Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: хат ва муҳрнинг ҳужжат эканлиги

1115

(130-қисм 131-қисм 132-қисм 133-қисм 134-қисм 135-қисм 136-қисм 137-қисм 138-қисм 139-қисм 140-қисм 141-қисм 142-қисм 143-қисм 144-қисм 145-қисм 146-қисм 147-қисм 148-қисм 149-қисм 150-қисм)

Хат ва муҳрнинг ҳужжат эканлиги

34. Ҳанафий мазҳабимиз, моликий мазҳаби, шофеъийларнинг бир сўзи ва имом Аҳмаддан нақл қилинган уч сўзнинг бирига кўра, хатга ишонч ҳосил қилса ва ўчирилган, артилган ва ўзгартирилган каби шубҳа пайдо этадиган бирор нарса бўлмаса, унга амал қилинади. Бу мол-мулк ҳамда шунга ўхшаш талоқ, никоҳ ва ражъат каби шубҳа билан ҳам собит бўладиган ўринларда дуруст бўлиб, бу инсонлар ўртасидаги муомалаларда ҳам жоиздир.

Аммо қози ўзининг мазкур мансабга тайинланишидан аввал ёзилган эски ҳужжатларни топса, ҳанафийлар ва моликийларнинг сўзларича, шунингдек, шофеийларнинг машҳур қавлига ва имом Аҳмаддан бўлган уч ривоятнинг бирига кўра, шубҳа бўлмаган ўринларда уларга амал қилади. Ўзининг қозилик пайтида ёзилган ҳужжатлардаги нарсаларга эса фақиҳларнинг ижмоъларига биноан ўз хати эканига аниқ ишонч ҳосил қилса ва ҳодисани эслай олса, мазкур ёзилганларга асосан иш кўради ҳамда уни амалга оширади. Буларнинг барчаси агар гумондор бу ҳужжатлардаги маълумотларни инкор қилган пайтда татбиқ қилинади.

Баъзи фақиҳлар, гарчи ҳодисани эслай олмаса ҳам ўзининг хати эканига ишонч ҳосил қилса, бас, ўшанга асосан иш кўраверади, деганлар1037.

Барча фақиҳларнинг хат ва муҳрнинг ҳужжат эканлиги борасида айтган сўзларини синчковлик билан ўрганиб чиқилганда маълум бўладики, хатга амал қилиш унинг шак-шубҳасиз ва ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилишга боғлиқ. Ҳеч бир гумон юзага келмаса, унга таянилади ва амалга оширилади. Акс ҳолда, ҳаракатдан тўхтатилади.

Ҳозирда шундай замонавий асбоб-ускуналар кашф қилинганки, улар ёрдамида ҳужжатлардаги қалбакиликни бехато аниқлаш мумкин. Бирор ҳужжатга нисбатан ишончсизлик билдирилса, уни текширишнинг имкони бор. Бу ҳозирги кунда маҳкамаларда тез-тез қўлланиладиган усулдир. Шариат қоидаларида замонавий тартибларни инкор қиладиган жиҳатлар йўқ.


1037 Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. 4-ж. 546-б. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Хараший. Шарҳул Хараший ъала Мухтарасил Халил. 5-ж. 206-б. Муҳаммад ибн абил Аббос Шаҳобиддин Рамлий. Ниҳоятул муҳтож ила Шарҳил Минҳож. 8-ж. 247-б. Муҳаммад ибн Абу Бакр Шамсиддин. Туруқул ҳукмийя. 204-б.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

714 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

750 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

826 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

886 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

594 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

631 21:50 24.05.2022
« Орқага