Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: абкам – соқов таърифи

896

(70-қисм 71-қисм 72-қисм 73-қисм 74-қисм 75-қисм 76-қисм 77-қисм 78-қисм 79-қисм 80-қисм 81-қисм 82 қисм, 83-қисм, 84-қисм, 85-қисм 86-қисм 87-қисм 88-қисм 89-қисм 90-қисм)

Абкам – соқов таърифи

1. Абкам сўзи – البكم] ал-бакаму]дан олинган сифат бўлиб, “бакам”нинг ўзи اخلرس] ал-хоросу] – соқовлик маъносидадир. Бир қавлга кўра, “ахрас” − “туғма соқов”, “абкам” эса “нутқи бор-у, гапини англаб бўлмайдиган киши”дир.

Фақиҳлар ўз истилоҳларида абкам билан ахрас сўзлари орасини фарқли кўришмайди.

Умумий қоида ва ижмолий ҳукми

2. Соқов тили билан баён қилиб бериш имконияти йўқлиги сабабли намоз, Қуръон тиловати ва талбия каби ибодатларда ният қилиши ва тилни ҳаракатлантириши ёки ғўнғиллаши кифоя қилади. Моликийлар ниятнинг ўзи билан чекланиш етарлидир дейдилар.

Фақиҳлар соқов борасидаги ҳукмни “Намоз” ва “Ҳаж” бобларида батафсил баён қилишади. Бундан бошқа масалаларда соқов киши нима демоқчи эканини ёзма равишда баён қилиши лозим бўлади. Соқов ҳуснихатли бўлса, мулоқотнинг бошқа турларига ўтмайди. Агар ёзишни билмаса, олди-сотди, муомала ва гувоҳлик каби масалаларда тушунарли ишоралар билан чекланади.

Фақиҳлар соқов борасидаги ҳукмни савдо-сотиқ, никоҳ, муомала ва гувоҳлик масалаларида батафсил баён қилишади.

Фақиҳлар наздида, ҳадларда соқовнинг ўз иқрори, бошқага нисбатан (ҳадни бекор қиладиган) гувоҳлиги шубҳа бўлгани боис қабул қилинмайди (Бу ҳақда “Ҳадлар” бобида батафсил маълумот келтирилган).

Ўрганиладиган ўринлари

3. “Соқов киши кимнингдир жиноят қилганини кўриб, қандайдир ишора билан айтиши ёки унинг ўзи содир этган жиноятни кимдир маълум қилиши борасидаги ҳукмлар тафсилотини фақиҳлар “Қотилликдан бошқа жиноятлар” мавзуида ёритишган.

Фақиҳлар соқовликни қул, никоҳ, суд ва имомликда айб бўлиши каби мавзуларда ҳам батафсил ўрганишган.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

110 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

184 21:50 24.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳод даражалари

253 21:50 23.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳодга лаёқат

470 21:50 22.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: ИЖТИҲА́ ДУН – ижтиҳод

364 21:50 21.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Шахслар томонидан  мажбурлаш

434 21:50 20.05.2022
« Орқага