Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: ҳовлиларнинг ижарасида ижарага берувчи ва ижарачиларнинг мажбуриятлари

866

(180-қисм 181-қисм 182-қисм 183-қисм 184-қисм 185-қисм 186-қисм 187-қисм 188-қисм 189-қисм 190-қисм)

99. Ижарага берувчи ижарага олган кишига фойдаланиш имкониятини яратиб бериши вожиб бўлади. Ижарачи, гарчи ҳали ишлатмаган бўлса-да, ижарага имкониятли бўлиш вақтидан бошлаб ҳақ зиммасига тушади. Агар фойдаланишга имконият яратиб бермасдан туриб муддат тугаса, ижарага берувчи бирор нарсага ҳақли эмас. Агар имконият яратиб беришдан олдин ақддан бир муддат ўтса, ўтган вақт учун ҳақ лозим бўлмайди. Ижарага берувчи нақд берилиши шарт қилинган ҳақни тўлиқ олгунича, дейлик, ҳовлини ушлаб туришга ҳаққи бор.

Фойдаланишга имконли бўлиш ҳовлининг ақддаги шарт сабабли ижарага берувчи мулкига қайтмаслигини тақозо қилади. Ҳовли ақддаги бирор шарт сабабли ижарахўрнинг эгалилига қайтиб қолмаслиги имконият бериш заруратидандир1234.

Модомики, устида ақд қилинган нарсани ўзи ёки бошқа билан биргаликда фойдаланиши жоиз экан, ўша нарсани ижарага бериши ҳам жоиз бўлади. Бошқага ижарага беришда фойда ўзи ижарага олган баробарида ёки кўпроқ бўлиши мумкин. Ижара бадали аввал ўзи ижарага олган нарсанинг жинсидан ёки бошқа жинсдан бўлишида ҳам фарқ йўқ. Фақат иккинчи ижаранинг бадали ўзи ижарага олган нарсанинг жинсидан бўлганида ҳовлига ўз молидан бирор нарсани қўшиб қўйиши керак бўлади. Шунда жинс бир хил бўлса-да, зиёдаси ҳалол бўлади1235. Ушбу иккинчи ақд биринчи ақдда бошқани яшатишни ман қиладиган шарт қўйилмаганда дуруст бўлади.

Шунингдек, яна ижарага берувчига ҳовлини таъмирлаб, яшашга халал берадиган нарсаларни тузатиб бериши лозим. Агар у ушбу ишлардан бош тортса, ижарачи ақдни бузишга ҳақли бўлади. Аммо ҳовлини ўша ҳолича ижарага олган бўлса, бузишга ҳақли бўлмайди. Бу жумҳур фақиҳлар наздидаги сўздир1236.

Моликий мазҳаби ва ҳанафий мазҳабимиз фақиҳлари наздидаги бир қавлда ижарага берувчи ҳовлини ижарачи учун тузатиб бермайди. Ижарага олиб яшаётган кишига ижара ҳақини тўлиқ тўлаб туриш ёки чиқиб кетиш ўртасида ихтиёр берилади. Агар ижарачи ижарага берганнинг изни ва рухсатисиз ўзича тузатиб олса, мутабарриъ (ўз ихтиёри билан қилувчи) бўлади. Муддат тугаганда ҳовли эгасига таъмир учун кетган харажатни тўлаш ёки ҳовлидан ажратиб олиш имкони бўлса, бузиб олишга буюриш ўртасида ихтиёр берилади, дейилган1237.

Ижарачининг зиммасига муайян нарсани сақлаб қолиш шартини қўйиш жоиз эмас. Чунки бу нарса ҳақнинг ноаниқлигига олиб боради. Мазҳаб имомлари иттифоқига биноан бундай шарт қўйиш ижарани фосид қилади. Шунга қарамасдан, ижарачи яшаса, зиммасига ажри мисл лозим бўлади. Ўзига эса иморатга сарфлаган нарсаси берилади. Агар таъмир ишларини ижарага берганнинг изни билан амалга оширган бўлса, ажри мисл берилади. Акс ҳолда, ўз ихтиёри билан амалга оширган бўлади1238.

Лекин моликийлар ижарачининг зиммасига ўтган муддат эвазидан унга ҳақли бўлган ёки олдиндан берилиши шарт қилинган ҳақ ҳисобидан таъмирлашни шартлашиш билан ҳовли ва шунга ўхшаш жойларнинг ижарасини жоиз деганлар. Ушбу фикрга шофеъийлар айтган қавл ҳам яқин келади. Улар: “Бу каби ҳолатларда ижарага олган киши вакил ўрнида бўлади”, деганлар1239.

100. Ижарага олинган ҳовли ижарачининг қўлидаги омонат ҳисобланади. У ҳаддан ошиш ёки келишувга зид иш тутиш туфайли омонатга путур етказса, зарарни тўлаб беради. Калит каби ҳовлига тобе нарсалар ҳам омонатдир. Агар фойдаланиш учун имкон берадиган бирор нарса талафотга учраса, уни тўлаб бермайди. Агар ҳовлини темирчилик қилиш учун ижарага олса, сўнг уни бўёқчилик ёки одатда зарари темирчиликдан зиёда бўлмаган бирор иш қилса ва бинодан бирор жойи бузилса, унинг зиммасига тўлов тушмайди. Аммо ҳовлини яшаш учун ижарага олса, сўнг ундан темирчилик ёки бўёқчилик учун фойдаланса ва бинонинг бирор жойига талафот етса, тўлаб беради1240.

