(90-қисм 91-қисм 92-қисм 93-қисм 94-қисм 95-қисм 96-қисм 97-қисм 98-қисм 99-қисм 100-қисм 101-қисм 102-қисм 103-қисм 104-қисм 105-қисм 106-қисм 107-қисм 108-қисм)
Ҳукмнинг бир бўлиши таърифи
1. Иттиҳод деб икки нарсанинг бир нарсага айланиб кетишига айтилади. Унинг истилоҳий маъноси ҳам шундайдир. Ҳукм эса Аллоҳ таолонинг талаб, ихтиёр ва вазъий жиҳатдан мукаллафларнинг иш-ҳаракатларига тегишли бўлган хитобидир.
2. Усул олимлари иттиҳодул ҳукм иборасини икки ўринда ишлатишади. Биринчиси, бир ўринда лафз мутлақ, иккинчи ўринда қайдли тарзда келганда. Иккинчиси, иллат турли бўлишига қарамай ҳукм бир бўлиши борасида сўз кетаётган ўринда. Биринчисига келсак, у ҳақда “Иттиҳодус сабаб” сарлавҳаси остида сўз боради. Иккинчиси бўлса, иллат кўпайганда ҳукмнинг иттиҳоди (бир бўлиши)дир. Жумҳур уламолар бир ҳукмни икки ва ундан ортиқ иллат билан иллатлашни жоиз санашган. Улар: “Шаръий иллатлар аломатлар бўлиб, бир нарсада кўплаб аломатларнинг жамланишига ҳеч қандай монеълик йўқ ва бундай ҳолат бўлиб туради”, дейишади. Мазий, маний ва бавл намознинг жоиз бўлишига монеълик қилганидек.
Ибн Фурак ва Розий раҳматуллоҳи алайҳлар бир ҳукмга икки ва ундан ортиқ иллат бўлишини далил билан келган иллатларда жоиз санашган. Уларнинг фикрича, истинбот қилинган иллатлар бундай эмас. Чунки Шориъ наздида, иллат бўлишга яроқли истинбот қилинган сифатларнинг мажмуаси бир бутун иллат бўлиши мумкин. “Жамъул жавомиъ”нинг соҳиби битта ҳукмга бир неча иллатларнинг жам бўлишини ақлан мумкин эмас, деган.
Бу ҳақда батафсил маълумот олиш учун “Усулий илова”га қаранг
“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган