Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: итлоф туфайли вожиб бўлган зоминликнинг кўриниши

1061

(110-қисм 111-қисм 112-қисм 113-қисм 114-қисм 115-қисм 116-қисм 117-қисм 118-қисм 119-қисм 120-қисм 121-қисм 122-қисм 123-қисм 124-қисм 125-қисм 126-қисм 127-қисм 128-қисм 129-қисм 130-қисм)

36. Талафот етказилган нарса мислий бўлса, унинг мислига зомин бўлиш борасида ихтилоф йўқ. Қийматли бўлса қийматига зомин бўлади. Шунингдек, қийматни белгилашда талафот содир бўлган жойдаги нарх-навони эътиборга олиш борасида ҳам ихтилоф йўқ.

Агар талафот етказилган мислий нарсанинг ўрнига-ўрин бериш имконияти йўқ бўлса (масалан, бозорларда ўша буюм умуман топилмаса), фақиҳларнинг иттифоқига кўра, мислдан қийматга ўтилади. Бироқ улар бу ҳолатда унинг қийматини белгилашда ихтилоф қилганлар. Яъни талафот етган мол қийматини белгилашда талафот вақтидаги баҳоси ҳисобга олинадими ёки бозорлардан йўқ бўлган пайтидагисими? Ёки тўловни талаб қилгандаги баҳосига эътибор қилинадими ёхуд зоминликни адо қилиш пайтидагигами? Мазҳаббошимиз имом Абу Ҳанифа баҳога ҳукм бўлган кун эътиборга олинади, деганлар. Моликий лар ва мазҳаб бошларимиздан Абу Юсуф агар ғасб қилинган бўлса – ғасб қилинган кундаги қиймати, ғасб қилинмаган бўлса – талафот етказилган кундаги қиймати эътиборга олинади, деганлар. Мазҳаб бошларимиздан Муҳаммад ибн Ҳасан эса мислининг бозорларда топилмаган кунини эътиборга олган. Чунки бу муддат – мислдан қийматга ўтган кун ҳисобланади.

Шофеъий ва ҳанбалийларнинг наздидаги энг саҳиҳ қавлга кўра, талафот етган вақтдан то адо қилгунича бўлган муддат орасидаги энг юқори нарх эътиборга олинади.

Қийматли бўладиган бўлса, уламоларнинг иттифоқига кўра, унинг қиймати талафот етган кунидан тўлаш вақтигача бўлган муддатда ўзгармаган бўлса, қиймати эътиборга олинади. Қийматининг қанча юқори бўлиши аҳамиятсиз. Агар қиймати икки муддат орасида ўзгарган бўлса, баҳо юқорида мислий борасида зикр қилинган ихтилофга мувофиқ равишда белгиланади937.


937 Шаҳобиддин Аҳмад Қалюбий ва Шаҳобиддин Аҳмад Умайра. Ҳавошил Қалюбий ва Умайра ъала Шарҳил Маҳаллий ъала Минҳажит толибин. 3-ж. 30, 35-б. Аҳмад Совий Моликий. Аш-Шарҳус сағир ъала Ақробил масолик ила мазҳаби Имом Молик. 3-ж. 591-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний. 5-ж. 421, 422 ва 376, 377-б. Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 7-ж. 151 ва 168. Шаҳобиддин Аҳмад Қалюбий ва Шаҳобиддин Аҳмад Умайра. Ҳавошил Қалюбий ва Умайра ъала Шарҳил Маҳаллий ъала Минҳажит толибин. 2-ж. 144-б.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тепағон оқсоқол»га чора кўрилди

436 21:09 28.11.2022

Пермь университетида отишма уюштирган шахс бир умрга қамалиши мумкин

196 20:12 28.11.2022

Шаҳбоз Шариф: «Покистон ва Туркия ресурсларни бирлаштириши керак»

293 19:40 28.11.2022

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди

1255 18:35 28.11.2022

Boeing Пентагонга Украина учун арзон кичик ўлчамли бомбалар ишлаб чиқаришни таклиф қилди

247 18:05 28.11.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

791 17:35 28.11.2022
« Орқага