Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Абид – ёввойи Таърифи

868

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм, 8-қисм, 9-қисм10-қисм 11-қисм12-қисм13-қисм14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм 20-қисм 21-қисм 22-қисм 23-қисм 24-қисм 25-қисм 26-қисм 27-қисм 28-қисм 29-қисм 30-қисм)

[А́БИДУН] АБИД – ЁВВОЙИ

Таърифи

1. Луғатда абиднинг маъноларидан бири – ёввойи ҳайвонга ишлатиладиган сифатдир. Масалан, بهيمةْال أبدت] абадатил баҳи́ мату] дейилади, яъни бу “ҳайвон ёввойилашди”, деган маънони билдиради. آبدة] а́ бидатун] – эса “ёввойилашиб, одамлардан қочадиган ҳайвон” деганидир. Фақиҳлар истилоҳида ушбу сўзнинг шаръий маънолари унинг истеъмолидан, ўрганиладиган ўринларидан олинади. Бу сўзни улар икки ўринда ишлатганлар: биринчиси – ёввойи ҳайвон. Бунда унинг аслида ёввойими ёки кейинчалик ёввойилашганми, фарқи йўқ; иккинчиси – қочиб кетган уй ҳайвони. Ижмолий ҳукми

2. Абид ҳайвонларнинг ҳукми ов ҳайвони, забиҳа (қурбонликка сўйиладиган ҳайвон) ва луқата (топиб олинган ҳайвон) ҳукми билан бир хил бўлади. Туяга ўхшаган гўшти ҳалол уй ҳайвони қочиб кетса ва уни ушлаш имкони бўлмаса, ов қуроллари билан отиб ўлдириш мумкин. Шундай қилинса гўшти ҳалол ҳисобланади. Бундай ҳолда у овланадиган ҳайвонга қиёс қилинади.

Ёввойи ҳайвонни сўйиш имкони бўлса ёки у одамга ўрганса, бундай жонлиқ гўшти фақат сўйиш йўли билангина ҳалол бўлади. Бу худди инсоннинг пичан, ўтин ва ёмғир сувига эгалик қилишига ўхшаб, мубоҳ ҳукмида бўлади. Яъни, ким ушлаб олса, у ўшаники! Бу борадаги муфассал маълумотлар “Ов китоби”да келади.

Қўлга ўрганган ҳайвон қочиб кетса, майда йиртқичлардан ўзи ҳимоялана оладиган ёки ҳимоялана олмайдиган бўлиши мумкин. Фақиҳлар бу турдаги ҳайвонлар эгалиги борасида муфассал ҳукмларни баён қилишган. Албатта, бу кимнингдир эгалиги остида бўлади – ё аввалги эгасиники ё топиб олганники. Бу борада эса ихтилофлар бор.

Ўрганиладиган ўринлари

3. Фақиҳлар абид хусусидаги ҳукмларни “Ов” ва “Забиҳа” истилоҳи, шунингдек, қочган ва бошқа ҳайвон борасидаги ихтилофларда ҳамда “Луқота” атамасида муфассал баён этишган.

[А́БИҚУН] ОБИҚ – ҚОЧОҚ (ҚУЛ) َق ِب إ] иба́ қун]

истилоҳига қаранг.

[А́ЖУРРУН] ОЖУРР – ПИШИРИЛГАН ЛОЙ Таърифи

1. Ожурр луғатда “оловда пиширилган (куйдирилган) лой” деган маънони англатади. Фақиҳлар уни бундан бошқа маънода ишлатишмаган. “У пиширилган ғишт” деганлар.

Алоқадор сўзлар

2. Ожурр – тош ва қумдан фарқли ўлароқ, пишириш ва қайта ишланиш натижасида ўзининг асл ҳолидан ўзгарган жисм. У ганч-гипс ҳам эмас. Чунки ганч тошнинг куйдирилганидир.

Ижмолий ҳукми ва ўрганиладиган ўринлари

3. Ожурр билан таяммум қилиш фақат ҳанафий уламоларимизнинг наздида дуруст. Истинжо қилиш эса барчанинг наздида маъқул. Агар у қийматли бўлса, ҳанафий уламоларимизга кўра, истинжо дуруст. Аммо макруҳи таҳримий бўлади. Бошқа мазҳаблар наздида макруҳ эмас. Агар ожурр нажосат билан қорилган бўлса, унинг пок ёки пок эмаслиги борасида фақиҳлар ўртасида ихтилоф бор.

Уларнинг бу борадаги фикрлари ва тадқиқотлари “Нажосатлар” мавзусида келади. Ожурр савдосининг жоиз ёки фосид эканлиги унинг пок ёки нажосатлик ҳукмидан келиб чиқади. Бу ҳақда байънинг “Ақд тузилган нарсанинг шартлари” бобида маълумот берилади. Юқоридагиларга қўшимча ра­вишда фақиҳлар яна ожурр ҳақида “Дафн” ва “Қабр устини ожурр билан суваш” баёнида, унинг устида салам ақди тузиш ҳақида “Салам” бобида, тупроқдан ожурр қилиниши тўғрисида эса “Ғасб” бобида сўз юритганлар.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг рукнлари - қабул

505 22:05 02.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг рукнлари

592 22:05 01.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Икки маънодан бирининг устун келиши ёки уларнинг баробарлиги

581 22:05 30.11.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ибронинг қисмлари

615 22:05 29.11.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг шаръий ҳукми

638 22:05 28.11.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: зоман – кафиллик, жавобгарлик, зомин бўлиш

610 22:05 27.11.2021
« Орқага