Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: бандалар томонидан бўлган ибоҳат

1271

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм, 8-қисм, 9-қисм10-қисм11-қисм12-қисм13-қисм14-қисм, 15-қисм16-қисм17-қисм18-қисм19-қисм20-қисм21-қисм22-қисм23-қисм24-қисм25-қисм26-қисм27-қисм28-қисм29-қисм30-қисм31-қисм32-қисм33-қисм34-қисм35-қисм36-қисм37-қисм38-қисм39-қисм40-қисм41-қисм 42-қисм 43-қисм 44-қисм 45-қисм 46-қисм 47-қисм 48-қисм 49-қисм 50-қисм 51-қисм 52-қисм)

Бандалар томонидан бўлган ибоҳат

9. Бандалар томонидан бўлган ибоҳат шариат қайтармаган кўринишда бўлиши ҳамда мулк қилиб бериш шаклида бўлмаслиги лозим. Акс ҳолда, у ҳадя ёки орият бўлиб қолади. Агар Ибоҳат раҳбар тарафидан бўлса, юқоридаги икки шартдан ташқари омманинг манфаатига ҳам асосланмоғи лозим. Бу турдаги Ибоҳат баъзан мубоҳ иш туфайли кишидан соқит бўладиган вожиб амалларда ҳам бўлиши мумкин. Масалан, бир кишига каффорат вожиб бўлиб, у мискинларни таомлантириш билан уни адо этишни танлади. Уни таом тановулига чақириши Ибоҳат бўлиб, у ўша кишидан каффоратини соқит қилади. Шунда бу шахс ҳақдор кишига мулк қилиб бериш ва мубоҳ қилиш борасида ихтиёрли бўлади. Ушбу айтилганлар ҳанафий уламоларимиз наздидаги ҳукмдир. Аммо бу “Каффоратдаги таомлантириш мулк қилиб бериш йўли билан бўлиши лозим”, деб билган шофеъийлар ва уларга эргашганларга хилофдир. Инсон бошқанинг изнини ўзи билиши ёки қалб қаноатланадиган ишончли кишининг хабар бериши орқали билиши мумкин. Масалан, қул бир кишига: “Ҳожам ушбу ҳадяларни сизга бериб юборди”, деса ёки ёш бола: “Ушбу ҳадяларни сизга отам бериб юборди”, деса, ушбу ҳадяларнинг ҳалоллиги борасида у иккисининг гапи қабул қилинаверади. Чунки, одатда, ҳадялар шундай одамлар орқали юборилади. Ибоҳатнинг далили ва сабаблари

10. Гоҳида баъзи амалларнинг ҳукмига алоҳида нақлий далил далолат қилмайди. Бу ҳолат икки хил бўлади: биринчиси – бундай амал борасида умуман далил келмаган; иккинчиси – далил келган бўлса-да, лекин у аниқланмаган. Аммо аксар амалларга нақлий далил далолат қилинган ва уларнинг ҳукми маълум бўлган. Бунинг тафсилоти қуйидагича:

а) Аслига кўра қолмоқ:

11. Бу “Аслида барча нарсалар мубоҳдир” қоидаси билан билинадиган нарсадир. Жумҳур уламолар бу турдаги мубоҳларни қилган ёки қилмаган киши гуноҳкор бўлмайди, дейдилар. Ушбу қоиданинг самара-натижаси пайғамбарликдан олдинги ишларда намоён бўлади. Бу масалада калом уламолари ўртасида ихтилофлар бор. Уларни билиш учун “Усулий илова” ёки калом илми китобларига мурожаат қилинг. Лекин пайғамбарлик тугаган ҳозирги вақтда бу хилофнинг самараси йўқ. Қуръон ояти ҳам нарсаларнинг асли мубоҳ эканига далолат қилади. Аллоҳ таоло айтади: “У ўз томонидан сизларга осмонлардаги ва Ердаги барча нарсаларни бўйсундирди. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун аломатлар бордир”.

б) Ҳукми маълум бўлмаган нарсалар:

12. Баъзи ўринларда далил бўлса-да, у аниқланмаган бўлади. Яъни мукаллаф хоҳ мужтаҳид бўлсин, хоҳ бўлмасин, ундан хабарсиз қолади. Ёхуд мужтаҳид ундан хабардор бўлса-да, ундан ҳукм истинбот қила олмайди. Бу каби ҳолатлардаги қоида қуйидагича: далилдан бохабар бўлиш мукаллафга узрли бўлган ҳолатдагина шаръий аҳкомларни билмаслик маъзур саналади. Аммо далилдан хабар топиш имкони бўлатуриб, уни ўрганишга сусткашлик қилса, бу ҳолда узрли ҳисобланмайди. Бу масаланинг ҳукмларини фақиҳлар ўзига тегишли ўринларида ёритиб ўтганлар. Хабар топмагани сабабли маъ­зур саналган киши мазкур иш ҳукмига мухотаб ҳисобланмайди. Шу боис гарчи бу инсон билмагани сабабли гуноҳкор бўлмаса-да, унинг иши “ихтиёр бериш” хитоби мавжуд бўлган истилоҳий Ибоҳатга тўғри келмайди. Ушбу ҳукмлар тафсилоти “Жаҳолат” мавзусидаги бобда мавжуд. Шунингдек, “Усулий иловалар”- га ҳам қаранг. Ибоҳатни билиш йўллари

13. Ибоҳатни билиш йўллари кўп. Уларнинг энг муҳими нассдир. Бу ҳақда юқорида батафсил маълумот айтиб ўтилди. “Рухсат”нинг баъзи сабаблари “Рухсат” кучли узр сабабли машруъ қилинган. Бунда у тақиқни тақозо қилувчи умумий қоидадан истисно қилинади. Бироқ бунда аслнинг ҳукми ўз ҳолича қолиши ва рухсат эҳтиёж миқдорига чекланиши шарт. Рамазон ойидаги сафар чоғида рўза тутмаслик, маҳсига масҳ тортиш бунга мисол бўлади. Бу борада фақиҳларнинг тафсилотлари бўлиб, ҳар бири ўзига тегишли бобларда баён қилинган.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

696 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

738 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

815 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

872 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

579 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

620 21:50 24.05.2022
« Орқага