Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: хос ходим

981

(180-қисм 181-қисм 182-қисм 183-қисм 184-қисм 185-қисм 186-қисм 187-қисм 188-қисм 189-қисм 190-қисм 191-қисм 192-қисм 193-қисм)

Биринчи матлаб

Хос ходим

103. Хос ходим вақтинчалик муайян шахс учун ишлайдиган кишидир. У муддатли ақд тузади. Ўша муддат ичида ўзини иш учун топшириш билан ҳаққа эга бўлади. Чунки ақд муддати ичида ундан етадиган манфаатга ижарачи эга бўлади1246.

Ҳанафий мазҳабимиз фақиҳлари аёл кишини хизмат учун ижарага олишни макруҳ деганлар. Чунки ижарага олган киши унга кўзи тушишдан ва гуноҳга ботиб қолишдан омонда бўлмайди. Зеро, номаҳрам аёл билан ёлғиз қолишнинг ўзи гуноҳдир.

Имом Аҳмад аёл кишини ижарага олишни жоиз деган. Лекин юзини қараш ҳалол бўлмаган ўриндан буради. Шунингдек, фитнадан сақланиш учун у билан бир жойда ёлғиз қолмайди1247.

104. Ёлланма ишчининг зиммий ва ижарачининг мусулмон бўлиши жоизлигида ихтилоф йўқдир. Аммо ёлланма ишчи мусулмон бўлиб, уни ижарага олувчи зиммий бўлишини жумҳур фақиҳлар жоиз дейишса-да, баъзи бир меъёрлар қўйишган. Яъни бажариш учун ижарага олган иши ўзи учун қилиши жоиз бўлган ишлар бўлиши керак. Тикувчилик, бинокорлик ва экин экиш каби. Аммо бажариши жоиз бўлмайдиган хамр тайёрлаш, чўчқа боқиш каби ишлар бўлса, мумкин эмас. Агар ақд тузилса, ишдан олдин ижара қайтарилади. Агар ишласа, ҳақ кофирдан олинган бўлиб қолади ва уни садақа қилиб юборади. Ушбу ҳақнинг ҳалол бўлишига фақат билмаганлик ҳужжат бўлиши мумкин.

Ҳанбалийлар наздидаги меъёр шуки, иш шахсий хизматдан бошқа бўлиши керак. Аммо ижара уни хизматида туриш устига тузилган бўлса, яъни унга таом бериш ва олдида қўл қовуштириб туриш каби, баъзилар (буни) жоиз эмас, дейишган. Чунки бу мусулмонни кофир ҳузурида ушланиб қолишни ва унинг хизмати учун хўрланишни ўз ичига олган ақд бўляпти.

Ҳанафий мазҳабимиз фақиҳлари ушбу ақдни макруҳлик ила жоиз деганлар. Ақд жоизлигининг сабаби ижара – савдо каби айрибошлаш ақди бўлганидандир. Ақддаги маркуҳликни эса улардан иш сўраш хорлик исташдир, деб изоҳлаганлар. Мусулмон киши ўзини хўрлаши мумкин эмас. Кофирнинг хизматида туриб, ўзини хўрлаш янада ёмондир.

Ҳанбалийларнинг баъзилари бундай ижарани жоиз дейишган.

Чунки у хизматдан бошқа ишларга ҳам ёлланиши мумкин. Демак, ушбу ишда ҳам жоиз бўлади. Бу Шофеъий раҳматуллоҳу алайҳнинг икки қавлидан биридир.

Қолюбий ва Ширвонийнинг ҳошиясида зиммий одам мусулмонни ижарага олиши макруҳлик билан дуруст бўлади, дейилган. Гарчи бу айн ижарада бўлса ҳам. Унинг ижараси вожиб ўлароқ мусулмонга бўлиши амр этилади. Ҳокимнинг зиммий мусулмонни ижарага олишини қайтаришга ҳаққи бор. Мусулмон киши кофирнинг хизматини ижарасиз бўлса-да, бажариши жоиз бўлмайди.

“Муҳаззаб”да айтилган: Шофеъий уламоларидан баъзилари, агар кофир мусулмонни ижарага олса, бу борада икки хил қараш бор, деганлар. Баъзилари эса бир сўз билан дуруст эканлигини айтганлар1248.

105. Иш берувчи якка шахс ҳукмида жамоа (муассаса) бўлиши мумкин. Агар бир шаҳар аҳли муаллим, имом ёки муаззинни ижарага олса, у шаҳар аҳли учун хос ишчи бўлади. Шунингдек, қўйларини боқтириш ниятида бир чўпонни ўзлари учун олсалар ҳам, хос ишчи бўлади1249.

