Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: итлоф туфайли қайтариб олишнинг вужудга келиши

887

(110-қисм 111-қисм 112-қисм 113-қисм 114-қисм 115-қисм 116-қисм 117-қисм 118-қисм 119-қисм 120-қисм 121-қисм 122-қисм 123-қисм 124-қисм 125-қисм 126-қисм 127-қисм 128-қисм 129-қисм 130-қисм 131-қисм 132-қисм 133-қисм)

Итлоф туфайли қайтариб олишнинг вужудга келиши

43. Сотувчи ёки харидорнинг сотувчининг изнисиз қўлида турган товарининг барчаси сотувчининг айби туфайли талафотга учраса, у товарини тўлалигича қайтариб олган ҳисобланади ва савдо ботил саналади. Харидорнинг зиммасидан пулни тўлаш мажбурияти соқит бўлади. Агар товарнинг бир қисми сотувчининг хатти-ҳаракати туфайли талафотга учраган бўлса ва бу ҳол харидор маҳсулотни қабул қилиб олишидан аввал содир бўлса, савдо талафотга учраган мол миқдорича ботил бўлади. Сотувчи талафот миқдорича товарни қайтариб олган ҳисобланади. Талафотга учраган товар миқдорининг пули харидорнинг зиммасидан соқит бўлади. Шунингдек, харидор қолган молни олиш-олмасликда ихтиёрли саналади. Бунга сабаб келишув жараёнининг охирига етмаганидир. Сотувчининг товарни талафотга учратиши – харидор уни тўлалигича қабул қилиб олиб, пулини тўлаб бўлганидан сўнг содир бўлса, бундай талафотга учратиш қайтариб олиш ҳисобланмайди. Бундай ҳолатда сотувчининг итлофи бегонанинг талафот етказиши билан бир хил ҳукмда бўлади. Харидор товарни сотувчининг рухсатисиз олган бўлиб, пулини дарҳол беришга келишган бўлса, сотувчи томонидан талафот етказиш – талафотга учраган товар миқдорини қайтариб олиш ҳисобланади. Нархидан ўшанча миқдори харидорнинг зиммасидан соқит бўлади948. Бунинг тафсилоти “Қайтариб олиш” истилоҳида баён қилинади.

Кесиш орқали талафот етказиш

44. Уқувсизлик ёхуд бирор камчиликка йўл қўймасдан, шаръан рухсат этилган сабаб билан (бирор яра ёки жароҳатни) кесиш орқали талафот етказилган нарсаларда зоминлик йўқдир. Шунга кўра, рухсат берилган ўринда нуқсонсиз ўз ишини бажарган табиб, ҳайвонлар шифокори, қон олувчи ва хатна қилувчига зоминлик вожиб бўлмайди. Қусурга йўл қўйганида эса зоминлик вожиб бўлади949. Ибн Қудома айтади: қон олувчи, хатна қилувчи ва табиб буюрилган ишни қилсалар, икки шарт билан зомин бўлмайдилар. Биринчи шарт – ўз соҳасининг мутахассиси бўлиши керак. Агар мазкур шартга амал қилинмаса, бу ишни қилиш уларга ҳаром ҳисобланиб, амаллари950 учун жавобгар бўладилар. Иккинчи шарт – лозим бўлганидан ортиқча кесмаслик. Соҳа мутахассиси бўлса ҳам, ортиқча кесиш ёки кесиладиган жой қолиб, бошқа жойни кесиш ёки кесиш мумкин бўлмаган вақтда кесиш ва шу каби ҳолатларни содир этиш – ҳаммасига зоминлик вожиб бўлади. Қасдданми ё адашиб қилинадими, зоминлиги фарқланмайдиган бу ҳолат мулкка талафот етказишга ўхшайди. Қасос ёки ўғирлик жинояти ҳукмининг ижросида кесувчининг ҳукми ҳам худди шундай. Бу борада ихтилоф борлигини билмаймиз951.


948 Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 5-ж. 239 ва 283-б. Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. 4-ж. 172-б. Ал-Фатавол ҳиндия. 4-ж. 499, 505-б. Муҳаммад Арафа Дусуқий. Ҳошиятуд Дусуқий ъалаш Шарҳил кабир. “Ийсо Ҳалабий”. 3-ж. 113 ва 131-б. 4-ж. 28-б. Аҳмад Совий Моликий. Аш-Шарҳус сағир ъала Ақробил масолик ила мазҳаби Имом Молик. 4-ж. 47-б. Муҳаммад ибн абил Аббос Шаҳобиддин Рамлий. Ниҳоятул муҳтож ила Шарҳил Минҳож. 4-ж. 80-б. 5-ж. 267, 270-б. Шаҳобиддин Аҳмад Қалюбий ва Шаҳобиддин Аҳмад Умайра. Ҳавошил Қалюбий ва Умайра ъала Шарҳил Маҳаллий ъала Минҳажит толибин. 3-ж. 70, 73 ва 78-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний маъаш Шарҳил кабир. “Манор”. 1348 ҳ.й. 4-ж. 58-б. Мансур ибн Юнус Буҳутий. Кашшофул қиноъ ъала матнил Иқно. 4-ж. 27-б.

949 Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. 5-ж. 58-б. Муҳаммад ал-Ҳаттоб Моликий Мағрибий. Мавоҳибул жалил фий шарҳи Мухтасариш Шайхи Халил. 6-ж. 320- б. Аҳмад Совий Моликий. Аш-Шарҳус сағир ъала Ақробил масолик ила мазҳаби Имом Молик. 4-ж. 505-б. Муҳаммад ибн абил Аббос Шаҳобиддин Рамлий. Ниҳоятул муҳтож ила Шарҳил Минҳож. 7-ж. 291-б. Шаҳобиддин Аҳмад Қалюбий ва Шаҳобиддин Аҳмад Умайра. Ҳавошил Қалюбий ва Умайра ъала Шарҳил Маҳаллий ъала Минҳажит толибин. 4-ж. 110- б. Ибн Қудома. Ал-Муғний маъаш Шарҳил кабир. “Манор”. 1348 ҳ.й. 6-ж. 120-б. 950 Тарж.: яъни мана шу сабабдан жароҳат, яра фасодлашиб, катталашиб кетса.

950 Тарж.: яъни мана шу сабабдан жароҳат, яра фасодлашиб, катталашиб кетса.

951 Ибн Қудома. Ал-Муғний маъаш Шарҳил кабир. “Манор”. 1348 ҳ.й. 6-ж. 120-б

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

850 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

847 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

971 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

1034 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

702 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

745 21:50 24.05.2022
« Орқага