Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Икки маънодан бирининг устун келиши ёки уларнинг баробарлиги

1146

(50-қисм 51-қисм 52-қисм 53-қисм 54-қисм 55-қисм 56-қисм 57-қисм 58-қисм 59-қисм 60-қисм 61-қисм 62-қисм 63-қисм 64-қисм 65-қисм 66-қисм)

Икки маънодан бирининг устун келиши ёки уларнинг баробарлиги

16. Фақиҳларнинг таърифлашига кўра, ибро – ўзидан соқит этиш ва мулк қилиб бериш маъноларини қамрайди. Баъзи ҳолларда улардан биригина тайин бўлиши мумкин. Бироқ ҳар бир масалада иккала маънодан бири устун бўлади. Масалан, моддий ашёларга нисбатан ишлатилган ибро мулк қилиб бериш учун бўлади. Чунки ашёлар соқит қилинмайди. Зиммада собит бўлган қарзларда эса иккала маъно ҳам жорий бўлади. Ибн Нужайм раҳматуллоҳи алайҳнинг “Қарзга нисбатан бўлган иброда мулк қилиб бериш маъноси ҳам, соқит қилиш маъноси ҳам мавжуд”, деган сўзлари шулар жумласидандир. У киши мулк қилиб бериш маъноси ғолиб бўлган иброга бирон шартга боғлаш мумкин бўлмаган ҳамда қайтиш билан қайтадиган (бекор бўладиган) иброларни мисол келтирган.

Баъзи ҳанбалийлар соқит қилиш маъноси ғолиб бўлган иброга қуйидагича мисол келтирганлар: бир киши “Фалончига ҳадя қилмайман”, деб қасам ичса ва кейин ундаги ҳақини кечиб юборса, у қасамини бузмаган ҳисобланади. Чунки ҳадя – бир нарсани мулк қилиб бериш, ибро эса ҳақни соқит қилишдир. Мулкчилик ҳақиқати топилмагани учун ибро закот ўрнига ўтмайди.

Қози Закариё раҳматуллоҳи алайҳ “Равза”да Нававий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Ибронинг мулк қилиб бериш ёки соқит қилиш учун бўлиши борасида ихтиёр қилинган гап шуки, бу қайсидир фикр кучлироқ дейиладиган масалалардан эмас. Балки унда масаланинг далили кучли ёки заифлигига қараб, фикрнинг қуввати ўзгариб туради. Чунки ибро – қарзнинг мол эканлиги эътиборидан “мулк қилиб бериш” ҳисобланади. Шунингдек, у фақатгина ҳақдорга нисбатан мол ҳисобланади. Чунки молиявий ҳукмлар унга нисбатан намоён бўлади”, деган сўзларини нақл қиладилар.

Моликийларда иброда мулк қилиб бериш маъносининг ғолиб экани, унда қабул қилишнинг шарт эканини устун кўрганларидандир. Бу ҳақда кейинроқ келади.

Баъзи ўринларда эса иккала маънони ҳам баробар эътиборга олиш маъқулланади. “Агар меросхўр мерос қолдирувчининг ўлганини билмай туриб, унинг ҳақини қарздордан кечиб юборса ва кейин унинг ўлгани маълум бўлса, бу дуруст. Бунга кўра, ибро – соқит қилишдир. Шунингдек, мулк қилиб бериш деб қаралса ҳам шундай. Чунки меросхўр мерос қолдирувчининг ўлимини билмасдан унинг буюмини сотса, кейин унинг ўлгани маълум бўлса, бу ҳам дуруст бўлади. Шундай экан, бизнинг масаламизда аниқ дурустдир”, деган ҳанафий мазҳабимиз фақиҳлари фикри шулар жумласидандир.

Эътиборнинг фарқланишига қараб ҳукмларнинг ўзгариши

17. Ибронинг “соқит қилиш” ёки “мулк қилиб бериш” деб эътиборга олинишига қараб, унинг ҳукмлари ҳам ўзгаради. Бизнинг ҳанафий мазҳабимиз фақиҳлари келтирган қуйидаги масала шу жумладандир. “Агар қарз берувчи иброга қарздорнинг ўзини вакил қилса, соқит қилиш жиҳати эътиборидан ушбу ваколат дуруст бўлади”. Бу ҳолатда ибронинг “мулк қилиб бериш” жиҳати эътиборга олинса, у дуруст бўлмайди.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

590 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

639 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

708 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

400 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

458 21:50 24.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳод даражалари

419 21:50 23.05.2022
« Орқага