Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

745

(180-қисм 181-қисм 182-қисм 183-қисм 184-қисм 185-қисм 186-қисм 187-қисм 188-қисм 189-қисм 190-қисм 191-қисм 192-қисм 193-қисм 194-қисм 195-қисм 196-қисм 197-қисм 198-қисм 199-қисм 200-қисм)

8
. Фақиҳлар шаръий далиллардаги ижтиҳоддан бошқа, мусулмон киши ибодатларни бажаришда шубҳага тушиб қолганида муҳтож бўладиган ижтиҳод навини ҳам зикр қилганлар.

Нотаниш жойда намоз ўқимоқчи бўлганда қиблани аниқлаш учун қилинган ижтиҳод шулар жумласидандир. Бу ҳолат қибла томонни унга кўрсатадиган киши тополмаганида бўлади. Шунда юлдузларнинг жойлашуви, қуёш ва ойнинг чиқиши, шамолнинг эсиши ва шунга ўхшаш шаръан эътиборли далиллар билан қиблани топишга ҳаракат қилади. Фақиҳлар буни намознинг муқаддимасида “Қиблага юзланиш” бобида зикр қилишган.

Покиза кийим билан нажосатли кийим ёки покиза сув билан нажосатли сув шубҳали бўлиб қолиб, бошқасини топа олмаганидаги ижтиҳод қилиш ҳам шулар жумласидан. Фақиҳлар буларни ҳам намознинг муқаддимасида “Нажосатни кетказиш шарти” мавзусида зикр қилишган.

Намоз ёки рўза вақти кирганини билолмайдиган жойга қамаб қўйилган кишининг ижтиҳоди ҳам шундай. Фақиҳлар буни “Рўза” бобида “Рамазон ойининг кирганини билиш” мавзусида зикр қилиб ўтишган.

(давоми бор)

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

«Azon kitoblari» нашриёти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тепағон оқсоқол»га чора кўрилди

405 21:09 28.11.2022

Пермь университетида отишма уюштирган шахс бир умрга қамалиши мумкин

183 20:12 28.11.2022

Шаҳбоз Шариф: «Покистон ва Туркия ресурсларни бирлаштириши керак»

279 19:40 28.11.2022

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди

1210 18:35 28.11.2022

Boeing Пентагонга Украина учун арзон кичик ўлчамли бомбалар ишлаб чиқаришни таклиф қилди

243 18:05 28.11.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

778 17:35 28.11.2022
« Орқага