Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: ижарага олувчининг мажбуриятлари

814

(170-қисм 171-қисм 172-қисм 172-қисм 173-қисм 174-қисм 175-қисм 176-қисм 177-қисм 178-қисм 179-қисм 180-қисм 181-қисм 182-қисм 183-қисм 184-қисм 185-қисм 186-қисм 187-қисм)

88. Биринчидан – ижарачи ақдда шарт қилинган ҳақни келишувга кўра бериши вожиб бўлади. Зеро, ижарага олинган айн, гарчи ундан ижарачи фойдаланмаган бўлса-да, тасарруф қилишга яроқли эканлиги ижарага берувчига ҳақ тўлашни лозим қилади. Бу ҳақда уламолар очиқ айтганлар. Шунингдек, агар ердан сув узилиб қолса ёки сув босиб, уни кетказиб бўлмаса ёхуд шу каби экин экишнинг имкони бўлмаган ҳолатларда ҳақ тўлаш лозим ҳисобланади. Албатта, фақиҳларнинг бу тўғрида тафсилотлари бор ва уларга ишора қилиб ўтиш мақсадга мувофиқдир.

Ҳанафий мазҳабимиз фақиҳлари айтадилар: “Ёмғир ёки дарё суви билан суғориладиган ердан сувнинг тўхтаб қолиши ҳақни соқит қилади”. Шунингдек, ерга экин экишдан олдин сув босиши ёхуд муддатнинг ўтиши ёки кимдир ерни куч билан тортиб олиши ҳам шунга мисол бўлади.

Аммо ерга экин экса, сўнг экинга офат етиб, ҳалок бўлса ёки экин экилгандан кейин сув босиб, экин ўсмаса, Муҳаммад раҳматуллоҳу алайҳдан бўлган икки ривоятнинг бирига кўра, ижарачининг зиммасига тўлиқ ҳақ тушади. Фатвода ихтиёр қилинган сўз эса, экин ҳалокатга учрагандан сўнг қолган муддатда унинг зиммасига ҳақ тушмаслигидир1208. Моликийларнинг фикри ҳам мана шу қарашга яқин келади. Улар айтадилар: “Албатта, сувнинг узилиб қолиши ёки экин экишдан олдин сув босиб, то муддат тугагунча кетмай туриши билан ҳақ вожиб бўлмайди. Аммо аввалда имконият бўлиб, сўнг ерга дахли бўлмаган офат туфайли экин фасод бўлса, унга (ижарачига) ҳақ лозим бўлади”. Лекин улар яна айтадилар: “Агар маҳалла аҳлида уруғ мутлақо бўлмаса, яъни мулк сифатида ёки салаф савдоси орқали ҳам топилмаса, унга ҳақ лозим бўлмайди”. Шунингдек, экинни бой бериши мақсадида ижарачи қамаб қўйилса, ҳақ уни қамаганнинг зиммасига тушади1209.

Шофеъий ва ҳанбалийлар айтадилар: “Агар ерни экин экиш учун ижарага берса ва сув келиши тўхтаб қолса, ижарага олувчи ақдни бузиш ва бузмаслик ўртасида ихтиёрли бўлади”. Чунки бир томонлама кўзланган манфаат йўққа чиқди, бошқа бир тарафдан эса манфаатланиш мумкин бўлган муайян ер турибди, фақат манфаати камайяпти. Шу сабабдан ихтиёр берилади. Бу худди айб пайдо бўлиб қолган ҳолатга ўхшайди.

