Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: икки ақд тузувчи ва уларга қўйиладиган шартлар

923

(150-қисм 151-қисм 152-қисм 153-қисм 154-қисм 155-қисм 156-қисм 157-қисм 158-қисм 159-қисм 160-қисм 161-қисм 162-қисм 163-қисм 164-қисм)

Иккинчи мавзу

Икки ақд тузувчи ва уларга қўйиладиган шартлар

Икки ақд тузувчи

23. Ҳанафий уламоларимиздан бошқаларнинг наздида, ижара ақдининг рукнларидан бири икки ақдлашувчи1107, яъни ижарага берувчи ва ижарага олувчидир. Ҳанафий уламоларимиз эса икки ақдлашувчини ақднинг рукнларидан эмас, балки тарафларидан деб эътибор қилишади. Ижара ақди боғланиши учун ақдлашувчиларнинг ақли расо бўлиши шарт қилинади. Шу сабабдан мажнун, фойда-зарарни ажрата олмайдиган ёш боланинг ижара ақди боғланмайди. Унинг молиявий тасарруфлар қилиши жоиз бўлганлар тарафидан боғланиши борасида бирор хилоф йўқ.

Ижара ақди саҳиҳ бўлиши учун икки тарафнинг ўзаро розилиги бўлиши ҳам шартдир. Агар қисман бўлса-да мажбурлаш аралашса, ақд фасодга учрайди. Шофеъий, ҳанбалий ва уларга ҳамфикрлар наздида, ижаранинг дуруст бўлиши учун ақд тузиш эгалиги ҳам шарт саналади. Уларнинг наздида, фузулийнинг (шаръий изнсиз ақдни амалга оширувчи) ақди фосиддир.

Мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздида, ижара ақди амалга ошиши учун уни тузувчи агар эркак бўлса, муртад бўлмаслиги шарт, дейилади. Чунки Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ муртаднинг молиявий тасарруфотлар қилиш ҳуқуқини тўхтатиб қўйилган, деб билган. Айни пайтда икки шогирди ва жумҳур фақиҳлар бу шартни қўймаган. Уларнинг наздида, муртаднинг тасарруфотлари амалга ошаверади1108.

Шунингдек, ақдни амалга ошириш учун валоятни шарт деб билувчи ҳанафий ва моликий уламолар кишида уни тузиш ҳуқуқи ҳам бўлиши лозимлигини айтишади. Қолганлар эса юқорида зикр этилганидек, валоятни ақднинг дурустлигигагина шарт қилишган.


1107 Ақд тузувчилар кўпчилик ҳам бўлиши мумкин. Агар бир қишлоқ аҳли муаллимни, имомни ёки муаззинни ижарага олса ва улар ўз хизматларини бажарсалар, хизмат ҳақларини ана шу қишлоқ аҳлидан оладилар. Шу каби ақдлашув “Ал-Мажаллатул Аҳкамул Адлия”нинг 750-моддасида жоизлиги айтилган.

1108 Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 4-ж. 176, 177-б. Ал-Фатавол ҳиндия. 4-ж. 410, 411-б.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

1003 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

942 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

1108 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

1171 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

828 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

874 21:50 24.05.2022
« Орқага