Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Бир мажлисда тиловат саждалари

967

(90-қисм 91-қисм 92-қисм 93-қисм 94-қисм 95-қисм 96-қисм 97-қисм 98-қисм 99-қисм 100-қисм 101-қисм 102-қисм 103-қисм 104-қисм 105-қисм 106-қисм 107-қисм 108-қисм 109-қисм 110-қисм 111-қисм)

Бир мажлисда тиловат саждалари

5. Фақиҳлар сажда оятини тиловат қилган ёки эшитган киши сажда қилиши керак эканлигига иттифоқ қилишган. Моликий ва ҳанбалийлар қори неча марта сажда оятини тиловат қилса, сабаб такрорлангани учун шунча сажда қилади, дейишади. Шофеъийлар наздидаги саҳиҳ қавл ҳам шу.

Сажда ояти, мажлис бир бўлса ва ҳатто саждани вожиб қиладиган икки сабаб, яъни тиловат ва эшитиш жам бўлса ҳам ҳанафий мазҳабимизда битта сажда қилинади. Масалан, бир киши бир мажлисда битта сажда оятини ўқиб, сўнг эшитса ёки аксини қилса ёхуд иккисидан бирини такрорласа, битта сажда қилади. Шофеъийларнинг икки сўзидан бири ҳам шудир, яъни аввалги ўқиган сажда оятига сажда қилмаган бўлса, у ва кейингиларига битта сажда этади. Сажда оятини тингловчи ёки қироат қилувчи киши мажлисини ўзгартирса, сажда ҳам такрор вожиб бўлади.

Мажлиснинг ўзгариши ва унинг турлари

6. Масжид ёки уй каби бир макон ҳукмидаги жойларда бир жойдан иккинчисига кўчиш билан мажлис ўзгармайди. Лекин сажда тиловати орасида овқатланиш, амали касир ва савдо-сотиқ қилиш туфайли мажлис ўзгаради. Мажлиснинг ўзгариши икки хил бўлади:

  • ҳақиқий – бир макондан иккинчисига ўтиш, аксарият китобларда келганидек, икки қадамдан кўп ёки “Муҳит”да айтилганидек, уч қадамдан ортиқ қадам ташлашдир;
  • ҳукмий – урфда ўзидан олдинги нарсани ўзгартирадиган амални қилиш. Бу ҳанафий ва шофеъийлар наздидадир. Бошқа мазҳабларда мажлисга эмас, балки сабабнинг бир ёки кўп бўлишига эътибор қилинади.

Тингловчининг саждаси

7. Ҳанафий мазҳабиимизда тиловат саждасида эшитувчи билан тиловат қилувчининг орасида фарқ йўқ. Шофеъий ва ҳанбалийларда диққат билан тингловчи сажда тиловатида тиловат қилувчи билан тенг ҳукмли бўлади. Лекин шунчаки эшитиб қолган киши бундан мустасно. Бунга ибн Умар розияллоҳу анҳудан нақл қилинган қуйидаги ҳадис далил бўлади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан ташқарида сура ўқиб бериб, сажда қилардилар ва у зот билан биз ҳам сажда қилар эдик”.

Моликийлар савоб, ажр ва таълим умидида ўтириб, диққат билан тингловчи кишининг саждасини тиловат қилувчининг саждасига боғлиқ қилиб қўйишган, яъни тиловат қилувчи сажда қилмаса, тингловчи ҳам сажда қилмайди. Ибн Шаъбон “Тиловат қилувчи сажда қилса, тингловчи нима қилиши борасида” икки хил қарашни нақл этган.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳодга лаёқат

153 21:50 22.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: ИЖТИҲА́ ДУН – ижтиҳод

340 21:50 21.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Шахслар томонидан  мажбурлаш

415 21:50 20.05.2022

Қимор аҳкомлари

375 17:45 20.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ҳокимнинг мажбурлаши

315 21:50 19.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Шариат ҳукми билан мажбурлаш

404 21:50 18.05.2022
« Орқага