Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Иқрор нималар билан бўлади?

1015

(130-қисм 131-қисм 132-қисм 133-қисм 134-қисм 135-қисм 136-қисм 137-қисм 138-қисм 139-қисм 140-қисм)

Иқрор нималар билан бўлади?

9. Иқрор сўз, шунингдек, унинг ўрнига ўтадиган бошқа воситалар билан вужудга келади. Бунга ишора, ёзиш, иқрорга далолат қиладиган сукут кабилар мисол бўлади. Иқрорнинг ҳукмлари тафсилоти “Иқрор” бўлимида.

Гувоҳлик (шаҳодат)

10. Шаҳодатнинг луғатда “ўзи билган нарсани баён қилиш”, “кўрсатиш” каби маънолари бор. Шунингдек, гувоҳлик – қатъий, шубҳасиз хабар ҳисобланади987. Шаръий истилоҳий маъноси – “қазо мажлисида бирор ҳақни бировнинг фойдасига, бошқанинг эса қаршисига собит эканлиги ҳақида хабар бериш”. Гувоҳлик қабул қилиниши борасидаги шартларга кўра фақиҳлар унинг лафзлари борасида ихтилоф қилганлар. Бундай шартларга шаҳодатда ишлатиладиган лафз, қазо мажлиси ва бошқалар мисол бўлади988.

Ҳукми

11. Гувоҳликнинг икки ҳолати бор: гувоҳликни зиммага олиш ва гувоҳликни адо қилиш (гувоҳлик бериш). Гувоҳликни зиммага олиш – гувоҳ бўлиш ва гувоҳликни эслаб қолиш учун бир шахснинг чақирилишидир. Бу амал фарзи кифоя бўлиб, баъзилар бажариши билан қолганларидан соқит этади. Бир кишидан бошқа ҳеч ким бўлмаган ўринда эса ўша одамнинг ўзига фарзи айн бўлади. Гувоҳлик бериш эса зиммасидаги гувоҳликни адо қилиш учун бир кишининг чақирилишидир. Бу ўша одам учун вожиб. Бунинг далили қуйидаги ояти каримадир: “Гувоҳлар чақирилганда, (келиб гувоҳлик беришдан) бош тортмасинлар”, “Гувоҳликни яширмангиз! Ким уни яширса, бас, унинг қалби осий (гуноҳкор)дир”989.

Машруълигининг далили

12. Фақиҳларнинг иттифоқига кўра, гувоҳлик – ҳукм чиқариш асосларидан биридир. Аллоҳ таолонинг: “Сизлар рози бўладиган (адолатли) гувоҳлардан икки эркак кишини гувоҳ қилинглар”990 ояти каримаси ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Даъвогарнинг зиммасига баййина-ҳужжат, гумондорнинг зиммасига қасам вожиб”991, мазмунидаги ҳадиси шарифлар бунга далилдир. Демак, умматнинг ижмоъсига кўра, гувоҳлик устига ҳукмлар бино қилинадиган ҳужжат ҳисобланади.

Ҳужжатлиги даражаси

13. Гувоҳлик фақатгина маҳкумга тегишли эмас, балки унинг таъсир доираси кенг. Лекин у маҳкама пайти, қози ҳузуридагина зарурий ҳужжатдир, бошқа ўринларда эса аҳамияти йўқ. Гувоҳликнинг ҳукмлари борасидаги тафсилот “Гувоҳлик” бўлимида баён қилинади.


987 Мухторус сиҳоҳ. Лисонул араб. Аҳмад ибн Муҳаммад Файюмий. Ал-Мисбаҳул мунир.

988 Қози Зода. Такмилату Фатҳил қодир. 6-ж. 280-б. Зайниддин ибн Нажим Ҳанафий. Баҳрур роиқ шарҳу Канзид дақоиқ. 7-ж. 61-б. Муҳаммад Арафа Дусуқий. Ҳошиятуд Дусуқий ъалаш Шарҳил кабир. “Ийсо Ҳалабий”. 4-ж. 146-б. Сулаймон ибн Муҳаммад Шофеъий Бужайримий. Ҳошиятул Бужайримий ъалал Хатиб. 4-ж. 359-б. Сулаймон Жамал. Ҳошиятул Жамал ъала Шарҳил Манҳаж. 5-ж. 377-б. Мансур ибн Юнус Буҳутий. Кашшофул қиноъ ъала матнил Иқно. 6-ж. 328-б.

989 Бақара сураси, 282, 283-оятлар. Ибн Фарҳун. Табсиратул ҳукком биҳошияти Фатҳил Алиййил Молик. “Мустафо Ҳалабий”. 1-ж. 205, 206-б.

990 Бақара сураси, 282-оят.

991 Ҳадиснинг тахрижи юқорида ўтди.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бобурийлар ҳақида қисқача маълумот

308 20:05 02.10.2022

Қонунчилигида ўқитувчиларга бўлган имтиёзлар

166 19:50 02.10.2022

Шавкат Мирзиёев Индонезия ва АҚШ президентларига ҳамдардлик билдирди

184 19:30 02.10.2022

Қатар: Жаҳон чемпионати мухлислари учун қоидалар эълон қилинди

414 19:08 02.10.2022

Қирғизистон таълим вазири олган порани қайтариб берди

259 18:50 02.10.2022

«Бойларга солиқ солинг, камбағалларга ҳужум қилманг»

231 18:25 02.10.2022
« Орқага