(180-қисм 181-қисм 182-қисм 183-қисм 184-қисм 185-қисм 186-қисм 187-қисм 188-қисм 189-қисм 190-қисм 191-қисм 192-қисм 193-қисм 194-қисм 195-қисм)
115. Хос ходим ижараси юқорида айтиб ўтилган умумий сабабларга кўра тугайди. Агар хос ходим ўзини бир ишга топшириб, сўнг қочиб кетса ва ижара зиммага олинган нарсага тузилган бўлса, (ҳоким томонидан) қочиб кетганнинг молидан ўша ишни бажарадиган бошқа киши ижарага олинади. Агар бунинг имкони бўлмаса, ижарага олувчида ақдни бузиш ёки сабр қилиб, кутиб туриш ихтиёри собит бўлади. Бунинг мисоли қуйидагича: агар машинани ҳайдовчини тайин қилмасдан ҳайдовчиси билан ижарага олса ёки туяни етакловчисини тайин қилмасдан етакловчиси билан ижарага олса, кейин ҳайдовчи ёки етакловчи қочиб кетса, ушбу ҳолатда ижарага олувчи (ақдни бузмасдан) сабр билан кутиб турса, ижара ўтган кунлардан кунма-кун бузилаверади (тугайверади). Чунки манфаатлар вақт ўтиши билан талафотга учрайди. Агар ижара муайян иш устида тузилган бўлса, ижара ақди бузилмайди. Чунки у топилган пайтда манфаатларни ундириб олиш имкони бор1279.
1279 Иброҳим ибн Али абу Исҳоқ. Ал-Муҳаззаб фий фиқҳил Имом Шофеъий. 1-ж. 406-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний. 6-ж. 96, 97-б.
“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган