Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

704

(180-қисм 181-қисм 182-қисм 183-қисм 184-қисм 185-қисм 186-қисм 187-қисм 188-қисм 189-қисм 190-қисм 191-қисм 192-қисм 193-қисм 194-қисм 195-қисм 196-қисм 197-қисм 198-қисм 199-қисм 200-қисм)

Таърифи .


1 Ажр луғатда أجره يأجُره و يأجِره  

[ажароҳу яъжуруҳу ва яъжируҳу] нинг ўзаги бўлиб, “киши қилган ишининг мукофотини олиши”га айтилади.

Шунингдек, амали баробарига берилган эвазнинг номи ҳам ажр дейилади . Аллоҳ бандасига солиҳ амалининг жазо-мукофоти ўлароқ дунёда берадиган мол-мулк, яхшилик ила ёдга олиниш, фарзанд ва бошқалар ҳам ажр ҳисобланади. Аллоҳ таоло:

“...ва унга шу дунёда ҳам мукофотини бердик...”, дейди. Шунингдек, охиратда бериладиган неъматлар ҳам ажрдир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:

“Аллоҳга ва Унинг пайғамбарларига имон келтирган зотлар – айнан ўшалар Парвардигорлари ҳузурида сиддиқлар ва шаҳидларнинг ўзидирлар. 

Улар учун (охиратда) мукофотлари ва (йўлларини ёритувчи) нурлари бўлур....” ; 

“Қиёмат кунида, албатта, му кофотларингиз сизларга тўла- тўкис берил ур”, дейди. Худди шунингдек, бандалар қилган ишлари эвазига бири бошқасига берган нарса ҳам ажр деб номланади. Аллоҳ таоло айтади:

“Бас, агар (талоқ қилган аёлларингиз) сизлар учун (бола) эмизсалар, у ҳолда уларнинг ҳақларини беринглар!”

Қуръон аёлларнинг маҳрини ҳам ажр деб номлаган. Аллоҳ таоло:

“Эй Пайғамбар! Албатта, Биз Сизга ажр-маҳрларини берган жуфтларингизни ҳалол қилдик” , дейди. 

Фақиҳлар наздида ажр – хоҳ Аллоҳ тарафидан бўлсин, хоҳ бандалар тарафидан – бирор амалнинг эвази маъносида бўлади. Лекин маълумки, Аллоҳ таоло томонидан бўладиган ажр бандаларнинг ажридан афзалдир. Шунингдек, ажр ҳовлида яшаш сингари кўчмас мулкнинг ёки улов каби кўчадиган нарсанинг манфаатининг бадали  маъносида ҳам бўлади. Абул Бақо раҳматуллоҳи алайҳ “Куллийёт”  китобида баъзи уламолардан: “Ақд ва унинг ҳукмида бўлган ўринда ажр дейилади ва у фақатгина манфаатда бўлади”, деб нақл қилган. 

Ўрганиладиган ўринлари

3  Фа.қиҳлар иш ва манфаатнинг ажри масалаларини “Ижара” ва “Иш ҳақи” бобларида зикр қилганлар.

(давоми бор)

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

«Azon kitoblari» нашриёти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

153 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

313 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

519 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

297 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

269 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

1911 12:50 30.11.2022
« Орқага