Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибона – ажратиш таърифи

1083

(50-қисм 51-қисм 52-қисм 53-қисм 54-қисм 55-қисм 56-қисм 57-қисм 58-қисм 59-қисм)

[ИБА́НАТУН] ибона – ажратиш таърифи

1. Ибона ابن] аба́ на] феълининг ўзаги бўлиб, “кўрсатиш”, “ажратиш” каби луғавий маъноларига эга. “Ал-муҳкам”нинг соҳиби: عْ ْقط ال م ْ ْ ْ زاء الر جَأ إابنة] ал-қотъу иба́ нату ажзаʼил жирми] – кесиш, бу жисмнинг қисмларини ажратишдир. Мазкур ажратиш маъносидаги ибона сўзи эса “айириш”, “тарқатиш” сўзларига маънодошдир”, деган. Фақиҳлар ҳам уни “айириш”, “ажратиш” маъноларида истеъмол қилганлар. Хотинни “ибона” қилиш уни боин талоқ ёки хулуъ қилиш билан бўлади. Ана шундан кейин хотиннинг боши очиқ ҳисобланади, собиқ эри уни қайтариб олмоқчи бўлса, янги никоҳ ақди тузиши шарт.

Ижмолий ҳукми

2. Фақиҳлар умумий маънода иттифоқ қилган ибона ҳукмларидан бири, тирик жонзотлардан ажратиб олинган қисмининг ҳукми худди унинг ўлимтиги кабидир. Илло гўшти ейиладиган ҳайвоннинг соч ва туклари бундан истиснодир. Бунинг далили “Тирикдан ажратиб олинган нарса, бас, у ўлаксадир”, деган хабардир. Аммо шаръий кўрсатма асосида сўйилганидан сўнг, ўлмасидан олдин ажратиб олинганлари эса, умуман олганда макруҳ бўлса-да, тановули ҳалол ҳисобланади.

Ўрганиладиган ўринлари

3. Ибона сўзи нажосат, аврат (яъни ажратиб олинган аъзони ушлаш ва унга қараш), дафн, талоқ, хулуъ, жиноятлар (яъни аъзоларга нисбатан жиноят), лиъон, забҳ (шаръий сўйиш тариқи) ва ов қилиш мавзуларига оид бўлимларда зикр қилинади.

[ИБТИДА́ЪУН] – ЯНГИЛИК ҚИЛИШ, ЎЙЛАБ ТОПИШ بدعة] бидъатун] – бидъат истилоҳига қаранг.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

695 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

738 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

815 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

872 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

579 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

620 21:50 24.05.2022
« Орқага