Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг бошқа шахсларга таъсири

839

(50-қисм 51-қисм 52-қисм 53-қисм 54-қисм 55-қисм 56-қисм 57-қисм 58-қисм 59-қисм 60-қисм 61-қисм 62-қисм 63-қисм 64-қисм 65-қисм 66-қисм 67-қисм 68-қисм 69-қисм 70-қисм 71-қисм 72-қисм 73-қисм 74-қисм 75-қисм 76-қисм)

Ибронинг бошқа шахсларга таъсири

46. Ибронинг вақтга оид қамровидан ташқари кечиб юборилаётган (қарздор)дан бошқага таъсири ҳам бор. Сотувчи харидордан пулнинг баъзисини ибро қилса, бу борада имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ шафийъ ҳам бу ибродан фойдалана олишини айтганлар. У зотнинг сўзларига қараганда, мана шу ҳолатда сотувчи харидордан соқит қилган миқдорча нарсани шафийъдан ҳам соқит қилади. Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳаби ҳам шунга ўхшайди. У кишининг тутган йўли қуйидагича: агар ибродан қолгани нархга лойиқ бўлса (яъни кечилганидан кўра қолгани кўпроқ бўлса), шафийъ ушбу ибродан фойдалана олади. Агар қолгани кечилганидан кам бўлса, шафийъ ибродан олдинги, келишилган нархнинг ҳаммасини тўлайди.

Шофеъий ва моликийлар мазкур ибро дуруст деб, ундан фақат харидор фойдаланиши мумкинлигини айтганлар. Шафийъ эса истаса уни келишилган нархнинг ҳаммасини тўлаб сотиб олади ёки олмасдан, ўз ҳолича тарк қилади.

Кафолат ҳам шулар жумласига киради. Албатта, аслнинг иброси кафилга ҳам ўтади. Борди-ю кафил ибро қилса, унинг бир ўзи кечган бўлади. Чунки унинг иброси ўртадаги васиқани соқит қилишдир. У дайннинг аслини соқит бўлишини келтириб чиқармайди. Бу – кафилнинг зоминликдан халос қилгандаги ҳукмдир. Аммо уни дайндан ибро қилса, Рамлий Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳнинг айтишича, асл ҳам халос бўлиши лозим. Чунки дайн битта бўлиб, унинг ўрни бир нечта бўлаётган эди. Шунингдек, агар кафиллар такрорланиб ва кетма-кет бўлса ҳам, асл қарздордан бошқа уни лозим тутувчиларнинг ибросидан улардан кейин турганлар фойдалана олади. Чунки улар аслнинг тармоқлари (фаръи)дир. Ундан олдин турганлар эса бу ибродан фойдалана олмайдилар. Чунки асл ўз тармоғининг бароати билан қарздан халос бўлиб қолмайди.

Ғасб бобида "Агар ғосибнинг ғосибидан ибро қилса, биринчи ғосиб ҳам тўловдан халос бўлади". Борди-ю фақатгина биринчи ғосибдан ибро қилса, иккинчи ғосиб халос бўлмайди.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

116 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

184 21:50 24.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳод даражалари

253 21:50 23.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳодга лаёқат

470 21:50 22.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: ИЖТИҲА́ ДУН – ижтиҳод

364 21:50 21.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Шахслар томонидан  мажбурлаш

434 21:50 20.05.2022
« Орқага