Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: давлатдаги ишчилар ижараси

771

(180-қисм 181-қисм 182-қисм 183-қисм 184-қисм 185-қисм 186-қисм 187-қисм 188-қисм 189-қисм 190-қисм 191-қисм 192-қисм 193-қисм 194-қисм 195-қисм 196-қисм)

120. Фақиҳлар аввал бошдан ушбу масаланинг муҳокамасини қилганлар. Ижара дуруст бўладиган баъзи вазифаларни эътиборга олганлар. Булар ҳадларни амалга ошириш, девонхонадаги ёзишмалар, солиқлар йиғиш каби қурбат-ибодатларга боғлиқ бўлмаган ва ният шарт қилинмайдиган вазифалардир. Улар айтганлар: “Ҳоким қачон ижарани тугатишда манфаат бор деб билса, тугата олади. Ушбу вазифадорлардан бирортаси ўз ихтиёри билан ақдни бузиши мумкин эмас”.

121. Бу ўринда волийлик ва қозилик каби бошқа вазифалар ҳам бор. Ниятга муҳтож бўлинадиган қурбат амални бажарадиган ҳар бир кишига бериладиган ҳақ маош қабилидан бўлиб, (ижарада бериладиган) ҳақ қабилидан ҳисобланмайди. Бу нарса эҳтиёжни ёпиш учундир. Бундай амаллар бирор вақт билан чегараланмайди. Юқорида фақиҳларнинг Қуръон қироати ва таълими, азон айтиш, имоматчилик қилиш каби ишларга ижара ақдини тузиш жоиз ёки жоиз эмаслиги борасидаги қарашлари айтиб ўтилган эди. Бу гаплар ушбу масала юзасидан фақиҳлар айтган сўзларнинг хулосасидир1284.


1284 Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 4-ж. 184-б. Шиҳобиддин Қарофий. Ал-Фуруқ. 3-ж. 115-б. Муҳаммад ал-Ҳаттоб Моликий Мағрибий. Мавоҳибул жалил фий шарҳи Мухтасариш Шайхи Халил. 1-ж. 455-б. Аҳмад Совий Моликий. Аш-Шарҳус сағир ъала Ақробил масолик ила мазҳаби Имом Молик. 1372 ҳ.й. 4-ж. 75-б. Абдулҳамид Ширвоний. Ҳаваший Туҳфатил Муҳтож би шарҳил Минҳож. 6-ж. 155-б. Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Хатиб Ширбиний. Муғнил муҳтож. “Ҳалабий”. 7-ж. 344-б. Али Шибромаллисий. Ҳошиятуш Шибромаллисий ъала Ниҳоятил Муҳтож. 8-ж. 239-б. Абул Ҳасан Мовардий. Аҳкомус султонийя. 210-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний. 7-ж. 317-б. 6-ж. 5-б. Абу Яъло. Аҳкомус султонийя. 82-б. Абдурраҳмон ибн Абдуллоҳ Баълий. Кашфул мухаддирот. 284-б. Ҳозирги кунда турли вазифаларни эгаллаб турган давлат хизматчиларининг хизмат тартиби хос иш бажарувчининг ҳукмларига мувофиқ келади. Яъни улар ҳаққа эга бўлиш, муддат белгилаш, рухсатсиз бошқа иш билан машғул бўла олмаслиги, вазифадор ўзини топшириши билан ҳали иш вужудга келмаса-да ҳаққа эга бўлишида хос иш бажарувчига ўхшайди.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

590 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

639 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

708 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

400 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

458 21:50 24.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳод даражалари

419 21:50 23.05.2022
« Орқага