Дарҳақиқат, баъзи фақиҳлар ижарачининг юриш-туриши, турмуш тарзи ақдга таъсир этмаслигини очиқ айтганлар. Ижарага берувчи ёки қўшнилар уни ҳовлидан чиқариб юборишга ҳаққи йўқ. Балки, унга ҳоким одоб бериши мумкин. Агар тийилмаса, ҳоким унинг номидан ижара ҳақини бериб, ўзини ҳовлидан чиқариб юборади1241.

Ҳовлилар ижараси “Ижаранинг тугаши” баҳсида айтиб ўтилган сабаблардан бири билан тугайди.

Юқорида ижарага олинган айнни ижарага берганнинг ўзи ишлатиб қўйса, ижара тугаши борасида фақиҳларнинг қарашларини баён қилиб ўтган эдик. Шунга кўра, агар ижарага берувчи муҳаррам ойида ҳовлисини, масалан, сафар ойидан бошлаб ижарага берса (беришни келишиб қўйса), ваҳоланки, ҳовлида муҳаррам ойининг охирида бошқа ижарачи турган бўлса, бундай келишув биринчи ижарани бузиш, деб эътибор қилинади. Ушбу ижаранинг бузилганлик натижаси муҳаррам ойи тугаганда юзага чиқади. Баъзилар ушбу келишув биринчи ақдни бузувчи эмас, балки тугатувчидир, дейишган1242.


1234 Бурҳониддин Марғиноний. Ал-Ҳидоя. 3-ж. 232-б. Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 4-ж. 187-б. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Хараший. Шарҳул Хараший ъала Мухтарасил Халил. 7-ж. 42-б. Муҳаммад Арафа Дусуқий. Ҳошиятуд Дусуқий ъалаш Шарҳил кабир. “Ийсо Ҳалабий”. 4-ж. 44, 45-б. Минҳажут толибин. 3-ж. 8-б. Муҳаммад ибн абил Аббос Шаҳобиддин Рамлий. Ниҳоятул муҳтож ила Шарҳил Минҳож. 5-ж. 295-б.

1235 Ал-Фатавол ҳиндия. 4-ж. 425-б.

1236 Шарҳуд дурр. 2-ж. 300-б. Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. 5-ж. 66-б. Иброҳим ибн Али абу Исҳоқ. Ал-Муҳаззаб фий фиқҳил Имом Шофеъий. 1-ж. 401-б. Мансур ибн Юнус Буҳутий. Кашшофул қиноъ ъала матнил Иқно. 4-ж. 16-б.

1237 Муҳаммад Арафа Дусуқий. Ҳошиятуд Дусуқий ъалаш Шарҳил кабир. “Ийсо Ҳалабий”. 4-ж. 45-б. Аҳмад Совий Моликий. Аш-Шарҳус сағир ъала Ақробил масолик ила мазҳаби Имом Молик. 1372 ҳ.й. 4-ж. 70, 71-б. Шарҳуд дурр. 2-ж. 300-б.

1238 Ал-Фатавол ҳиндия. 4-ж. 443-б. Мансур ибн Юнус Буҳутий. Кашшофул қиноъ ъала матнил Иқно. 4-ж. 16-б. Муҳаммад ибн абил Аббос Шаҳобиддин Рамлий. Ниҳоятул муҳтож ила Шарҳил Минҳож. 5-ж. 264, 265-б. Муҳаммад Арафа Дусуқий. Ҳошиятуд Дусуқий ъалаш Шарҳил кабир. “Ийсо Ҳалабий”. 4-ж. 47-б. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Хараший. Шарҳул Хараший ъала Мухтарасил Халил. 7-ж. 47-б. Аҳмад Совий Моликий. АшШарҳус сағир ъала Ақробил масолик ила мазҳаби Имом Молик. 1372 ҳ.й. 4-ж. 63-б.

1239 Муҳаммад Арафа Дусуқий. Ҳошиятуд Дусуқий ъалаш Шарҳил кабир. “Ийсо Ҳалабий”. 4-ж. 47-б. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Хараший. Шарҳул Хараший ъала Мухтарасил Халил. 7-ж. 47-б. Муҳаммад ибн абил Аббос Шаҳобиддин Рамлий. Ниҳоятул муҳтож ила Шарҳил Минҳож. 5-ж. 264, 265, 302-б. Аҳмад Совий Моликий. Аш-Шарҳус сағир ъала Ақробил масолик ила мазҳаби Имом Молик. 1372 ҳ.й. 4-ж. 63-б.

1240 Ал-Фатавол ҳиндия. 4-ж. 481-б. Мансур ибн Юнус Буҳутий. Кашшофул қиноъ ъала матнил Иқно. 4-ж. 15, 16-б. Иброҳим ибн Али абу Исҳоқ. Ал-Муҳаззаб фий фиқҳил Имом Шофеъий. 1-ж. 400-б.

1241 Ал-Фатавол ҳиндия. 4-ж. 463-б. Муҳаммад Арафа Дусуқий. Ҳошиятуд Дусуқий ъалаш Шарҳил кабир. “Ийсо Ҳалабий”. 4-ж. 34-б. Аҳмад Совий Моликий. Аш-Шарҳус сағир ъала Ақробил масолик ила мазҳаби Имом Молик. 1372 ҳ.й. 4-ж. 55-б. 

1242 Ал-Фатавол ҳиндия. 4-ж. 415-б.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

866 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

854 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

978 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

1043 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

711 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

755 21:50 24.05.2022
« Орқага