Хос ходимнинг ижарасида муддатни тайин қилиш лозимдир. Чунки бу муддатли муайян ижара бўлиб, вақт тайинлаш муҳимдир. Чунки устида ақд қилинган нарсани муддат тайин қилади. Манфаат мана шу билан маълум, деб эътиборга олинади. Муддатни ўша ходимнинг ишга қурби етгулик вақтни назарда тутиб, яъни ғолиби зоннга кўра белгилаш керак бўлади. Моликийлар ишчининг ижара муддатини ҳатто ўн беш йилгача белгилаш жоиз, деганлар1250. Фақиҳлар хизмат турини тайинлашни шарт қилмаганлар. Хизмат тури тайин қилинмаган ҳолда ижарага берувчи ва ижарага олувчига муносиб тарздаги хизмат тушунилади1251.

106. Хос ходим ўзига белгиланган вақтда ёки бу борадаги мавжуд урфга кўра иш бажариши вожиб бўлади. Иш зиммасидаги намоз ва рўза каби фарз ибодатларни адо этишдан ман қилмайди. Бунда ижарага олганнинг изни бўлиши шарт эмас. Баъзилар суннатларни ҳам адо қилади, деган. Шу билан бирга жума ва икки ҳайит намозларидан ҳам ман қилинмайди. Агар масжид яқин бўлиб, (бориб келиш) кўп вақтни олиб қўймаса, ижарага олган унинг маошидан камайтирмайди1252. Фиқҳ китобларида келадики, хос ходимни бир ойга фалон ишни қилиб бериш шарти билан ижарага олинса, урфга кўра, жума кунлари ҳисобга кирмайди1253. Рошидий айтади: “Агар бир киши ўзини намоз ўқимаслик ва намоз вақтини келишилган ишга сарфлашлик шарти билан ижарага берса, ижара дуруст, аммо шарт беҳуда бўлиб қолади”1254.

Мусулмондан бошқанинг, масалан, бир ой деб тайин қилинган муддатли ижарасида намоз вақтлари ва ўзларининг диний дам олиш кунлари кирмайди. Хос ходим ёллаган одамдан бошқалар учун фақат ўша ижарага олувчининг изни билан ишлаши мумкин. Акс ҳолда, унинг ҳақи бошқа учун ишлаган қиймати миқдорича камаяди. Агар бошқага текин ишлаб берса, иш эгаси унинг ҳақидан ишлаган қиймати миқдорини соқит қилиб ташлайди1255.

107. Хос ходим омонатдордир. У тажовуз ёки камчиликка йўл қўймаса, қўлида ёки иши туфайли ҳалок бўлган молни тўлаб бермайди. Унга ҳақ тўлиқ берилади1256. У қўлидаги мол талафотга учраганда тўлаб бермаслигига сабаб айн унинг қўлида омонат эканидир. Чунки у ўша нарсани иш эгасининг изни билан олган. Бундай нарсаларда зоминлик бўлмайди. Иши туфайли ҳалок бўлган нарсани тўлаб бермаслигига сабаб, албатта, манфаатлар ижарага олувчининг мулкига айланишидир. Чунки у ижарага олганнинг ҳузурида ишламоқда. Агар иш берувчи уни (ишчини) ўз мулкида ишлашга буюрса, бу саҳиҳ бўлиб, ундан ўринбосар саналади. Ишчининг иши унга (иш берувчига) нисбат берилади ва бу билан гўёки ишни иш берувчининг ўзи бажаргандек бўлади. Шу сабабдан зарарни иш бажарувчи тўлаб бермайди1257.

Моликийлар айтади: “Ҳатто унга тўлаб беришни шарт қилса ҳам, бу ақдга зид келадиган шарт бўлади ва ижарани бузади. Агар шарт юзага келса, ижара бузилади. Агар ишчи ақд фасод бўлганига қарамасдан ишласа, у ажри мислга ҳақли бўлади. Ажри мислнинг тайин қилинган ҳақдан кўп ёки кам бўлиб қолишига эътибор йўқ. Агар иш тугашидан олдин шартни бекор қилса, ижара тўғри бўлиб кетади”1258.

Шофеъий фақиҳларидан баъзилари: “У муштарак ишчи каби бўлиб, тўлаб беради”, деганлар. Ушбу гап Шофеъий раҳматуллоҳу алайҳнинг: “Иш бажарувчилар тенгдирлар”, деган сўзларига биноандир. Бу одамларнинг мол-мулкларини сақлашга киради. Имом Шофеъий: “Одамларни фақат мана шу нарса тузатади”, дер эдилар1259.


1246 Шарҳуд дурр. 2-ж. 197-б. Бурҳониддин Марғиноний. Ал-Ҳидоя. 3-ж. 245-б. Иброҳим ибн Али Абу Исҳоқ. Ал-Муҳаззаб фий фиқҳил Имом Шофеъий. 1-ж. 408-б. Шаҳобиддин Аҳмад Қалюбий ва Шаҳобиддин Аҳмад Умайра. Ҳавошил Қалюбий ва Умайра ъала Шарҳил Маҳаллий ъала Минҳажит толибин. 3-ж. 81-б. Муҳаммад Арафа Дусуқий. Ҳошиятуд Дусуқий ъалаш Шарҳил кабир. “Ийсо Ҳалабий”. 4-ж. 81-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний маъаш Шарҳил кабир. “Манор”. 1348 ҳ.й. 6-ж. 41-б.

