Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибоқ – қочиш таърифи

1003

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм, 8-қисм, 9-қисм10-қисм11-қисм12-қисм13-қисм14-қисм, 15-қисм16-қисм17-қисм18-қисм19-қисм20-қисм21-қисм22-қисм23-қисм24-қисм25-қисм26-қисм27-қисм28-қисм29-қисм30-қисм31-қисм32-қисм33-қисм34-қисм35-қисм36-қисм37-қисм38-қисм39-қисм40-қисм41-қисм 42-қисм 43-қисм 44-қисм 45-қисм 46-қисм 47-қисм 48-қисм 49-қисм 50-қисм 51-қисм 52-қисм 53-қисм 54-қисм 55-қисм 56-қисм)

[ИБА́ҚУН] ибоқ – қочиш таърифи

1. إابق] иба́ қун] сўзи луғатда – қочиш деган маънони беради. У ْقا وإابقا луғатда ُق أب ِق و أيب абақол [أبق العبد أيب ъабду яʼбиқу ва яʼбуқу ибқон ва иба́ қон] – қул қочди иборасининг ўзагидир. Бу сўзнинг ўтган замон шаклида ب ҳарфи фатҳали, келаси замон шаклида касрали ва заммали ўқилади. “Ибоқ” калимаси хоҳ қул бўлсин, хоҳ озод киши – фақат инсонга нисбатан ишлатилади. Истилоҳда эса: “Қулнинг исён қилган ҳолда онгли равишда хўжа йиндан кетмоқлиги”дир. Акс ҳолда, қул (қўрқиб) қочган ёки адашган ёинки қочоқ ҳисобланади. Лекин баъзан фақиҳлар обиқ (қочувчи) сўзини мутлақ, яъни сабаб биланми ёки сабабсизми, яширинча қочган қулга нисбатан ҳам қўллайдилар. Таклифий ҳукми

2. Ибоқ уламолар иттифоқига кўра, шаръан ҳаром бўлиб, бунда қул айбли ҳисобланади. Ибн Ҳажар Ҳайтамий ва имом Заҳабий буни гуноҳи кабиралардан ҳисоблаган. Бу ишдан қайтариш борасида бир неча ҳадислар келган. Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидагича ривоят қилади: “Қайси бир қул ўз эгаларидан қочса, то ўз соҳибларига қайтгунига қадар куфрдадир”. Яна бир ривоятда: “Қайси бир қул қочадиган бўлса, батаҳқиқ, ундан зимма соқит бўлади”, деганлар. Қочиш қандай амалга ошади?

3. Фақиҳлар обиқ, яъни қочган деб эътиборга олиниши учун қул балоғат ёшига етган ва ақли расо бўлишини шарт қилганлар. Аммо ибоқ маъносини англамаган (балоғат ёшига етмаган ва ақли расо бўлмаган) қул қочоқ ҳисобланмайди. У адашган ёки йўқолган деб юритилади. Обиқни ушлаш

4. Бизнинг ҳанафий мазҳабимиз ва моликийлар обиқ тутилмаган ҳолатда, унинг зое бўлиш хавфи ёки мавлосига талафот етказиш эҳтимоли бўлса, тутишга тўлиқ имкон топилиши билан уни ушлаш вожиб деб биладилар. Лекин киши обиқ қулни ўзиники қилиб олиш учун ушлаши ҳаромдир. Зое бўлиш хавфи бўлмаса-да, уни ушлаш имконияти мавжуд бўлса, ҳанафий мазҳабимиз наздида, бундай обиқ қулни тутиш мандуб амал ҳисобланади. Аммо моликийлар: “Бу қулни ушлаш уни обиқ ҳолида учратиб, эгасини таниган кишига мандубдир. Сабаби, агар қулнинг зое бўлишидан қўрқилмаганда ҳам, уни ушлаш бу мол-мулкни ҳимоя қилиш бобидан бўлади. Борди-ю, ҳалиги киши қулнинг эгасини танимаса, танитгунича ва излангунича ўз эҳтиёжи учун уни тутиб туриши макруҳ”, дейишади. Шофеъийлар наздида, обиқ қулни эгасининг розилигисиз тутиш жоиз эмас. Аммо изни билан бўлса, жоиздир. Ҳанбалийлар наздида, обиқ қулни тутиш жоиздир. Чунки унинг дорул-ҳарбга кетиб ёки муртад бўлиб, фасод ишлар билан шуғулланиб кетиш эҳтимоли бор. Адашиб қолган қуллар эса аксинча. Чунки улар ўзларини эҳтиётлайдилар. Обиқ қулни тутиб турувчининг сифати

5. Фақиҳлар сўзларидан обиқ қул тутиб олган кишининг қўлида то эгасига қайтарилмагунича омонат мақомида бўлиши тушунилади. У фақат тажовуз ва бепарволик қилган ҳолдагина тўлаб беради. Агар қулнинг эгаси топилмаса, имом (султон) ёки унинг ноибига топширилади.

Обиқ қулга қочқинлик пайтидаги нафақа

6. Бизнинг ҳанафий мазҳабимиз ва шофеъийлар наздида, қулни тутиб турган шахс унга ҳокимнинг изнисиз нафақа қилган бўлса, у холис инъом қилган ҳисобланади. Яъни нафақа қилинган маблағни қул эгасидан қайтариб олинмайди. Агар ҳокимнинг изни билан нафақа қилган бўлса, қайтариб олиши мумкин. Мазҳабимизда ҳоким изни ила нафақа қилганда: “Унга нафақа қилган нарсаларингни қайтариб олишинг шарти билан”, дейиш шарт қилинади. Шофеъийлар: “Агар обиқ қулни тутиб олган киши ҳокимни топа олмаса, гувоҳлар олдида нафақа қилаётган нарсаларини қайтариб олиш мақсадини билдириб қўяди”, деганлар. Моликийлар: “Обиқ қулнинг нафақаси хожасининг зиммасида эмас, балки ўзининг гарданида”, деб биладилар. Ҳанбалийлар: “Обиқ қулни тутиб олган шахс уни эгасига қайтариш ниятида нафақа қилаётган бўлса, нафақа хожанинг зиммасида бўлиб, қулни қайтараётган пайтда сарфланган нафақаларни қайтариб олади”, деб ҳисоблайдилар.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳодга лаёқат

126 21:50 22.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: ИЖТИҲА́ ДУН – ижтиҳод

340 21:50 21.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Шахслар томонидан  мажбурлаш

414 21:50 20.05.2022

Қимор аҳкомлари

375 17:45 20.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ҳокимнинг мажбурлаши

315 21:50 19.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Шариат ҳукми билан мажбурлаш

404 21:50 18.05.2022
« Орқага