Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: амакининг ўғли таърифи

1015

(90-қисм 91-қисм 92-қисм 93-қисм 94-қисм 95-қисм 96-қисм 97-қисм 98-қисм 99-қисм 100-қисм)

Амакининг ўғли таърифи

1. Ибнул ъамм луғатда отанинг ака-укасининг насаб ёки сут ўғил фарзандларини англатади. Ибнул ъамм деб ҳеч қандай қайдсиз мутлақ айтилса, амакининг насабий ўғли назарда тутилади. У туғишган ёки ота бир ёхуд она бир амакининг ўғли бўлиши ҳам мумкин.

Ижмолий ҳукми

2. Туғишган ёки ота бир амакининг ўғли асаба бўлиб, ундан устун асаба бўлмай, ўзи ёлғиз қолганида молнинг ҳаммасини мерос сифатида олади. Улуш эгалари бўлса, улардан қолганини олади. Бу масалаларда фақиҳлар иттифоқ қилишган.

Она бир амакининг ўғли завил арҳом бўлиб, мутақаддим ва мутааххир фақиҳлар мерос хусусида қилган ихтилофларига кўра, у кўпинча шу сифат билан мерос олади. Асаба бўлган ибнул ъамм унга нисбатан устун валий йўқлигида амакисининг болаларига никоҳда валий бўлишга ҳақлидир693. У меросхўр бўлса, қасосни ундиришга ҳам ҳақлидир. Айни шу масала фақиҳлар ўртасида иттифоқ қилингандир. Завил арҳом меросхўр қилингани боис, она бир амакининг ўғлини меросхўр деганлар наздида, ворис бўлгани учун унда қасосни ундириб олиш ҳуқуқи вужудга келади. Лекин амакининг ўғлида мутлақ молга валий бўлиш ҳуқуқи йўқ.

Асаба бўлган ибнул ъамм фақиҳлар иттифоқига кўра, амакисининг ўғил фарзандини тарбиясига олиш ҳуқуқи бордир. Албатта, бундай ҳуқуқ тарбияга олишга ҳақли аёл ва ундан кўра устунроқ бошқа эркак қариндош бўлмаган ҳолатда берилади. Аммо амакисининг қиз фарзандлари унга маҳрам бўлмайди. Агар амакининг қизи эътибор тортадиган ёшда бўлса, ибнул ъаммнинг тарбиясига берилмайди. Агар ибнул ъамм қиз билан эмикдош ёки бошқа жиҳатдан маҳрам бўлса, бу ҳолда унинг тарбиясига бериш мумкин. Моликийларда айни шу масалада она бир амакининг ўғлига амакисининг қизини тарбиясига олиш ҳуқуқи берилади ва улар она бир амакининг ўғлини ота бир амакининг ўғлидан устун билишади.

Ўрганиладиган ўринлари:

3. Амакининг ўғлига тегишли бир неча ҳукмлар бўлиб, фақиҳлар уларни ўз ўринларида батафсил баён қилишган. Никоҳ, тарбиясига олиш, нафақа, закот, мерос, қарамоғига олиш, қасос ва бундан бошқа масалалар шулар жумласидандир.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

464 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

528 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

568 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

304 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

399 21:50 24.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳод даражалари

342 21:50 23.05.2022
« Орқага