Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий энциклопедия билан танишув

846

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм, 8-қисм, 9-қисм10-қисм 11-қисм12-қисм13-қисм14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм)

Фиқҳни тақдим этишнинг такомиллашуви ва жамоавий тадвин

45 – Ислом фиқҳи ўзининг ёзилиш тарихида худди пайдо бўлиш жараёнида бўлгани каби турли хил даврларни бошидан ўтказди. Бу даврларга биз қисқагина ишора қилиб ўтиш имконимиз бор, холос. У илк даврларида суннат ва асарларнинг аралашмаси кўринишида намоён бўлди. Кейин амолий, масалалар ва асосдан кўра фуруъга эътибор қаратган жомеълар кўринишини олди. Ундан кейин мазҳабларни йўқолиб кетишдан сақлаб қолган мудавванот ва катта китоблар даври босиб ўтилди. Шундан кейин фиқҳ ўзининг қаттиқ марказлашган, тартиби фарқли ва оддий одамга иборалари тушунарсиз бўлган илмий услубда тақдим этиш даврини бошидан кечирди. Кейин шарҳлар билан изоҳлашни ва қийин услубдаги ҳошиялар битишни талаб этадиган матнлар даври бошланди.

Булардан энди фақат мутахассисгина фойдалана оларди. Аммо мутахассис шахснинг билимдонлиги фақат бир мазҳаб масалалари билангина чегараланарди. Чунки ҳар мазҳаб аҳли илмий изланишида, фатво ва таълифотларида ўзининг асослари, рамз ва истилоҳларига эга эдики, улар турли ўринларда зикр қилингани сабабли фақат устознинг таълими орқалигина уларни билиш мумкин бўларди. Шу ўринда фиқҳни тақдим этишда энциклопедияга ўхшаб кетадиган айрим муаллафотлар пайдо бўлганига ишора қилиб ҳам ўтмоқчимиз.

Агар уларнинг тартиб муаммосидан кўз юмсак, Ислом фиқҳи энциклопедик услубнинг айрим муҳим унсурларини қамраганига гувоҳ бўламиз. Бунга бошқа муаллафотларда сочилиб ётган маълумотларни бир жойда жамлаган Хилоф илмига доир китоблар ёрқин мисол бўлади. Уларда мазҳабларни бир-бирига қиёслаш муаллиф керакли ҳисоблаган даражада батафсил ва ҳар томонлама олиб борилган. Лекин энциклопедиянамо бундай асарлар якка шахслар ҳаракатининг самараси бўлган ёки муаллиф вафот этгандан кейин унинг китобини издошлари охирига етказишган. Бундай тоифа асарларнинг жуда ҳам кам қисмигина жамоавий меҳнат самараси бўлиб, улар ҳам ҳукмронларнинг таклифи, қўллаб-қувватлови ва доимий эътибори туфайли юзага келган.

46 – Энциклопедия кўринишида, жамоавий меҳнат самараси ўлароқ дунё юзини кўрган фиқҳий муаллафотларга қуйидаги асарлар мисол бўлади: Ҳанафий фиқҳида “Фатовои Ҳиндия” номи билан танилган китоб. Унинг муваффақиятига Ҳинднинг кибор уламоларидан 23 киши ўз ҳиссасини қўшган. У Ҳиндистоннинг ўша даврдаги ҳукмрони “оламгир-олам фотиҳи” лақаби билан танилган Муҳаммад Аврангзебнинг таклифи ва молиялаши туфайли ёзилган. Шунинг учун ҳам бу китобни “Фатовои Оламгирия” деб ҳам аталади. Мана шу йўналишда ишлар давом эттирилиб, энциклопедиянинг айрим мақсадлари амалга оша бошлади. Қози ва муфтийлар нафақат татбиқ этишлари, балки ўзлари ҳам амал қилишлари учун мурожаат этадиган ва таянадиган ташриъий-фиқҳий сайланмалар юзага келди.

Шулардан бири, Усмонли халифалиги таклифи билан фақиҳлар ҳайъати томонидан тайёрланган “Мажаллату аҳкомил адлия” номи билан машҳур ишдир. Ҳайъат аъзолари ичида шайх Алоуддин ибн Обидийн ҳам бўлганлар (Ҳанафий фиқҳида машҳур “Ҳошия” соҳибларининг фарзандлари). Машҳурликда “Мажалла”га яқин келадиган аллома Муҳаммад Қадрий пошшонинг уч китоби: “Муршидул ҳайрон фи маърифати аҳволил инсон”, “Ал-аҳкамуш шаръийя фи аҳволиш шахсийя” ва “Ал-адлу вал инсоф фи аҳкамил авқоф”лари қонунлар шаклида тартиб берилган.

Айрим тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу уч китобни тайёрлашда муаллифга бошқалар ҳам ёрдам бергани ҳақида эҳтимоллар бор. Бу зотнинг илмий салоҳияти мазкур улкан ишни ёлғиз ўзлари амалга оширганини шубҳа остига қўймаса-да, бу якка шахсларга оғирлик қиладиган ишлардан эканлиги ҳам ҳақиқатдир. Мақом бу мавзуда узоқ гапириб, кўпгина мисоллар келтиришни кўтармайди. Балки мавзуимиз китоблар тавсифоти илми (библиография), фиқҳ ва ташриъ тарихи, ҳамда фиқҳга ки- 48 риш, унинг мазҳаблари, имомлар сийрати ва фақиҳлар табақотига доирдир.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг айнан ўзи учун бўлган шартлар

449 22:05 05.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: иброга вакил қилиш

553 22:05 04.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: иброни рад этиш

562 22:05 03.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг рукнлари - қабул

552 22:05 02.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг рукнлари

627 22:05 01.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Икки маънодан бирининг устун келиши ёки уларнинг баробарлиги

608 22:05 30.11.2021
« Орқага