Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: ака - укаларнинг ўғли таърифи

901

(70-қисм 71-қисм 72-қисм 73-қисм 74-қисм 75-қисм 76-қисм 77-қисм 78-қисм 79-қисм 80-қисм 81-қисм 82 қисм, 83-қисм, 84-қисм, 85-қисм 86-қисм 87-қисм 88-қисм 89-қисм 90-қисм 91-қисм 92-қисм 93-қисм 94-қисм)

Ака - укаларнинг ўғли таърифи

1. Ибнул ах ибораси луғатда ака-уканинг фарзандларидан фақат ўғил болаларга нисбатан ишлатилади. Бу ибора ота-она бир ёки она бир, ота бошқа ёки эмикдош ака-уканинг ўғилларига ҳам бирдек қўлланилади. Ибнул ах ибораси ҳеч қандай қайдсиз, мутлақ айтилса, бундан фақат насабдош ака-уканинг ўғиллари тушунилади. Ибнул ах ибораси мажозан ака-уканинг ўғлининг ўғлига ва ундан кейингиларига ҳам ишлатилади.

Ижмолий ҳукми

2. Мерос масаласида ака-ука бўлмаган пайтда, ибнул ах, яъни ака-уканинг ўғиллари уларнинг ўринларини эгаллайди. Лекин қуйидаги бешта нарса бундан мустаснодир:

1) у синглисини асабага айлантирмайди, 

2) бобо ака-уканинг ҳар қандай ўғлини ҳажб (меросдан тўсиш) қилади. Чунки бобо ака-ука кабидир. Ака-уканинг ўғиллари бобо турганда мерос олишмайди. Бобо ота-она бир ака-укани ёки аксар фақиҳлар наздида ота бир инини ҳажб қилмайди.

3) ибнул ахнинг кўплиги онани учдан бирдан олтидан бирга ҳажб қилмайди. Лекин ака-укалар онани ҳажби нуқсон (ўзига фарз қилинган кўп меросни олишдан қисман тўсилиш) тарзида меросдан тўсишади,

4) она бир ака-уканинг ўғли улуш эгаси сифатида мерос олмайди. Она бир ака-ука эса мерос олади;

5) муштарака масалада ибнул ах агар инилар ўрнида фараз қилинса, мерос олмайди. Фақиҳлар ота-она бир ёки ота бир ака-уканинг ўғлини мерос, энг яқин қариндошга васият қилиш, никоҳга валий бўлиш ва тарбиясига олиш масалаларида амакидан устун қўйишга иттифоқ қилишган. Ҳамма фақиҳлар бола тарбиясига оид ишларда, яъни ҳазонада бобони аканинг ўғлидан муқаддам қиладилар. Моликийлардан бошқалар энг яқин қариндошларга васият қилишда ва никоҳ валийлигида шу масалага амал қиладилар. Моликийлар энг яқин қариндошларга ёки бошқа қариндошларга васият қилишда ва никоҳ валийлигида туғишган ҳамда ота бир ака ўғлини бободан муқаддам олдин қўядилар.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳодга лаёқат

119 21:50 22.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: ИЖТИҲА́ ДУН – ижтиҳод

338 21:50 21.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Шахслар томонидан  мажбурлаш

414 21:50 20.05.2022

Қимор аҳкомлари

375 17:45 20.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ҳокимнинг мажбурлаши

314 21:50 19.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Шариат ҳукми билан мажбурлаш

404 21:50 18.05.2022
« Орқага