1247 Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 4-ж. 189-б. Муҳаммад Арафа Дусуқий. Ҳошиятуд Дусуқий ъалаш Шарҳил кабир. “Ийсо Ҳалабий”. 4-ж. 21-б. Мансур ибн Юнус Буҳутий. Кашшофул қиноъ ъала матнил Иқно. 3-ж. 459-б.

1248 Аҳмад Совий Моликий. Аш-Шарҳус сағир ъала Ақробил масолик ила мазҳаби Имом Молик. 1372 ҳ.й. 4-ж. 35-б. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Хараший. Шарҳул Хараший ъала Мухтарасил Халил. 7-ж. 19, 20-б. Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 4-ж. 189-б. Шаҳобиддин Аҳмад Қалюбий ва Шаҳобиддин Аҳмад Умайра. Ҳавошил Қалюбий ва Умайра ъала Шарҳил Маҳаллий ъала Минҳажит толибин. 3-ж. 67-б. Иброҳим ибн Али Абу Исҳоқ. Ал-Муҳаззаб фий фиқҳил Имом Шофеъий. 1-ж. 395- б. Ибн Қудома. Ал-Муғний. 6-ж. 138, 139-б. Абдулҳамид Ширвоний. Ҳаваший Туҳфатил Муҳтож би шарҳил Минҳож. 6-ж. 122-б.

1249 Мажаллатул аҳкамул адлия. 423 ва 570-моддалар.

1250 Бурҳониддин Марғиноний. Ал-Ҳидоя. 3-ж. 231-б. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Хараший. Шарҳул Хараший ъала Мухтарасил Халил. 7-ж. 11-б. Аҳмад Совий Моликий. Аш-Шарҳус сағир ъала Ақробил масолик ила мазҳаби Имом Молик. 1372 ҳ.й. 4-ж. 160-б. Иброҳим ибн Али Абу Исҳоқ. Ал-Муҳаззаб фий фиқҳил Имом Шофеъий. 1-ж. 396-б. Мансур ибн Юнус Буҳутий. Кашшофул қиноъ ъала матнил Иқно. 4-ж. 2-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний. 6-ж. 127-б.

1251 Шаҳобиддин Аҳмад Қалюбий ва Шаҳобиддин Аҳмад Умайра. Ҳавошил Қалюбий ва Умайра ъала Шарҳил Маҳаллий ъала Минҳажит толибин. 3-ж. 74-б. Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 4-ж. 183-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний. 6-ж. 127, 128-б.

1252 Мажаллутул аҳкамул адлия. 495-модда. Мансур ибн Юнус Буҳутий. Кашшофул қиноъ ъала матнил Иқно. 4-ж. 24, 25-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний. 6-ж. 41-б.

1253 Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. 5-ж. 70-б. Муҳаммад ибн абил Аббос Шаҳобиддин Рамлий. Ниҳоятул муҳтож ила Шарҳил Минҳож. 5-ж. 279-б.

1254 Шаҳобиддин Аҳмад Қалюбий ва Шаҳобиддин Аҳмад Умайра. Ҳавошил Қалюбий ва Умайра ъала Шарҳил Маҳаллий ъала Минҳажит толибин. 3-ж. 74-б. Муҳаммад ибн абил Аббос Шаҳобиддин Рамлий. Ниҳоятул муҳтож ила Шарҳил Минҳож. 5-ж. 279-б.

1255 Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. 5-ж. 70-б. Муҳаммад Арафа Дусуқий. Ҳошиятуд Дусуқий ъалаш Шарҳил кабир. “Ийсо Ҳалабий”. 4-ж. 23-б. Мансур ибн Юнус Буҳутий. Кашшофул қиноъ ъала матнил Иқно. 4-ж. 25-б.

1256 Шарҳуд дурр. 2-ж. 297-б.

1257 Бурҳониддин Марғиноний. Ал-Ҳидоя. 3-ж. 246-б. Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 4-ж. 211-б. Иброҳим ибн Али Абу Исҳоқ. Ал-Муҳаззаб фий фиқҳил Имом Шофеъий. 1-ж. 408-б. Муҳаммад ибн абил Аббос Шаҳобиддин Рамлий. Ниҳоятул муҳтож ила Шарҳил Минҳож. 5-ж. 308-б. Мансур ибн Юнус Буҳутий. Кашшофул қиноъ ъала матнил Иқно. 4-ж. 25-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний. 6-ж. 108, 109-б. Аҳмад Совий Моликий. Аш-Шарҳус сағир ъала Ақробил масолик ила мазҳаби Имом Молик. 1372 ҳ.й. 4-ж. 41, 42-б.

1258 Аҳмад Совий Моликий. Аш-Шарҳус сағир ъала Ақробил масолик ила мазҳаби Имом Молик. 1372 ҳ.й. 4-ж. 42-б.

1259 Иброҳим ибн Али абу Исҳоқ. АлМуҳаззаб фий фиқҳил Имом Шофеъий. 1-ж. 408-б.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

714 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

750 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

826 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

886 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

594 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

631 21:50 24.05.2022
« Орқага