Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: ижарага олинган нарсани ишлатиш услуби

913

(170-қисм 171-қисм 172-қисм 172-қисм 173-қисм 174-қисм 175-қисм 176-қисм 177-қисм 178-қисм 179-қисм 180-қисм 181-қисм 182-қисм)

ОЛТИНЧИ ФАСЛ

Ижарага олинган нарсани ишлатиш услуби

78. Ижара гоҳо ҳайвон ва унга ўхшаш кўчар мулклар устида, гоҳида эса кўчмас мулклар устида бўлади. Шунингдек, баъзида маълум бир шахс ижарага олинади. Ижарага олинган ишчи хос ёки муштарак бўлишининг фарқи йўқ. Мана шу турларнинг баъзилари ўзига хос ҳукмлар билан фарқланади. Улардан ҳар бирининг баёни қуйида келади. Фақиҳлар юқорида ўтган ақдларнинг турли нарсалардаги ижарасини кўриб чиққанлар. Кейин ижарага олинган нарсани қандай ишлатиш борасида гапириб, баъзи кўринишларда ихтилоф қилганлар. Ушбу кўринишларга қараб уларнинг фикрлари қуйидаги асосларга таянганини англаймиз:

1. Агар ақдлашувдаги шарт шаръий деб эътибор қилинса, унга риоя этиш вожиб бўлади.

2. Агар ижарага олинган нарсанинг табиатига ундан бошқача фойдаланиш таъсир қилса, зарар берувчи кўринишида ишлатмаслик вожиб бўлади. Ундан кўра енгилроқ кўринишда ишлатиш мумкин.

3. Ижарага олинган нарсани ишлатишда урф умумий бўладими ёки хос, унга риоя қилинади. Фиқҳ китобларида зоҳиран ихтилофдек кўринган татбиқий фаръий масалалар мана шу асосларга таянади1191.


1191 Ибн Қудома. Ал-Муғний. 6-ж. 12, 57, 58, 129, 131, 133, 138-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний маъаш Шарҳил кабир. “Манор”. 1348 ҳ.й. 6-ж. 30, 32-б. Мансур ибн Юнус Буҳутий. Кашшофул қиноъ ъала матнил Иқно. 3-ж. 465-б. Иброҳим ибн Али абу Исҳоқ. Ал-Муҳаззаб фий фиқҳил Имом Шофеъий. 1-ж. 394, 395 ва 401, 402-б. Шаҳобиддин Аҳмад Қалюбий ва Шаҳобиддин Аҳмад Умайра. Ҳавошил Қалюбий ва Умайра ъала Шарҳил Маҳаллий ъала Минҳажит толибин. 3-ж. 69-б. Ҳошиятур Рашидий ала Ниҳоятул муҳтож ила Шарҳил Минҳож. “Мустафо Ҳалабий”. 5-ж. 297-б. Муҳаммад Арафа Дусуқий. Ҳошиятуд Дусуқий ъалаш Шарҳил кабир. “Ийсо Ҳалабий”. 4-ж. 17, 24-б. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Хараший. Шарҳул Хараший ъала Мухтарасил Халил. 7-ж. 39-б. Аҳмад Совий Моликий. Аш-Шарҳус сағир ъала Ақробил масолик ила мазҳаби Имом Молик. 1372 ҳ.й. 4-ж. 11 ва 33, 35-б. Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 4-ж. 183, 184, 402-б. Ал-Фатавол ҳиндия. 4-ж. 465, 468-б. Абдулҳаким Афғоний. Кашфул ҳақоиқ шарҳи Канзид дақоиқ. 4-ж. 124-б. Шамсиддин Сарахсий. Ал-Мабсут. 15-ж. 165. 16-ж. 25-б.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги уруш: тинчлик музокаралари бошланишини кутса бўладими?

219 12:05 03.12.2022

Латвияда “Дождь” телеканали жаримага тортилди

281 11:20 03.12.2022

Украинанинг чет эллардаги дипломатик идораларига таҳдидлар бўлмоқда

201 10:30 03.12.2022

Дунё ўзгаришлар майдонига айланди

514 09:39 03.12.2022

Исроил аскари фаластинлик йигитни қатл қилди

807 09:07 03.12.2022

Эдвард Сноуден Россия паспортини олди

666 21:25 02.12.2022
« Орқага