Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг рукнлари - қабул

1167

(50-қисм 51-қисм 52-қисм 53-қисм 54-қисм 55-қисм 56-қисм 57-қисм 58-қисм 59-қисм 60-қисм 61-қисм 62-қисм 63-қисм 64-қисм 65-қисм 66-қисм 67-қисм 68-қисм 69-қисм 70-қисм 71-қисм 72-қисм 73-қисм 74-қисм)

Қабул

23. Фақиҳларда ибро қабулга боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги борасида икки қараш мавжуд:

биринчи қараш – ибро ҳосил бўлиши учун қабулга ҳожат йўқ. Бу жумҳур (бизнинг ҳанафий мазҳабимиз фақиҳлари, ҳанбалийлар ва саҳиҳ гапга кўра шофеъийлар)нинг фикридир. Бу моликийлардан бўлган Ашҳабнинг мазҳабдаги умумий қарашига хилоф равишдаги қавли ҳам ҳисобланади. Улар “ибро – ҳақни соқит қилиш” эканига таяниб, уни қабулга мухтож эмас, деб биладилар. Зеро, талоқ, қул озод қилиш ва шуфъа ҳақи ёки қасосдан кечиш каби соқит қилишлар қабулга муҳтож бўлмайди. Шофеъийлардан Хатиб Ширбиний раҳматуллоҳи алайҳ: “Иброни соқит қилиш учун десак ҳам, мулк қилиб бериш учун десак ҳам, фарқи йўқ, мазҳабимизнинг қавли шудир” деган.

иккинчи қараш – ибро қабулга муҳтож.

Бу моликийлардаги кучли ва шофеъийлардаги иккинчи қавлдир. Бу қараш ибро – мулкчиликни кўчириш эканига асосланган. Яъни у қарздорнинг зиммасидаги қарзни унинг ўзига мулк қилиб беришдир. Шунга кўра, ибро – ҳадя каби бўлади. Ҳадяда эса қабул шарт. Қарофий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Ибро қабулга муҳтождир”, деган қараш унда миннат каттароқ бўлиши мумкинлиги сабабидан ҳам қувватланади. Саховатли, обрўли кишилар миннатдан зарар кўриб қоладилар. Шу боис эҳтиёжсиз ёки номуносиб кишиларнинг миннатидан ҳосил бўлган зарар учун шариат соҳиби уларга иброни қабул қилиш ёки рад қилиш ҳуқуқини берди. Шофеъийларнинг баъзилари мазкур ихтилофни юқорида маълум бўлганидек, ибронинг маъносига боғлиқ деб ҳисобламайди.

24. Ибронинг қабулга эҳтиёжи бор ёки йўқлигидаги қарашларда унинг ибро ёки қарздорга қарзини “ҳадя қилиш” ибораси билан содир бўлишининг фарқи йўқ. Бизнинг ҳанафий мазҳабимиз фақиҳларининг баъзилари эса бу иккиси ўртасида фарқ борлигини айтиб: “Лафзда мулк қилиб бериш маъноси бўлгани учун унда қабулга хожат бор”, дейишган. Моликий мазҳабидаги ибро борасидаги умумийликка кўра, у қабулга муҳтожроқдир. Чунки унда мулк қилиб беришга очиқ далолат бор. Бу фикр шофеъий, ҳанбалий ва ҳанафий мазҳабимиз фақиҳлари жумҳурининг фикрига хилофдир. Сабаби улар ибро билан ҳадядан кўзланган мақсад битта деб биладилар.

Яна шуни ҳам қўшиб қўйиш керакки, фақиҳлар орасида қабулнинг ақд мажлисига чекланиши аниқ бўлса-да, шофеъийлар қарздорнинг ўзини иброга вакил қилинган суратда қабул шу заҳоти амалга оширилиши кераклигини шарт қилдилар. Моликийлар қабул ийжобдан кеч қолиши ҳам жоизлигини очиқ айтиб ўтганлар. Қанчадир вақт қабул қилмай, сукут сақлаб, шундан кейин қабул қилса, бу жоиз бўлаверади. Қарофий раҳматуллоҳи алайҳ мазҳабларининг зоҳири шу эканини айтган.

25. Бизнинг ҳанафий мазҳабимиз фақиҳлари қабул қилишга боғлиқ бўлмаган ибролардан сарф ва саламга ўхшаш икки тараф ҳам эвазни қабул қилиб олиши шарт этилган ақдларни истисно қилганлар. Уларда ибро қабул қилишга боғлиқ бўлади. Чунки салам ёки сарфнинг бадалидан кечиб юбориш билан зарурий бўлган қабз йўққа чиқади. Бунинг натижасида эса ақд ботил бўлади. Ақдни келишувчилардан ёлғиз бир нафари бузиши мумкин эмас. Балки у иккинчи шахснинг ҳам қабул қилишини тақозо этади. Агар у ҳам қабул қилса, қарздан халос бўлади. Борди-ю қабул қилмаса, йўқ. Бошқа қарзлар эса бундай эмас. Чунки уларда собит ақдни бузиш маъноси мавжуд эмас. Балки уларда бир тарафдан мулк қилиб бериш, яна бир тарафдан кечиб юбориш маъноси бор. Энди салам қилинган нарсани ёки сотилган товарнинг пулини ибро этишга келсак, улар қабулсиз ҳам жоиз. Чунки уларда (байнинг дурустлигидан) маълум шартни соқит қилиш йўқдир.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

590 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

639 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

708 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

400 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

458 21:50 24.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳод даражалари

419 21:50 23.05.2022
« Орқага