(170-қисм 171-қисм 172-қисм 172-қисм 173-қисм 174-қисм 175-қисм 176-қисм 177-қисм 178-қисм 179-қисм 180-қисм 181-қисм)
БЕШИНЧИ ФАСЛ
Ижарага берувчи билан ижарага олувчи ўртасидаги келишмовчилик
77. Гоҳо ижарага берувчи билан ижарага олувчи ўртасида ижарага боғлиқ муддат, эваз, тажовуз, қайтариш каби баъзи ишларда келишмовчилик содир бўлади. Ҳужжат-далил йўқ ўринда кимнинг сўзи қабул қилинади? Фақиҳларнинг тутган йўллари турлича бўлганидан ушбу ҳолатга боғлиқ фикрлар ҳар-хил келган. Барча фикрлар даъвогар ва айбланувчининг ҳар бирини аниқлаб олишга тақалади. Шунда даъвогарга ҳужжат келтириш, айбланувчига эса қасам билан сўзини қабул қилиш қоидаси ишлайди. Зоҳирий ҳолат уларни аниқлаб олишга асос бўлади. Зоҳирий ҳолат кимнинг фойдасига гувоҳлик берса, у айбланувчи бўлади. Сўз унинг сўзидир (яъни қасам ичса, унинг сўзи қабул қилинади). Ким бошқасидан ҳақни талаб қилса, у даъвогар ҳисобланади. Ушбу бобда келтирилган кўплаб фаръий масалалар мазкур қоидага қайтади. Бунинг тафсилоти эса “Даъво” бобида келади.
“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган