан оласизлар?” деб сўраймиз.

Хатари бу фирқаникидан кам бўлмаган яна бир тоифа бор. Улар: “Суннатни ибодатга тегишли масалаларда ташриъий манба сифатида қабул қиламиз. Аммо унинг дунёвий ишларда ташриъот ёки ҳаёт тарзи бўлиши биз учун ҳужжат эмас, дейишади. Улар бунда асли йўқ шубҳага осилиб олишган. Бу хурмони чанглатиш бўлиб, хуллас Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилган пайтларида у ерликлар хурмони чанглатишаётганини кўрдилар ва: “Агар бундай қилмасалар яхши бўларди”, дедилар. Мадиналиклар хурмони шу бўйи чанглатмай қолдирдилар. Шу сабаб у айниб қолди. Яна бир бор улар олдидан ўтаётганларда: “Хурмоларингизга нима бўлди?” дея сўрадилар. Улар, шундай, шундай бўлди, деб вазиятни тушунтиришганда, у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дунё ишларингизни ўзингиз яхши биласиз”, дедилар.

Бу хабар бирор нарсага далолат қилса, шундаям дунёвий ишларнинг ҳалоллик ё ҳаромлик, саҳиҳ ё фасодлик билан ташриъга алоқаси йўқлигига, балки тажрибавий ишлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Раббиларидан етказадиган вазифалари остига кирмаслигига далолат қилади. Балки ҳадис бундай ишлар тажрибага тобеъ эканига далил бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу тўғрида ҳам бизга амалий намуна бўлиб, ташриъга алоқаси йўқ соф дунёвий ишларга бизни қизиқтиряптилар. Биз учун энг яхшисини бошқасидан ажратиб олиш имконини берадиган билимларни эгаллашга жон-жаҳдимиз билан киришиш лозим бўлади. Бу ҳодиса билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу ҳалол ёки ҳаром ёхуд бу иш жазони вожиб қилади ёки қилмайди, бу бай саҳиҳ ёки буниси саҳиҳ эмас, деб ворид бўлган амрлар ўртасида жуда катта фарқлар бор. Чунки кейинги кўринишлар Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Раббиларидан етказган ва Аллоҳ бизга итоатини вожиб этган вазифалари сирасига киради;

б) иккинчи масала:

41 – Кейинги кунларда гоҳ-гоҳида ташриъларимизда маслаҳатманфаатга таяниш даъвоси қўз­ғалмоқда. Даъво эгалари бунга Ислом шариати башариятга яхшилик учун келганини ҳужжат қилишади ва: “Нима нарса яхши бўлса, оламиз ва нима ёмон туюлса, ундан юз бурамиз”, дейишади. Бу гапнинг ўзи ҳақиқат, аммо унда ботил ният мавжуд. Чунки ислом ташриъида тўлалигича, ибодатию муомалотида, башарнинг маслаҳати ирода этилади. Лекин бу маслаҳат нима ўзи. У саркаш нафсларни рози қиладиган маслаҳатми? Ёки одамларнинг иши унинг устида тўғри бўладиган ҳақиқий маслаҳатми? Сўнг мавҳум маслаҳат билан ҳақиқий маслаҳат ўртасини ажратиш йўли қандай? Кўриб-билиб турганимиздек одамларнинг табиати турлича. Буниси яхши кўрганини униси ёқтирмайди. Буниси кариҳ кўрганини эса бошқаси севади. Севган ўзи севганида фақат яхшилик ва маслаҳат кўради. Хоҳламаган эса, ўзи ёқтирмаган нарсасида фақат ёмон ва зарарли томонни топади, холос. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳикмати бу дунёда яхшилик ёмонлик билан аралаш бўлишини, маслаҳат маслаҳатга ёки мафсада мафсадага устун келишини ёки мафсадалар маслаҳатлар билан ёнма-ён туришини ёки бири иккинчисига таржиҳ бўлишини тақозо қилди. Бу ҳолатлар манба ҳавойи нафс ва ғаразлардан холи Зотдан бўлишини талаб қилади. У эса фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир. Чунки У оламлардан ҳожатсиздир ва бандаларига енгилликни истайди, қийинчиликни эса ҳеч ҳам хоҳламайди.

Шундан маълум бўляптики, маслаҳат-манфаатлар уч турли бўлар экан: биринчиси – айрим енгил зарарлар аралашган бўлишига қарамай, Шореъ уни маслаҳат деб эътиборга олгани. Чунки бунда яхшилик устунроқ бўлади. Бунга баъзи машаққатлар мавжуд рўзадаги, мол сарф бўладиган закотдаги маслаҳатлар мисол бўлади. Бундай гапни ҳаж ва шунга ўхшаш ибодатлар тўғрисида ҳам айтиш мумкин.

Яна Шориъ тўлалигича бекор қилган маслаҳатлар ҳам бор. Чунки уларнинг зарари фойдасидан кўп. Хамр ва қимордаги маслаҳатларга ўхшаш. Аллоҳ таоло бу тўғрида айтади: Сиздан май (маст қилувчи ичимлик) ва қимор ҳақида сўрамоқдалар. Айтинг: “У иккисида катта гуноҳ ва одамлар учун (айрим) фойдалар ҳам бор. Иккисининг гуноҳи фойдасидан каттароқдир” (Бақара сураси, 219-оят). Яна рибодаги маслаҳатга ўхшаш.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унинг ҳар қандай сурат ва шаклини ҳаром қилгандир: Ислом фиқҳи  “Ҳолбуки, Аллоҳ байъни ҳалол, судхўрликни (эса) ҳаром қилган” (Бақара сураси, 275-оят). Шунингдек, яна Аллоҳ таоло айтади: “Эй имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (чинакам) мўмин бўлсангиз, судхўрлик сарқитидан воз кечингиз! Мабодо (бу буйруққа итоат) қилмасангиз, у ҳолда Аллоҳ ва Пайғамбари томонидан (сизларга қарши бўлажак) урушни (азобни) билиб қўйингиз! Агар тавба қилсангиз, дастмояларингиз – ўзингизга. Зулм ҳам қилмайсиз, зулм қилинмайсиз ҳам” (Бақара сураси, 278–279-оятлар). Яна бир бошқа маслаҳат борки, Шориъ ундан сукут этган. Уни эътиборга олмаган ва бекор ҳам қилмаган. Бу маслаҳат-манфаатларни мутахассислар аниқлашади, бошқалар эмас. Унга қарор бериш шахсларнинг эмас, жамоат иши. Шунингдек, бу манфаатлар тажрибадан ўтган бўлиши керак. Чунки бунга ўхшаш маслаҳатлар замондан замонга ва диёрдан диёрга қараб фарқланади.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг мавзуси

517 22:05 07.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ҳақ соқит бўлганидан сўнг ёки тўланганидан кейинги ибро

502 22:05 06.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг айнан ўзи учун бўлган шартлар

486 22:05 05.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: иброга вакил қилиш

600 22:05 04.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: иброни рад этиш

573 22:05 03.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг рукнлари - қабул

570 22:05 02.12.2021
« Орқага