Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: экин экиладиган ер ижарасининг ҳукмлари

879

(170-қисм 171-қисм 172-қисм 172-қисм 173-қисм 174-қисм 175-қисм 176-қисм 177-қисм 178-қисм 179-қисм 180-қисм 181-қисм 182-қисм 183-қисм 184-қисм 185-қисм 186-қисм)

Ижарага берувчининг мажбуриятлари

87. Ижарага берувчи ерни ижарачига бўш ҳолда топшириши вожиб. Кимнингдир зироати ўсиб турган ёки бошқа сабабга кўра, экишга монеълик мавжуд ерни ижарага бериши жоиз эмас. Чунки бу ҳолатда ижара учун ақд қилинган нарсани тўлатўкис қўлга киритишга имкон бўлмайди. Агар соҳиб ерни топширишдан олдин мавжуд экинни ўриб-суғуриб ташласа, шундан сўнг ақд тузиш мумкин. Ҳанбалийлар айтади: “Агар ер банд бўлса ва муддат асносида бўшаса, қолган муддат улушича ҳақ эвазига ақд дуруст бўлади. Ушбу ҳолатда ихтилоф юзага келса, вазиятни ислоҳ қилиш учун соҳа билимдонларига мурожаат этилади”1207.


1207 Ал-Фатавол ҳиндия. 4-ж. 468-б. Муҳаммад Арафа Дусуқий. Ҳошиятуд Дусуқий ъалаш Шарҳил кабир. “Ийсо Ҳалабий”. 4-ж. 47-б. Иброҳим ибн Али абу Исҳоқ. Ал-Муҳаззаб фий фиқҳил Имом Шофеъий. 1-ж. 406, 407- б. Мансур ибн Юнус Буҳутий. Кашшофул қиноъ ъала матнил Иқно. 3-ж. 472-б.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

866 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

854 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

978 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

1043 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

711 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

755 21:50 24.05.2022
« Орқага