Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: ижарага олинган айнни сотишнинг (ажара ақдига) таъсири

822

(170-қисм 171-қисм 172-қисм 172-қисм 173-қисм 174-қисм 175-қисм 176-қисм 177-қисм 178-қисм 179-қисм)

Олтинчи: ижарага олинган айнни сотишнинг (ажара ақдига) таъсири

73. Ҳанафий, ҳанбалий ва моликийлар нуқтаи назаридаги ҳамда шофеъийлар наздидаги саҳиҳ сўзда ижара савдо сабабли бузилмайди, дейилган. Моликийларнинг яна бир қарашида ва шофеъийлар наздидаги бошқа бир қавлда ижара савдо сабабли бузилиши айтилган.

Жумҳур уламолар далил келтириб айтадиларки, байъда ақд қилинган нарса айн (муайян мавжуд) нарсадир. Ижарада эса манфаатлардир. Булар ўртасида зиддият йўқ (яъни ижарадаги нарсани сотишга ҳеч қандай тескарилиги йўқ).

Иккинчи қарашга далил: ижара (савдо молини) топширишдан ман қилиб туради. Шу жиҳатдан улар бир-бирига зид келади.

Шу ўринда билиб қўйиш керакки, ҳанафийлар ижарада айбни эътиборга олишган ва у билан сотиб олувчида хиёри айб ҳақи собит бўлишини айтишган.

Барча фақиҳларнинг наздида “Агар ижарага олинган айн савдо қилинса, у билан ижара бузилмайди”1182.

Ижарага олинган айннинг гаровда туриши ёки ҳиба қилинишининг ижара ақдига таъсири йўқ эканига уламолар иттифоқ қилишган. Вақф борасида ҳам жумҳур уламолар худди шу фикрдалар. Аммо ҳанафийларнинг бу борадаги фатволари турлича келган. Бу ўринда улар наздида вақфнинг муайян ёки муайян бўлмаган нарса устида бўлишида ҳам фарқ йўқ.


1182 Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 4-ж. 207, 208-б. Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. 5-ж. 53-б. Имом Молик. Ал-Мудавванатул кубро. 11-ж. 107-б. Муҳаммад ибн Юсуф Мавоқ. Ат-Тож вал иклил лил Мухтасариш шайхи Халил. 5-ж. 5-б. Муҳаммад Арафа Дусуқий. Ҳошиятуд Дусуқий ъалаш Шарҳил кабир. “Ийсо Ҳалабий”. 4-ж. 30, 33 ва 94-б. Аҳмад Совий Моликий. Ҳошиятус Совий ъалаш Шарҳис сағир. “Мустафо Ҳалабий”. 4-ж. 55-б. Шаҳобиддин Аҳмад Қалюбий ва Шаҳобиддин Аҳмад Умайра. Ҳавошил Қалюбий ва Умайра ъала Шарҳил Маҳаллий ъала Минҳажит толибин. 3-ж. 87-б. Муҳаммад ибн абил Аббос Шаҳобиддин Рамлий. Ниҳоятул муҳтож ила Шарҳил Минҳож. 5-ж. 25-б. 4-ж. 249-б. Абдулкарим ибн Али Намла. Тайсиру масаилил фиқҳи Шарҳур Равзил мураббаъ. 4-ж. 35-б. Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Хатиб Ширбиний. Муғнил муҳтож. “Ҳалабий”. 2-ж. 128-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний. 6-ж. 46, 48-б. Али ибн Сулаймон Мардавий. Ал-Инсоф фил маърифатир рожиҳи минал хилоф. 6-ж. 66, 68-б. Мансур ибн Юнус Буҳутий. Шарҳу Мунтаҳол иродот. 2-ж. 231, 376-б.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

850 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

846 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

971 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

1034 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

702 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

745 21:50 24.05.2022
« Орқага