Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: ижарага берувчи ва ижарага олувчининг амал қилишлари лозим бўлган ҳукмлар

823

(160-қисм 161-қисм 162-қисм 163-қисм 164-қисм 165-қисм 166-қисм 167-қисм 168-қисм 169-қисм 170-қисм 171-қисм 172-қисм 172-қисм 173-қисм)

Ижарага берувчининг мажбуриятлари

а) Ижарага берилган нарсани топшириш

52. Ижарага берувчи ижарага олган кишига ақд қилинган нарсадан фойдаланиш имкониятини яратиб бериш мажбуриятини олади. Бу муайян нарсани белгиланган муддат тугагунча ёки (уловларда) масофани босиб ўтгунича топшириш билан бўлади. Топшириш ижарага берилган нарсага тегишли нарсаларни ҳам ўз ичига олади. Яъни, урфда талаб қилинган манфаат рўёбга чиқиши учун зарур нарсаларни ҳам топшириш лозимдир. Топшириш фойдаланишга имкон яратиб беришдир. Ундан қуйидаги ҳукм келиб чиқади: муддат асносида ижарага олганнинг айбисиз фойдаланишдан ман қиладиган бирор нарса юзага келиб қолса, тузатиб бериш ижарага берганнинг зиммасида бўлади. Бунга ҳовлини таъмирлашни, яшашга халал берадиган муаммоларни бартараф қилишни мисол тариқасида келтириш мумкин. Шу билан бирга юқорида ўтганидек, топширишга қодир бўлиш ҳамда манфаат ва унинг чегарасини баён этиш ҳам шарт қилинади.

53. Иш (меҳнат, амал)нинг ижарасида ёлланма ишчи хизматини ижарага берган бўлади. Ёлланма ишчининг ишни бажариши уни топширишни зиммасига олиш демакдир. Агар ақд қилинган юмуш муштарак усталарга топшириб қўйиладиган муайян иш бўлса, буюртмачи ақд қилинган муайян нарсани у ишни бажаришга киришгандан кейин топширади. Агар хизмат муштарак ишчига топширилмайдиган муайян вазифа бўлса, талаб этилган буюртмани бажаришининг ўзи топшириш деб эътибор қилинади. Бунга табиб ва даллол мисол бўлади. Агар у хос иш бажарувчи бўлса, ижарачининг ҳузурида ишга киришса, иш унга тоширилган деб эътибор қилинади1156. Бунинг тафсилоти кейинчалик келади.

б) куч билан тортиб олинган нарсадаги зоминлик

54. Жумҳур фақиҳлар айтади: “Агар айннинг ижарасида мавжуд нарса куч билан тортиб олинса, ижарага олган икки иш орасида ихтиёрли бўлади: хоҳласа ақдни бузади, хоҳласа ғосиб (тортиб олувчи)дан қайтариб олиш мумкин бўлган, яъни ўша вақт учун ҳақ талаб қилинмайдиган бироз муддат кутиб туради”. Зиммадаги нарсаларнинг ижарасида эса, ижарага олганнинг ақдни бузиш ихтиёри бўлмайди. Ижарага берувчига уни алмаштириб бериш лозим бўлади. Ижарага олганнинг айн нарсаларда ғосиб (куч билан тортиб олувчи) билан хусуматлашишга ҳақи йўқ. Шофеъий ва ҳанбалийлар: “Агар ижарага берувчи алмаштириб бериши узрли бўлса, ижарага олган ақдни бузишда ихтиёрли бўлади”, деганлар.

