Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ат-Тахйир - ихтиёр бериш

1263

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм, 8-қисм, 9-қисм10-қисм11-қисм12-қисм13-қисм14-қисм, 15-қисм16-қисм17-қисм18-қисм19-қисм20-қисм21-қисм22-қисм23-қисм24-қисм25-қисм26-қисм27-қисм28-қисм29-қисм30-қисм31-қисм32-қисм33-қисм34-қисм35-қисм36-қисм37-қисм38-қисм39-қисм40-қисм41-қисм 42-қисм 43-қисм 44-қисм 45-қисм 46-қисм 47-қисм 48-қисм 49-қисм 50-қисм 51-қисм)

5. التخيري] Ат-Тахйи́ ру] – ихтиёр бериш: Ибоҳат − савоб ҳам, гуноҳ ҳам бўлмайдиган бирор амални қилиш ёки қилмаслик борасида Шориъдан ихтиёр беришдир. Аммо ихтиёр беришга келсак, у баъзан ибоҳат кўринишида, яъни мубоҳ амални қилиш ёки қилмаслик ўртасида бўлса, баъзан вожиб амал ўртасида ҳам бўлиши мумкин. Яъни бу ўринда аниқ белгилаб қўйилмаган вожиблар назарда тутиляпти. Бунга Аллоҳ таолонинг:

“Қасамларингиздаги беҳуда сўзлар учун Аллоҳ сизларни жавобгар қилмайди, балки сидқидилдан боғлаган қасамлар (бузилгани) учун сизларни жавобгарликка тортади. Бунинг каффорати (жаримаси) – оилангизни озиқлантириш учун лозим таомларнинг ўртача миқдорида ўнта мискинга таом бериш ёки уларнинг кийимларини қилиш ёхуд бир қулни озод қилишдир”, оятида зикр қилинган каффорат турлари мисол бўлади. Булардан исталган бирини амалга ошириш ила талаб соқит бўлади. Аммо уларнинг ҳаммасини тарк қилиш гуноҳкорликни келтириб чиқаради.

Ихтиёр бериш баъзан мандуб амал ўртасида ҳам бўлади. Бунга аср намозидан олдин нафл ўқиш мисол бўлади. Яъни нафл ўқимоқчи бўлган одам икки ёки тўрт ракаат ўқиш масаласида ихтиёрлидир.

Мандубнинг асл тушунчаси – бирор ишни бажариш ёки бажармаслик ўртасида ихтиёр беришдир. Бироқ унда амалга ошириш жиҳати қувватлироқ бўлади. Мандубни амалга оширишда савоб бор. Ибоҳатдаги ихтиёрда эса муайян амални қилиш ёки қилмасликда савоб ҳам, жазо ҳам бўлмайди.

6. العفو] Ал-ъафву] – афв: Азоб берилмайдиган ва у тўғрида танглик рад этилган афвни уламолар орасида ибоҳатга тенглаштирганлар ҳам бор. Ҳадисда: “Албатта, Аллоҳ таоло фарзларни жорий қилди. Бас, уни зое қилманглар! Чегараларни ўрнатди, бас, улардан чиқманглар! (Маълум) нарсаларни ҳаром этди, бас, уларга беписандлик қилманглар! Сизларга раҳмат ўлароқ, унутмаган ҳолда бир қанча нарсаларни афв қилди, бас, улар ҳақида баҳслашманглар!”, дейилган. Бунга Аллоҳ таолонинг қуйидаги марҳамати ҳам далолат қилади:

“Эй имон келтирганлар! Сизларга (жавоби) аён қилинса, сизларга хуш келмайдиган нарсалар ҳақида (савол) сўрамангиз! Қуръон (оятлари) нозил бўлиб турган кезларда улар ҳақида сўрасангиз, (жавоби) албатта, аён қилинади. Уларни (олдинги сўраганларингизни) Аллоҳ афв қилди. Аллоҳ кечиримли ва ҳалимдир”. Демак, Аллоҳ Ўзи афв этган нарсаларни бажаришни ҳам, бажармасликни ҳам бизга мажбурламаяпти. Унга нисбатан савоб ҳам, жазо ҳам белгиламаган. Шу маънода афв мубоҳ билан баробардир.

Ибоҳат лафзлари

7. Ибоҳат Шориъ ёки бандалар томонидан бўлишидан қатъи назар, лафз орқали ёки лафздан бошқа йўл билан бўлиши мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бирор-бир ишни кўриб ёки бирор гапни эшитиб, уни инкор этмасликлари Шориъ томонидан, лафздан бошқа йўл билан бўлган Ибоҳатга мисолдир. Мана шу – ибоҳатга далолат қилувчи тақрир дейилади.

Бир шахс истаган киши тановул қилиши учун умумий дастурхон ёзиши – бандалар томонидан бўлган ибоҳатга мисолдир.

Лафзга келсак, у гоҳида очиқравшан бўлади. Айб, гуноҳ, йўл (баҳона, айб) излаш, дашном кабиларни даф этиш, айнан, шу турга мансубдир. Шунингдек, у баъзан очиқ-равшан бўлмай, Ибоҳат маъносига далолат қилишда қўшимча ишораларга муҳтож бўлиши ҳам мумкин. Олдин ман этилиб, сўнг рухсат қилинган нарсалар шу турдан ҳисобланади. Аллоҳ таолонинг:

“Ҳалол (қилинган ҳолат)га чиққанларингизда эса, ов қилаверингиз”, мазмунидаги марҳамати бунга мисол бўлади. Хоҳишга боғлаб (ишора қилиб) келтирилган буйруқ ва ҳалолликдан таъбир бериш, ҳаром эмаслиги ёки ҳаром нарсалар ичидан истисно этиш ибораларини ишлатиш ҳам шулар жумласидандир.

Мубоҳ қилишга ҳуқуқи борлар: Шориъ:

8. Аслида, мубоҳ қилиш ҳақи бирор кишининг изнига тўхтамаган ҳолда фақатгина Шориъга тегишлидир. Баъзан Ибоҳат асли мубоҳ нарсалардагидек мутлақ бўлади. Баъзан эса Қуръони каримнинг:

“...ё сизлар калитларига эга бўлган уйлардан” оятида баён этилганидек, заруратсиз ҳам ўзганинг мулкидан ейиш борасидаги шарт билан қайдланган, гоҳида эса иложсиз кишига ўлаксани тановул қилишнинг мубоҳлиги каби вақт билан қайдланган, бўлиши ҳам мумкин.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

695 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

738 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

815 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

872 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

579 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

620 21:50 24.05.2022
« Орқага