Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: иброд – совитиш таърифи

926

(50-қисм 51-қисм 52-қисм 53-қисм 54-қисм 55-қисм 56-қисм 57-қисм 58-қисм 59-қисм 60-қисм 61-қисм 62-қисм 63-қисм 64-қисм 65-қисм 66-қисм 67-қисм 68-қисм 69-қисм 70-қисм 71-қисм 72-қисм 73-қисм 74-қисм 75-қисм 76-қисм 77-қисм 78-қисм 79-қисм 80-қисм 81-қисм 82 қисм)

[ИБРО́ДУН] ИБРОД – СОВИТИШ таърифи

1. Иброд сўзининг луғавий маънолари “совитиш”, “совуққа кириш”, “кундузнинг охирига кириш”дир.

Фақиҳлар наздида, пешин намозини (ёз кунларида) ҳарорат тафти бироз пасаядиган вақтгача кечиктиришдир. Гоҳо “совитиш” сўзи сўйилган жонлиқнинг терисини шилишдан олдин совиганича кутишга нисбатан ҳам ишлатилади. Иссиқнинг тафти пасайиб, соя пайдо бўлганда, “пешинни совитиш” юзага келади. Фақиҳлар орасида бу борада ихтилоф бўлиб, у “Намоз вақтлари”да баён қилинади. Ижмолий ҳукми

2. Намозни совутиб ўқишга ижозат мавжуд. Иссиқ ўлкаларда, ёз кунлари жазирама авжига чиққан пайт масжидларда пешин намозини бироз совутиб, яъни ҳарорат пасайгандан кейин адо этиш, билиттифоқ, мустаҳабдир. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзлари далил бўлади: “Намозни совутиб ўқинглар. Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир”. Ўтган қайдлардан бирортаси топилмаса, намозни совутиб ўқишнинг мустаҳаблиги борасида хилоф юзага келади. Ўрганиладиган ўринлари

3. Пешин ҳамда жума намозини совутиб ўқиш “Намоз (вақтлари)”да баён қилинади. Жонлиқнинг терисини шилишдан олдин бироз совутиш “Забоиҳ” (Жонлиқлар сўйиш) бобида зикр қилинади.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

105 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

184 21:50 24.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳод даражалари

253 21:50 23.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳодга лаёқат

469 21:50 22.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: ИЖТИҲА́ ДУН – ижтиҳод

364 21:50 21.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Шахслар томонидан  мажбурлаш

434 21:50 20.05.2022
« Орқага