Агар ижара бирор муддатга тузилган бўлса, муддат ўтиши билан бузилади. Агар ижара бир иш учун муайян нарса устида тузилган бўлса – худди уловда бирон жойга бориш каби – бу суратда ижарачида ақдни бузиш ихтиёри мавжуддир. Агар ижара муддат белгиланган айн устида тузилган бўлса, ижарага олган ақдни бузиш ёки бузмаслик ёхуд куч билан тортиб олган кишидан ажри мислни талаб қилиш ўртасида ихтиёрли ҳисобланади. Агар бузса, ўтган муддатнинг ҳақини бериши лозим. Агар куч билан тортиб олган одам ижарага берувчининг ўзи бўлса, унга ҳақ берилмайди. Ҳанафий олимларимиздан Қозихон айтади: “Айн нарсани ғасб – куч билан тортиб олиш ила ижара бузилмайди. Агар бироз муддат тортиб олинган бўлса, ҳисоб шунга кўра бўлади”. “Ҳидоя” соҳиби тортиб олиш ила бузилади, деган. Ижара ҳақига келсак, у ғасб сабабидан соқит бўлади. Чунки, фойдаланишга имкон бўлиши учун ижара ўрнини топшириш манфаатни топшириш ўрнига ўтади. Агар ғасб сабабли ундан фойдаланиш имкони бўлмаса, ўз-ўзидан топшириш ҳам йўққа чиқади. Шу сабабдан ҳам куч билан тортиб олиш туфайли манфаат кетмаса, ижара ҳақи соқит бўлмайди. Бунга дарахт ўтқазиш учун белгиланган ерни дарахти билан биргаликда тортиб олиш мисол бўлади1157.

в) айблардаги зоминлик

55. Ижарада ҳам савдодаги каби айб хиёри собит бўлади. Ижарада ақд объектида манфаатлар нуқсонга учрашига сабаб бўладиган айблар ихтиёрни вожиб қилади. Ҳатто ўша нуқсон зиммадаги ижарадан бирор сифатнинг кетиши билан бўлса ҳам. Бу ўринда айб манфаатни тўла қўлга киритишдан олдин ёки ақддан кейин пайдо бўлганида ижарага олувчи ақдни бузиш ёки тўла манфаат олиб, ҳақни батамом беришни зиммасига олиш ўртасида ихтиёрли саналади. Бунинг тафсилоти айб сабабли ақдни бузиш бобида келади1158.


1156 Ал-Фатавол ҳиндия. 4-ж. 413 ва 437, 438-б. Шаҳобиддин Аҳмад Қалюбий ва Шаҳобиддин Аҳмад Умайра. Ҳавошил Қалюбий ва Умайра ъала Шарҳил Маҳаллий ъала Минҳажит толибин. 3-ж. 78, 79-б. Мансур ибн Юнус Буҳутий. Кашшофул қиноъ ъала матнил Иқно. 4-ж. 14-б.

1157 Муҳаммад Арафа Дусуқий. Ҳошиятуд Дусуқий ъалаш Шарҳил кабир. “Ийсо Ҳалабий”. 4-ж. 31-б. Аш-Шарҳус сағир. 4-ж. 180-б. Шаҳобиддин Аҳмад Қалюбий ва Шаҳобиддин Аҳмад Умайра. Ҳавошил Қалюбий ва Умайра ъала Шарҳил Маҳаллий ъала Минҳажит толибин. 3-ж. 85-б. Имом Нававий. Равзатут толибин. 5-ж. 242-б. Мансур ибн Юнус Буҳутий. Кашшофул қиноъ ъала матнил Иқно. 4-ж. 19, 23-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний. 5-ж. 238-б.

1158 Шарҳуд дурр. 2-ж. 278, 279-б. Абдулҳаким Афғоний. Кашфул ҳақоиқ шарҳи Канзид дақоиқ. 2-ж. 165-б. Иброҳим ибн Али абу Исҳоқ. Ал-Муҳаззаб фий фиқҳил Имом Шофеъий. 1-ж. 405-б.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тепағон оқсоқол»га чора кўрилди

284 21:09 28.11.2022

Пермь университетида отишма уюштирган шахс бир умрга қамалиши мумкин

147 20:12 28.11.2022

Шаҳбоз Шариф: «Покистон ва Туркия ресурсларни бирлаштириши керак»

216 19:40 28.11.2022

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди

1029 18:35 28.11.2022

Boeing Пентагонга Украина учун арзон кичик ўлчамли бомбалар ишлаб чиқаришни таклиф қилди

235 18:05 28.11.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

721 17:35 28.11.2022
« Орқага