Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: иброни рад этиш

701

(50-қисм 51-қисм 52-қисм 53-қисм 54-қисм 55-қисм 56-қисм 57-қисм 58-қисм 59-қисм 60-қисм 61-қисм 62-қисм 63-қисм 64-қисм 65-қисм 66-қисм 67-қисм 68-қисм 69-қисм)

Иброни рад этиш

26. Бу масалада фиқҳий қарашлар турлича, улар ибронинг мулк қилиб бериш ёки соқит қилиш эканига, унинг қабулга боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигидаги ихтилофга асосланади. Ҳанбалий ва шофеъийлардаги энг саҳиҳ, моликийлардаги кучсиз қавлларга кўра, ибро рад этиш билан қайтмайди, яъни қарз қайтиб яна зиммага тушиб қолмайди. Булар “Ибро қабулга муҳтож эмас”, деганларнинг аксар қисмидир. Чунки у ҳадя каби моддий буюмни мулк қилиш эмас, балки қасос, шуфъа, қазф ҳади, хиёр ва талоқлардаги каби ҳақни соқит қилишдир.

“Ибро қабулга муҳтож” деган фикрдаги моликийлар ўзларининг рожиҳ қавлларида ва шофеъийлар бошқа бир қавлларида: “У рад этиш билан қайтади”, дейдилар. Ҳанафий фақиҳларимиз “Ибро қабулга муҳтож эмас”, деган фикрларига қарамай, ундаги мулк қилиб бериш маъносини ҳисобга олиб, бу масалада улар билан иттифоқ, яъни улар ҳам ибро рад этиш билан қайтади, дейдилар. Улар “Иброни рад этиш ўша ибро воқеъ бўлган мажлис, яъни суҳбат жараёнида амалга ошириладими ёки бошқа, ҳар қандай пайт жоизми?” деган масалада ихтилоф қилганлар. “Баҳрур роиқ” ҳамда Ҳамавийнинг “Ашбоҳун назоир”га ёзган шарҳи қайтариш ибро мажлисида ҳам, ундан кейин ҳам дуруст эканлигини кўрсатади.

Эътиборга олинадиган қайтиш бу – кечувчининг ўзи ёки унинг ўлимидан сўнг вориси тарафидан амалга оширилган қайтишдир. Иккинчисида, яъни меросхўрнинг қайтариб олишида мазҳабимиз имомларидан бўлмиш Муҳаммад ибн Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳ хилоф қиладилар.

Ҳанафий мазҳабимиз фақиҳлари рад этилган тақдирда ҳам ортга қайтмайдиган бир неча масалаларни юқоридаги қарашга тааллуқли эмас деб ҳисоблайдилар. Улар қуйидагилар:

1, 2. Ҳавола (ва рожиҳ қавлга кўра кафолатда ҳам)даги кечиш. Чунки бу иккалалари холис соқит қилиш ҳақидир. Сабаби кафилнинг ҳақида ибро соф соқит қилишдир. Унда бирор молга эгалик йўқ. Зеро, кафилга фақатгина талаб қилиш вожибдир. Соқит қилувчининг қутултиргани сабабли холис исқот радни эҳтимол қилмайди. Бу ҳолат ҳақ соқит бўлмасдан, балки кечикканига хилофдурки, маълум муддат ўтганидан кейин қайтиб келади.

3. Қарздор тарафидан иброга илтимос бўлиб: “Мендан кечгин”, деса ва ҳақдор кечиб юборса, шунда қарздор рад этгани билан қайтмайди.

4. Қарздор иброни қабул қилса ва шундан сўнг рад этса, бу ҳолда ҳам қайтмайди. Ибро қилувчи ва унга тегишли шартлар

27. Ибро ҳам бошқа тасарруфлар кабидир. Яъни барча тасарруф соҳиблари сингари ибро қилувчи ҳам оқил ва болиғ бўлиши, ўзи амалга ошираётган ақдга тўла маънода лаёқатли саналиши шарт. Бу ерда телбалиги ёхуд қарздорлиги боис молиявий муаммолардан ман этилмаган, ақлан ва қалбан инъом қила билишлик лаёқати назарда тутилади. Юқоридаги масалалар юзасидан батафсил маълумотлар “Аҳдият”, “Ақд”, “Ҳажр” бобларида келади.

Шунингдек, ибро қилиш учун валийлик ҳам шартдир. Чунки ҳар қандай ибро (хоҳ соқит қилиш бўлсин, хоҳ мулк қилиб бериш) бирор ҳақдан воз кечишдир. Шу боис, бирор ҳақдан кечиш ўша ҳақнинг соҳиби ёки унинг номидан тасарруф қилувчи шахс, яъни валий тарафидан амалга оширилиши зарур. Шундай экан, ибро дуруст бўлиши учун ибро қилувчи кишида ибро қилинаётган ҳақ ёки нарсага эгалик ҳуқуқи бўлиши керак. Бу эса ўша ҳақнинг айнан эгаси ёки ҳақ эгаси томонидан иброга вакил этилган бўлиш ёхуд ҳақ соҳиби тарафидан ижозат берилган, унинг номидан фузулий тарзда тасарруф қиладиган шахс бўлиш билан бўлади. Бу шахс “Фузулийнинг тасарруфи жоиз”, дейдиганлар наздида валий ўрнида қабул қилинади. Бу ҳақдаги батафсил маълумот “Фузулий” бобида баён этилади.

Ибро қилувчининг ибро қилинаётган ҳаққа эга бўлишлигида эътиборга олинадиган яна бир жиҳат шуки, у кечилаётган ҳаққа айнан шу иш жараёнида ҳамда кейинги воқеълик давомида валий бўлиши лозим. Гумонли ҳолат эътиборга олинмайди. Агар отасининг тирик эканлигини била туриб, унинг молини кечиб юборса ва кечаётган вақтда отасининг вафот этгани маълум бўлса, мазкур ибро дурустдир. Чунки кечилган нарса воқеъликда унинг мулкига айланиб улгурган.

Иброда розилик ҳам шарт. Мажбурланган шахснинг иброси дуруст эмас. Зеро, у қарздор зиммасининг қарздан фориғ бўлганига чин кўнгилдан иқрор бўлмоғи керак. Шунингдек, ҳазил билан ҳам ибро қилиб бўлмайди.

Ҳанбалийлар қарз миқдори фақат қарздорнинг ўзигагина маъ­лум бўлиб, у ҳақдор ҳақиқатдан хабар топиб, кечмай қўйишидан қўрққан ва яширган ёхуд ҳақдор билмай туриб, кечган ҳолатларни ҳам розилик шартига номувофиқ жиҳатлар сифатида баҳолаганлар. Чунки мазкур ҳолатда ибро эътибори йўқ хоҳиш билан содир бўляпти.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

245 22:05 24.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ўзини-ўзи талоқ қилиш ихтиёри берилган аёлнинг иттиҳодул мажлиси

540 22:05 23.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Эҳромда жимоъ фидясининг киришиб кетиши

756 22:05 22.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Эҳромда иттиҳодул мажлис бўла туриб қилинган жиноят фидясининг бир-бирига киришиб кетиши

501 22:05 21.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Никоҳ ақдида иттиҳодул мажлис

501 22:05 20.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: рибавий маҳсулотларда икки томондан қабз қилиш

491 22:05 19.01.2022
« Орқага