Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: ижарачи айнни бошқага ижарага бериши

706

(160-қисм 161-қисм 162-қисм 163-қисм 164-қисм 165-қисм 166-қисм 167-қисм 168-қисм 169-қисм 170-қисм 171-қисм 172-қисм 172-қисм)

49. Жумҳур фақиҳлар (ҳанафий, моликий ва шофеъийларда билиттифоқ ҳамда ҳанбалийлар наздидаги энг саҳиҳ сўзга кўра) ижарачи ўзи ижарага олган ва ақд муддати ичида қабз қилган нарсани бошқага ижарага бериши жоиз эканлигини айтганлар. Бунда ижарага олинган нарса фойдаланувчи ўзгарса-да ўзгармай қолиши шарт қилинади. Батаҳқиқ, бундай ижарани салаф фақиҳларининг кўпчилиги жоиз деган. Бунда ҳақ олдингидек бўладими ёки зиёдами, фарқи йўқ. Ҳанбалий уламоларидан Қозий раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу мутлақо жоиз эмас. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам зомин бўлмаган нарсанинг фойдасидан қайтарганлар1154. Манфаатлар унинг кафолатига кирмайди. Шунинг учун бундай ижара жоиз бўлмайди”, деган. Аммо биринчи фикр тўғридир. Чунки айнни қабз қилиш – манфаатларни қабз қилиб олиш ўрнида бўлади.

Ижарага олувчининг ижарага берувчидан бошқага зиёда ҳақ эвазига ижарага бериши

Моликий ва шофеъийлар бундай ижарани мутлақ жоиз деганлар. Яъни иккинчи ҳақ биринчи ҳаққа тенг ёки ундан кўп ё кам бўлишнинг фарқи йўқ.

Чунки юқорида айтиб ўтилганидек, ижара ҳам савдодир. Худди савдодаги каби унда ҳам нарсани ўзининг нархига, ортиғи ёки камига сотиш ҳуқуқи бор. Имом Аҳмад наздидаги энг саҳиҳ сўз ҳам уларникига мувофиқ келган.

Ҳанафий олимларимиз: “Иккинчи ҳақ биринчи ҳақ жинсидан бўлмаса, олдинги маънога мувофиқ иккинчи ижара жоиз. Аммо икки ҳақнинг жинси бир хил бўлса, биринчи ижарачига зиёдаси ҳалол бўлмайди. У зиёдасини садақа қилиб юбориши лозим. Аммо иккинчи ижара дуруст. Чунки ундаги зиёдалик шубҳадир. Аммо ижарага олинган айнда зиёдаликни пайдо қилса, иккинчи ижарадан оладиган зиёдаси ҳам ҳалол бўлади. Чунки нархдаги зиёдалик янги пайдо қилинган зиёдалик муқобилида бўлади”, деганлар.

Ҳанбалийларнинг яна бир сўзига кўра, агар биринчи ижарачи айнда зиёдалик пайдо қилган бўлса, унга ҳақдаги зиёдалик жоиз ҳисобланади. Ортиқча ҳақ биринчи ҳақ жинсидан ёки бошқача бўлиши шарт қилинмайди. Ижарага берувчи унга изн берган-бермаганининг ҳам фарқи йўқ.

Имом Аҳмаднинг учинчи қавли бор. Унга кўра, агар ижарага берувчи айндаги зиёдаликка изн берган бўлса, жоиз. Акс ҳолда, жоиз эмас.

Юқоридаги тафсилотга кўра, жумҳур фақиҳлар қабз қилиб олгандан кейин бунга ижозат берганлар.

50. Аммо қабздан олдин моликийлар наздида, кўчмас мулк бўлсин ёки бошқаси, нархнинг баробарига ё ортиғига ёхуд камига мутлақ жоиз. Бу гап шофеъийлар наздидаги машҳур бўлмаган фикр ҳамда ҳанбалийлар наздидаги икки қарашнинг биридир. Чунки ақд қилинаётган нарса манфаатлардир. Айнни қабз қилиш билан манфаат қабз қилинган бўлмайди ва қабул унга ўз таъсирини ўтказа олмайди. Шофеъийлар наздидаги машҳур ва ҳанбалийлар наздидаги иккинчи қарашга кўра, худди сотиб олинган молни қабз қилишдан олдин сотиш жоиз бўлмаганидек, бу ҳам жоиз эмас.

Мазҳаб бошларимиз Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳлар буни фақат кўчмас мулкларда жоиз деган. Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ эса буни мутлақ жоиз эмас дейди. Ушбу ихтилоф уларнинг кўчмас мулкларни қабз қилишдан олдин сотиш жоизлиги борасидаги ихтилофларидан келиб чиққан. Баъзилар: “Улар ўртасида бунинг ижарада жоиз эмаслиги борасида ихтилоф йўқ”, дейишган.

51. Аммо ижарага олинган айнни ижарага берганнинг ўзига ижарага беришга келсак, моликий ва шофеъийлар буни мутлақ жоиз санаган. Бунда кўчмас мулк ёки бошқасининг, қабулдан олдин ёки кейин бўлишининг фарқи йўқ. Ҳанбалийлар наздидаги икки қарашнинг бири ҳам шундай. Уларнинг иккинчи қарашига кўра, қабз қилинмаган нарсани сотиб бўлмаслигига асосланиб қабздан олдин бу жоиз бўлмайди, дейилган1155.

Ҳанафий олимларимиз ижарага берганнинг ўзига қайта ижарага беришни мутлақ ман қилганлар. Бунда кўчмас мулк ёки бошқа бўлишининг ҳам, қабздан олдин ёки кейин рўй беришининг ҳам фарқи йўқ. Гарчи бу бошқа киши ижарага олгандан кейин бўлса ҳам, жоиз саналмайди. Иккинчи ижарага олган биринчи ижарага берганга ижарага берса, биринчи ижара ботил бўлиш ёки ботил бўлмаслигида икки фикр бор. Саҳиҳи унинг ботил бўлмаслигидир. Иккинчи фикрга кўра, ботил бўлади. Сабаби ижарага берганга қайта ижарага бериш зиддиятдир. Чунки ижарага олган ижарага бергандан ҳақ талаб қилади. Бас, у бир жиҳатдан ҳам қарз берувчи, ҳам қарздор бўлиб қоляпти. Бу ҳол эса зиддият-парадоксдир.


1154 Беш имом, ибн Ҳузайма ва Ҳоким Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилган. Муҳаммад ибн Исмоил Санъоний. Субулус салам. “Мустафо Ҳалабий”. 3-ж. 16-б.

1155 Ал-Фатавол ҳиндия. 4-ж. 425-б. Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. 5-ж. 56-б. Муҳаммад ал-Ҳаттоб Моликий Мағрибий. Мавоҳибул жалил фий шарҳи Мухтасариш Шайхи Халил. 5-ж. 417-б. Бурҳониддин Марғиноний. Ал-Ҳидоя. 3-ж. 236-б. Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 4-ж. 206-б. Муҳаммад Арафа Дусуқий. Ҳошиятуд Дусуқий ъалаш Шарҳил кабир. “Ийсо Ҳалабий”. 4-ж. 7, 8-б. Иброҳим ибн Али абу Исҳоқ. Ал-Муҳаззаб фий фиқҳил Имом Шофеъий. 1-ж. 403-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний маъаш Шарҳил кабир. “Манор”. 1348 ҳ.й. 6-ж. 53 ва 55-б.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

850 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

847 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

971 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

1034 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

702 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

745 21:50 24.05.2022
« Орқага