Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: ижарани айб сабабли бузиш

707

(170-қисм 171-қисм 172-қисм 172-қисм 173-қисм 174-қисм 175-қисм 176-қисм 177-қисм 178-қисм 179-қисм 180-қисм)

Еттинчи: ижарани айб сабабли бузиш

74. Агар ижарага олинган нарсада ақд муддатида айб вужудга келса ҳамда у ижарага олинган нарсадан фойдаланишга халал берадиган ва ўзи турса-да, ақддан кўзланган мақсадни йўққа чиқарадиган айб бўлса, ижарани бузиш мумкин. Бу масалада мазҳаб имомлари ўртасида ихтилоф йўқ. Масалан, миниш учун ижарага олинган муайян уловнинг бели жароҳатланган бўлиши каби. Бундай ҳолатларда уламоларнинг иттифоқига кўра, айб ақдга таъсир этади ва унинг вужудга келиши туфайли зарар кўрадиган кишига нисбатан ақдни лозим қилмайди.

Агар бир киши бирор нарса сотиб олиб, ижарага берса, сўнг ундаги айбни билиб қолса, ижарани бузиб, сотиб олган нарсасини қайтаришга ҳақли ҳисобланади. Гарчи олдин айб ҳақида айтилган, ижарагир кўнган бўлса-да, айб сабабли қайтариш ҳаққи унга ижарани бузишга ҳуқуқ берадиган узр бўла олади. Чунки манфаатлар янгиланиб туради. Байъ эса ундай эмас1183.

Мазҳаб бошларимиздан Абу Юсуф раҳматуллоҳу алайҳ айтади: “Агар ижара ақди аниқ бир туя устида тузилиб, ўша туя касал бўлиб қолса, ижарачи ақдни бузиш ҳаққига эга бўлади”1184. (Чунки касал туяни ишлатишда уни қийнаш ва эгасига зарар етказиб қўйиш эҳтимоли мавжуд. 

Муайян туяга келишмаганда бошқа туяга алмаштириб олиши мумкин эди.)

Ижарага олувчи қўлида турганда вужудга келган айб сабабли нарсани қайтаришга ҳақли бўлади. Чунки ижарага олувчининг қўлидаги ижарага олинган нарса сотувчининг қўлидаги савдо моли кабидир. Сотувчининг қўлида турганда пайдо бўлган айб сабабли савдони қайтариши жоиз экан, ижарага олувчи ҳам қўлида турганда пайдо бўлган айб сабабли қайтариши жоиз саналади1185.

“Муғний”да келади: “Агар муайян нарсани ижарага олиб, унда олдинроқ билмаган бир айбни кўрса, ақдни бузишга ҳақли бўлади. Бунда хилоф йўқдир”1186.

75. Аммо айб ақддан кўзланган манфаатларни йўққа чиқармайдиган бўлса, масалан, ижара уйдаги хоналарнинг баъзи жойлари вайрона, лекин уйга совуқ ёки ёмғир кирмайдиган бўлса, уловнинг думи кесилган, аммо ўзи соғлом бўлса, суғормасдан экин экиш мумкин бўлган ерга сув келмай қолса, мазкур ҳолатлар ақдни бузадиган айб ҳисобланмайди.

Ақдни бузиш ёки бузмасликни тақозо қиладиган айблар борасида мутахассисларнинг сўзи эътиборга олинади.

Агар бирор айб вужудга келиб, зарар бермайдиган даражада тезда йўқ бўлса, бу ҳолда ҳам ақд бузилмайди1187.

76. Ижарага олинган муайян нарсани қабз қилиш (қўлга олиш) ўша нарсада пайдо бўлган айб учун ақдни бузиш ҳуқуқини ман қила олмайди. Зеро, ижара байъдан шу жиҳатдан фарқ қилади. Чунки ижара манфаатлар савдосидир. Манфаатлар эса секин-аста юзага чиқади. Манфаатлардаги ҳар бир бўлак янгидан ақд қилингандек бўлади. Агар ижарага олинган нарсада айб вужудга келса, ушбу айб ақддан кейин ва қабздан олдин пайдо бўлган саналади. Бу ҳолат муайян нарсанинг савдосида хиёрни вожиб қилади. Ижарада ҳам шундай бўлгани учун маъно жиҳатдан фарқ йўқ. Мазҳаб имомлари мана шунга ижмоъ қилганлар. Баъзи мазҳабларнинг, манфаат нарсанинг ўзидек бўлиб, зиммада сифатланмаган ўринда1188 ақдлашув пайтида топшириш ила том бўлади, деган фикрлари эътиборга олинмайди. Ҳанбалийлардан ибн Қудома бунинг сабабини очиқ-ойдин айтган: “Агар айб фойдаланиш асносида вужудга келса, ижарага олувчи учун бузиш ихтиёри собит бўлади. Чунки манфаатлар кетма-кет, бирма-бир қўлга киритилади”1189.

Агар айб ақдни бузишдан олдин йўқолса, яъни уловдаги чўлоқлик тузалса ёки ижарага олинган ҳовли тезда тузатилиб, ижарачининг қайтариш ҳақи йўққа чиқса, ақдни бузишдаги талаб ҳаққи ҳам бекор бўлади. Чунки бу ҳолда ижарага олувчига зарар етмайди1190.


1183 Ибн Қудома. Ал-Муғний. 6-ж. 30, 31-б. Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 4-ж. 199-б. Иброҳим ибн Али Абу Исҳоқ. Ал-Муҳаззаб фий фиқҳил Имом Шофеъий. 1-ж. 405-б. Муҳаммад Арафа Дусуқий. Ҳошиятуд Дусуқий ъалаш Шарҳил кабир. “Ийсо Ҳалабий”. 4-ж. 29-б. Аҳмад Совий Моликий. Аш-Шарҳус сағир ъала Ақробил масолик ила мазҳаби Имом Молик. 1372 ҳ.й. 4-ж. 52-б.

1184 Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 4-ж. 199-б. Ал-Фатавол ҳиндия. 4-ж. 461-б.

1185 Иброҳим ибн Али Абу Исҳоқ. АлМуҳаззаб фий фиқҳил Имом Шофеъий. 1-ж. 405-б.

1186 Ибн Қудома. Ал-Муғний. 6-ж. 30-б. Али ибн Сулаймон Мардавий. Ал-Инсоф фил маърифатир рожиҳи минал хилоф. 6-ж. 66-б.

1187 Али ибн Сулаймон Мардавий. Ал-Инсоф фил маърифатир рожиҳи минал хилоф. 6-ж. 66-б. 1188 Зиммада сифатланмаган ўринда, дейилганда: ижара ақдида келишилган келажакдаги маълум бир муддат ичида маълум сифатларга эга нарсани бажариб беришни зиммасига олмаганлиги тушунилади.

1189 Ибн Қудома. Ал-Муғний. 6-ж. 30, 31-б.

1190 Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 4-ж. 196-б. Иброҳим ибн Али Абу Исҳоқ. Ал-Муҳаззаб фий фиқҳил Имом Шофеъий. 1-ж. 405-б. Муҳаммад Арафа Дусуқий. Ҳошиятуд Дусуқий ъалаш Шарҳил кабир. “Ийсо Ҳалабий”. 4-ж. 29-б. Аҳмад Совий Моликий. Аш-Шарҳус сағир ъала Ақробил масолик ила мазҳаби Имом Молик. 1372 ҳ.й. 4-ж. 52-б.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

714 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

750 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

826 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

886 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

594 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

631 21:50 24.05.2022
« Орқага