(90-қисм 91-қисм 92-қисм 93-қисм 94-қисм 95-қисм 96-қисм 97-қисм 98-қисм 99-қисм 100-қисм 101-қисм 102-қисм 103-қисм)
Икки ёшли эркак туя таърифи
1. Ибну махоз деб икки ёшга кирган туя боласига айтилади. Туянинг онаси ҳомиладор ёки ҳомиладорликка тайёр бўлгани учун “ибну махоз” деб номланган.
Фақиҳларнинг истилоҳи сўзнинг мазкур маъносидан четга чиқмайди.
Ижмолий ҳукми
2. Аслида фақиҳлар ибну махозни закот сифатида бериш жоиз эмаслигига иттифоқ қилишган. Лекин ҳанафий мазҳабимиз уламолари бинту махозни қийматига қараб закот сифатида ибну махозни олишни жоиз дейишган. Чунки бизда закотнинг ҳар қандай турида қиймат билан закотни адо қилиш мумкин.
Дияда эса ҳанафий, ҳанбалий ва шофеъийларнинг бир раъйига кўра, ибну махозни дия сифатида бериш мумкин. Моликий ва шофеъийларнинг рожиҳ қавлларига кўра ибну махозни дия сифатида бериш мумкин эмас. Лекин тўртта мазҳаб имомлари ҳам уни оғир дияда дия сифатида бериб бўлмаслигига иттифоқ қилишган.
“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган