Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Эҳромда иттиҳодул мажлис бўла туриб қилинган жиноят фидясининг бир-бирига киришиб кетиши

816

(100-қисм 101-қисм 102-қисм 103-қисм 104-қисм 105-қисм 106-қисм 107-қисм 108-қисм 109-қисм 110-қисм 111-қисм 112-қисм 113-қисм 114-қисм 115-қисм 116-қисм)

Эҳромда иттиҳодул мажлис бўла туриб қилинган жиноят фидясининг бир-бирига киришиб кетиши

16. Эҳром вақтида ман қилинган ишлар бир-бирига киришиб кетиши учун жиноятнинг нави бир хил ва бир мажлисда қилиниши керак. Борди-ю, жиноятнинг нави, жинси турли бўлса, иттиҳодул мажлиснинг эътибори йўқ. Демак, бунда иттиҳодус сабабга эътибор берилади.

Эҳромда қайтарилган ишларга белгиланган фидянинг бир-бирига киришиб кетишида “иттиҳодул мажлис”нинг ўз таъсири бор. Бироқ талафот фидяси бундан мустасно. Чунки талафот қанча бўлса, фидя ҳам шунча бўлади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу эса талафот ёки қайтарилган иш бўлсин, иккинчи бор такрорланса, унга жазо йўқ, деган. Жимоънинг фидясида мажлис бир бўлган суратдаги тадохул ҳукми бошқа таъқиқланган ишларнинг фидясидаги тадохулдан фарқли.

Жимоъдан бошқа фидяларнинг бир-бирига киришиб кетиши

17. Эҳромдаги киши битта жойда ўтириб, турли хушбўйликларни сепса ёки тикилган кўйлак, бошкийим, шим, маҳси каби либосларни кийса ёхуд бир турдаги нарсани қайта-қайта кийса, бунинг барчаси бир мажлисда юз берганлиги сабабли ҳаммаси учун битта фидя лозим бўлади.

Муҳаммад ибн Ҳасандан бошқа ҳанафийлар ва шофеъийларнинг саҳиҳ қавлига кўра, ҳанбалийлардан ибн Абу Мусо наздида, юқоридаги ишлар икки жойда қилинса, икки фидя лозим бўлади. Ҳанбалийлар наздида, ман қилинган ишлар битта жойда қилиниб, ҳали каффорати тўланмай туриб, иккинчи жойда ўша жиноятлар такрорланса, битта фидя вожиб бўлади. Чунки ҳукм вақт ва жинс ўзгариши билан эмас, сабаб алмашиши туфайли ўзгаради. Бу ҳанафийлардан Муҳаммад ибн Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳнинг, шофеъийларнинг бир қавли ва такрорни ният қилган бўлса, моликийларнинг қавли ҳамдир.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳодга лаёқат

155 21:50 22.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: ИЖТИҲА́ ДУН – ижтиҳод

340 21:50 21.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Шахслар томонидан  мажбурлаш

415 21:50 20.05.2022

Қимор аҳкомлари

375 17:45 20.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ҳокимнинг мажбурлаши

315 21:50 19.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Шариат ҳукми билан мажбурлаш

404 21:50 18.05.2022
« Орқага