Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Фиқҳнинг фақиҳлар наздидаги таърифи

848

(1-қисм, 2-қисм)

Фиқҳнинг фақиҳлар наздидаги таърифи

4 –Уларнинг наздида фиқҳ икки маънодан бирига ишлатилади:

биринчиси  –  Қуръон  ё  Суннатда келган ёки унга ижмоъ воқе бўлган  ёхуд  шаръий  мўътабар қиёс йўли билан, шунингдек, ана шу асосларга қайтадиган ҳар қандай  далиллар  билан  чиқарилган шаръий-амалий ҳукмларнинг бир қанчасини ҳифз қилмоқ. Бу ҳукмларни  далиллари  биланми  ё  далилсиз ёдлайдими,  фарқи  йўқ. Уларнинг  наздида,  усулийларда бўлганидек, фақиҳ мужтаҳид бўлиши вожиб эмас.

Шахс  фақиҳ  деб  номланиши учун ҳифз қилиши лозим бўлган энг  кам  миқдор  ҳақида  баҳслашишган ва уни урфга ҳавола қилиш керак, деган хулосага келишган.  Биз  ҳозир  урфимизга  кўра айтишимиз  мумкин,  фақиҳ  деб фиқҳнинг сочилиб кетган жойларидан  мурожаат  қилиш  осон  бўладиган  даражада  ҳукм  ўринларини билган кишига айтилади.

Айрим  мусулмон  мамлакатларда  авом  ўртасида  Қуръонни ёдлаган, аммо маъносини билма-ган  кишини  ҳам  фақиҳ  дейиш кенг тарқаган.

Фақиҳлар  иттифоқига  кўра, “нафс  фақиҳи”  ибораси  гарчи муқаллид бўлса-да, фикр доираси  кенг,  ирода  ва  идроки  кучли, соғлом фиқҳий завққа эга кишига нисбатан ишлатилади;

иккинчиси  –  фиқҳ  деб  шаръий-амалий  ҳукм  ва  масалалар мажмуасига  айтилади.  Бу  атама масдарни ишлатиб ҳосилни ирода  қилиш  қабилидаги  ҳолатдир. Луқмон  сурасининг  11-оятидаги: “Бу  Аллоҳнинг  яратмоғидир”ини  “яратганидир”  деб  тушунганимиз каби.

Фиқҳ лафзига алоқадор сўзлар:

Дин лафзи

5  – Дин  лафзи  луғатда  бир неча маънода ишлатилади. У араб тилидаги  муштарак  лафзлар  қабилидаги  сўзлардандир.  Бу  ерда бизга мавзуимизга боғлиқ айрим маънолар  аҳамиятли,  холос.  Бу маънолардан бири жазо ва мукофотдир. Аллоҳ таоло дейди:

“Ва  жазо (ва  мукофот) кунининг (қиёмат  кунининг)  эгасидир”(Фотиҳа сураси, 4-оят). Шунингдек, яна айтади:

“Улардан  бири  дейди:  “Менинг (дунёда) бир яқин танишим бор эди. У (менга): “Ростдан ҳам сен(қайта тирилишимизни) тасдиқ  этувчилар-данмисан?  Ўлиб,  тупроқ  ва суяк ларга  айланиб  кетган  вақтимизда  ҳақиқатан  ҳам (тирилтирилиб)  жазоланувчимизми?”  – дер эди”(Соффат су-раси, 51–52- оятлар).

Шунингдек,  йўл  маъносида ҳам ишлатилади.

“Сизларнинг динингиз сизлар учун,  менинг  диним  мен  учундир” (Кофирун сураси, 6-оят). 

Қолаверса, дин дейилганда ҳокимият  маъноси  тушунилади.  Аллоҳ таоло айтади:

“Фитна(ширк) йўқ бўлгунича  ва  дин  бутунлай  Аллоҳга бўлгунга қадар улар билан уришингиз! Агар(куфр)дан қайтсалар,  албатта,  Аллоҳ  уларнинг ишларини кўриб турувчидир” (Анфол сураси, 39-оят).

Оятдаги диндан мурод Аллоҳнинг  ҳокимияти  ва  ҳукм  чиқаришда ягоналигидир.

Аммо  диннинг  истилоҳдаги маъносига келсак, у Аллоҳ таолонинг  бандалари  учун  машруъ қилган  ҳукмларидир.  У  ақидага, ё  ахлоққа ёки  амалий  ҳукмларга алоқадор бўлишининг фарқи йўқ.

Демак,  юқоридаги  маъно  билан  дин  фиқҳ  лафзи  далолат  қиладиган  маънога  уйғундир.  Айтиш мумкинки, юқоридаги фикрга  кўра,  дин  ва  фиқҳ  лафзлари синонимдир.

(Давоми бор)

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишла-ри бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Олнинг луғавий ва истилоҳий маънолари таърифи

199 22:05 28.10.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Олнинг луғавий ва истилоҳий маънолари таърифи

574 22:05 27.10.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Офоқий таърифи

472 22:05 26.10.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ожин – туриб қолган, айниган (сув) таърифи

731 21:05 25.10.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Абид – ёввойи Таърифи

722 21:05 24.10.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Қудуқлар

814 21:35 23.10.2021
« Орқага