Улар яна айтадилар: “Агар ижарага олган одам ерга экин экса, сўнг ёмғирнинг кўплиги ёки совуқнинг қаттиқлиги ёхуд чигиртканинг еб қўйиши сабабли экин нобуд бўлса, ижарага олувчи ерни ижарага берувчига қайтариб бериши жоиз саналмайди. Чунки ушбу офатлар ижарага олувчининг молида содир бўлди”. Улар яна айтадилар: “Агар сув босган ерни буғдой, арпа каби сувга чидамайдиган экин экиш учун ижарага олса ва сув қочириладиган жой бўлиб, ўша жой очилганда сув ердан кетса ва экин экиш имкониятига эга бўлса, ақд дурустдир. Акс ҳолда, дуруст эмас”. Агар ўша ердаги сув тортилиб кетишини ёки шамол қуритиб ташлашини билса, шофеъийлар наздида, бу борада икки хил қараш бор:

биринчиси – ақд дуруст бўлмайди. Чунки ўша ҳолатда манфаатни тўла қўлга киритиш имкони йўқ;

иккинчиси – ақд дуруст бўлади. Ва мана шу нуқтаи назар тўғридир. Чунки фойда кўриш имкони барибир мавжуд1210.

89. Иккинчидан – ижарага олувчи ердан шартнома асосида, маълум доирада фойдаланиши вожиб. Ерга зарари кўп ишларни қилмайди. Бу иттифоқ қилинган масаладир. Кўпчилик уламолар келишилган ёки ўша келишилганга баробар бўлган ёхуд зарари ундан камроқ экинни экиш жоиз эканини айтганлар.

Бироқ ҳанафий фақиҳларимиз айтадилар: “Бир киши ерни буғдой экиш учун ижарага олса, ўша ерга пахта экиши мумкин эмас. Агар пахта экиб қўйса, ўша ерда пайдо қилган нуқсоннинг қийматини тўлайди ва ерни куч билан тортиб олувчи деб эътибор қилинади”1211. Зеро, ҳанафий фақиҳларимиз экиладиган нарсанинг турини тайин қилишни шарт этганлар.

Бу тўғрида шофеъийлар айтадилар: “Унга ажри мисл лозим бўлади. Чунки у ўзига белгиланган чегарадан ошди, зиёдалик аниқ эмасдир ва бу эса тортишувга олиб боради”. Уларнинг яна бошқа бир қавли ҳам бор: “Унга тайин қилинган ҳақ ва қўшимчасига ажри мисл лозим бўлади”. Яна бир қавлда айтилади: “Албатта, ер эгаси тайин қилинган ҳақни ва қўшимчаси учун ажри мислни олиш билан барчаси учун ажри мислни олиш ўртасида ихтиёрли бўлади”.

Агар буғдой каби муайян турдаги экинни экишни шарт қилган бўлса, ҳанбалийлар наздида икки хил қараш бор:

биринчиси – ушбу шарт жоиз бўлмайди. Чунки ақд қилинган нарса ернинг манфаатидир. Буғдой ўша манфаатни белгилаш учун зикр қилинган;

иккинчиси – келишувга кўра, у ушбу шарт билан қайдланади, шунда у ақд тақозо қилмайдиган шарт бўлади. Ушбу фикрни ҳанбалий уламолардан Қозий ихтиёр қилган1212.


1209 Муҳаммад Арафа Дусуқий. Ҳошиятуд Дусуқий ъалаш Шарҳил кабир. “Ийсо Ҳалабий”. 4-ж. 50-б.

1210 Иброҳим ибн Али Абу Исҳоқ. АлМуҳаззаб фий фиқҳил Имом Шофеъий. 1-ж. 395, 405-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний маъаш Шарҳил кабир. “Манор”. 1348 ҳ.й. 6-ж. 80, 81- б. Мансур ибн Юнус Буҳутий. Кашшофул қиноъ ъала матнил Иқно. 4-ж. 22-б.

1211 Бурҳониддин Марғиноний. Ал-Ҳидоя. 3-ж. 238-б.

1212 Иброҳим ибн Али абу Исҳоқ. Ал-Муҳаззаб фий фиқҳил Имом Шофеъий. 1-ж. 402, 403-б. Муҳаммад Арафа Дусуқий. Ҳошиятуд Дусуқий ъалаш Шарҳил кабир. “Ийсо Ҳалабий”. 4-ж. 48-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний. 6-ж. 53 ва 59, 60-б.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

714 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

750 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

826 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

886 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

595 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

632 21:50 24.05.2022
« Орқага