Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Бир мажлисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш

874

(90-қисм 91-қисм 92-қисм 93-қисм 94-қисм 95-қисм 96-қисм 97-қисм 98-қисм 99-қисм 100-қисм 101-қисм 102-қисм 103-қисм 104-қисм 105-қисм 106-қисм 107-қисм 108-қисм 109-қисм 110-қисм 111-қисм 112-қисм)

Бир мажлисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш

8. Намоздан бошқа ўринда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам зикр қилинса, у зотга салавот айтиш ҳукми борасида фақиҳларнинг бир неча қарашлари мавжуд.

Улардан учтаси мажлисга тегишли бўлиб, булар қуйидагилар:

1) Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари қачон тилга олинса, мажлис бир бўлса ҳам, у зотга салавот айтиш вожиб бўлади. Бу қарашни ҳанафийлардан имом Таҳовий раҳматуллоҳи алайҳ, моликийлардан Туртуший, ибн Арабий, Фокиҳоний, шофеъийлардан Абу Абдуллоҳ Ҳалимий, Абу Ҳомид Исфароиний, ҳанбалийлардан ибн Батта783 раҳматуллоҳи алайҳлар қуйидаги ҳадисга асосланиб айтишган:“ Кимнинг ҳузурида зикр қилинсам-у, менга салавот айтмаса, у дўзахга киради. Аллоҳ уни яхшиликдан йироқ қилсин!”;

2) Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмлари тилга олинган ҳар бир мажлисда бир марта салавот айтиш вожиб бўлади. Имом Насафий ўзининг “Кофий” асарининг “Тиловат” бобида қуйидагиларни ёзган: “У Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмларини кўп бор эшитиб, саҳиҳ қавлга кўра, зиммасига бир марта салавот айтиш вожиб бўлган кишига ўхшайди. Чунки шариатнинг устуни бўлган Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ёдлашда у зотнинг исмларини такрорлаш мавжуд бўлиб, бунда ҳар гал салавот айтиш вожиб бўлса, машаққат юзага келиб қолади”. Абу Абдуллоҳ Ҳалимийнинг сўзларига кўра, тингловчи ғафлатда бўлса, мажлис охирида бир марта салавот айтиб қўйиши кифоя қилади;

3) Бир мажлисда неча маротаба Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмлари тилга олинса, шунча салавот айтиш мустаҳаб. Буни ибн Обидийн ҳанафий олимларининг фикрларига бағишланган “Таҳсил” асарида келтирган. Қолган фақиҳлар мажлиснинг бир бўлишига эътибор беришмайди. Баъзилари умрда бир марта салавот айтиш вожиб деса, бошқалари мажлис бир бўлсин ёки ўзгарсин, салавот айтиш мустаҳаб, дейишади. Бунинг тафсилоти Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш мавзусида зикр қилинади.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

111 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

184 21:50 24.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳод даражалари

253 21:50 23.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳодга лаёқат

470 21:50 22.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: ИЖТИҲА́ ДУН – ижтиҳод

364 21:50 21.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Шахслар томонидан  мажбурлаш

434 21:50 20.05.2022
« Орқага