Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибро – кечиш таърифи

1009

(50-қисм 51-қисм 52-қисм 53-қисм 54-қисм 55-қисм 56-қисм 57-қисм 58-қисм 59-қисм 60-қисм 61-қисм)

[ИБРО́УН] ибро – кечиш таърифи

1. Ибро кечиш деганидир. Луғатда “поклаш”, “халос қилиш”, “бирор нарсадан узоқлашиш” маъноларида ҳам келади. Ибн Аъробий: “برئ] бариʼа] – халос бўлди, покланди ва узоқлашди, деган маъноларни англатади”, дейди. Шунга кўра ибро кимнидир зиммасидаги қарздан, тўловдан халос қилишдир.

Истилоҳда эса ибро бир шахснинг бошқа одам зиммасидаги ўз ҳақидан воз кечишини, яъни қарздорни қарздан соқит қилишни билдиради. Агар бир шахсга тегишли ҳақ, масалан, шуфъа ҳуқуқи ёки васият қилинган уйда яшаш ҳуқуқи каби бошқа бировнинг зиммасида ҳам ва унинг тарафида ҳам бўлмаса, уларни тарк қилиш ибро ҳисобланмайди. Бу шунчаки, ўз имтиёзидан воз кечиш, холос. Иброда икки: соқит қилиш ва мулк қилиб бериш маънолари бўлса-да, бир маънони иккинчисидан ғолиб қилиш қоидасига биноан, “соқит қилиш” лафзи танланди. Зеро, “соқит қилиш” маъносидаги иброларга олдда ҳам ҳали кўп дуч келамиз.

تربئة] табриатун] – бирор шахснинг халос бўлганини тасдиқлаш, مبارءة] мубораатун] эса ажрашишга келишиш маъносидадир. Алоқадор сўзлар: a) الرباءة] Ал-Баро́ ату] бароат – халос бўлиш:

2. Бароат ибронинг натижасидир. У برئ] бариʼа] феълининг ноаниқ шакли. Бароат фиқҳ илмида ибродан бошқача маънони англатади. Бароат қарз берувчининг амали бўлмиш ибро билан ҳосил бўлганидек, ундан бошқа сабаблар, масалан, қарзни ўташ ёки кафилнинг тўлаши билан ҳам ҳосил бўлади. Шунингдек, айблардан холи деб келишиш сингари шартларни қўйиш ҳам баро́ атдир. Буни табарруъ (қутулиш) ҳам дейилади. Бу хусусида “Кафолат” ва “Хиёри айб” бўлимида батафсил маълумотлар бор. 

Бароат гоҳида зиммадаги жавобгарлик сабабини бартараф этиш билан ёки ҳақ эгасининг ўша сабабни бартараф этилишига монеълик кўрсатиши билан ҳосил бўлади. Шофеъийлар келтирган қуйидаги мисол шулар жумласидандир: “Бошқа бировнинг ерига қудуқ ковлаб қўйган киши уни кўмиб ташламоқчи бўлса ва ер эгаси бунга монеълик кўрсатса, ибро лафзи топилмаса-да, у жавобгарликдан халос бўлади”.

Бароатнинг бу икки тури ўртасида фарқ борлигини таъкидловчи ҳолатлардан бири баъзи масалаларда келганидек, бароатни воз кечиш ёки соқит қилиш билан қайд этилишидир. Бунда кўриниб турибдики, ҳақни тўлиқ тўлаб халос бўлиш ҳақдорнинг ибро қилиши, яъни воз кечиши туфайли юзага келадиган бароатдан буткул фарқ қилади. Бу хусусда ибн Ҳумом раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейди: “Ибро шарофатидан қарздан қутулиш қарздорнинг саъй-ҳаракати билан эмас, балки ҳақдорнинг, яъни қарз берувчининг ҳиммати билан юз беради. Шундан келиб чиқиб, у қарздорга мансуб иш деб ҳисобланмайди”.

Шофеъийлардан баъзилари ҳам ибро ва баро́ ат лафзи билан адо этилган гувоҳликларни қўшиб юбориш масаласида шунга ўхшаш маънони тадқиқ қилишган. Масалан, бир киши “Даъвогар ундан кечди”, деб гувоҳлик беради. Бошқаси эса қарздор қарзини узганини айтади. Улар бу гувоҳлик жоизлигини ва гувоҳлик саноғини тўлдириш учун эътиборга олинишини таржиҳ этадилар.

3. املبارءة] Ал-Муба́ роату]: Бу сўзи эса مفاعلة] муфа́ ъалатун] бобидандир. У бароатда ўзаро шерикликни тақозо қилади. Истилоҳда у “хулуъ”нинг номларидан биридир. Иккисининг маъноси бир бўлиб, у хотиннинг ўз талоғи учун мол сарф этмоғидир. Лекин мубораа – хотин эрнинг зиммасидаги ҳақини соқит қилишига хосланган. Демак, мубораа эр-хотин ўртасидаги ибронинг махсус кўринишидир. Бунда кўпинча хотиннинг талабига биноан эр маълум бир тўлов эвазига аёлига талоқ айтади. Бу тўлов эрнинг кейинчалик хотинига бериши шарт бўлган маҳр ва идда нафақасидан аёлининг воз кечиши қабилида ҳам бўлиши мумкин. Аммо жумҳурнинг фикрига кўра, бу билан айнан тилга олинмаган ҳақларнинг ҳеч қайсиси соқит бўлмайди (тилга олинганлари соқит бўлади). Мазҳабимиз имомлари бўлмиш Имом Абу Ҳанифа ва имом Абу Юсуф роҳматуллоҳи алайҳлар бунга хилоф тарзда “Бу билан хотиннинг барча ҳақлари соқит бўлади”, деб айтадилар. “Хулуъ” ҳақида сўз борганда бу масала кенгроқ ўрганилади.

Ҳанафий мазҳабимиз уламоларидан ибн Нужайм роҳматуллоҳи алайҳнинг иброга муқобил қўйилган талоқ борасида ёзилган рисоласи мавжуд. Унда талоқ мол эвазига воқеъ бўлгани боис боин эканлиги таъкидланган. Аммо эр: “Фалон нарса зоҳир бўлса ва мени маҳрингдан ибро қилсанг, талоқсан” деса, талоқ боин бўлмайди. Чунки у талоқни иброга боғлади. Бу ўринда ибро талоққа берилувчи эваз эмас, балки унинг шарти ҳисобланади.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳодга лаёқат

180 21:50 22.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: ИЖТИҲА́ ДУН – ижтиҳод

340 21:50 21.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Шахслар томонидан  мажбурлаш

415 21:50 20.05.2022

Қимор аҳкомлари

378 17:45 20.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ҳокимнинг мажбурлаши

316 21:50 19.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Шариат ҳукми билан мажбурлаш

404 21:50 18.05.2022
« Орқага