Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: итлофга мажбурлаш ва талафот кимнинг зиммасига тушиши

907

(110-қисм 111-қисм 112-қисм 113-қисм 114-қисм 115-қисм 116-қисм 117-қисм 118-қисм 119-қисм 120-қисм 121-қисм 122-қисм 123-қисм 124-қисм 125-қисм 126-қисм 127-қисм 128-қисм 129-қисм 130-қисм 131-қисм)

37. Бир киши бошқа бировни учинчи бир кишининг қадрли молини талафотга учратишга қаттиқ (чорасиз қолдирадиган даражада) мажбурласа, ҳанафий мазҳабимиз ва шофеъийлар наздида, зоминлик мажбурловчига вожиб бўлади. Бу ҳанбалийларнинг ҳам бир қавли. Чунки бу ерда талафотга ундовчига нисбат берилади, бажарувчига эмас. Зеро бу ўринда бажарувчи воситага ўхшаб қолади.938 Мол эгаси бевосита талафот етказгандан зоминликни талаб қилиши мумкин. У эса мажбурлагандан ундириб олади. Чунки у мазкур ишда узрлидир. Унга зоминлик лозим бўлмайди939. Зоминлик мажбурловчининг зиммасига тушиши ибн Фаррух Моликийнинг Фазл ибн Саламадан қилган нақлидан ҳам тушунилади. Унга кўра, ибн Можишун айтади: “Агар султон бир кишини бировни зулман (ноҳақдан) ўлдиришга буюрса, султон (қасосан) ўлдирилади. Ижрочи ўлдирилмайди. Зеро молнинг зоминлигини вожиб қилиш қасосдан қуйи даражада туради”940.

38. Ҳанбалийлар наздида ги иккинчи қавлга кўра, гуноҳда шерик бўлганлари учун худди диядаги каби, иккисига ҳам зоминлик вожиб бўлади941. Моликийлар наздидаги бошқа бир қавлга кўра, зоминлик мажбурланганнинг бўйнига тушади. Ибн Фарҳуннинг сўзларидан айнан шу тушунилади. Бу қавл “Холиққа осийлик бўладиган ўринда махлуққа итоат қилиш йўқ”942 ҳадисига таянади. Ибн Фарҳун айтади: “Волий бир кишига бировни зулман (ноҳақдан) ўлдиришга ёки (қўлини) кесишга ёки дарралашга ё молини олишга ёхуд нарсасини сотишга буюрса, буюрилувчи буларнинг бирортасини қилмайди. Бўйсунмагани учун ҳатто жонига, жисмига ёки молига зарар етишини билса ҳам итоат қилмайди. Агар итоат қилиб, буйруқни бажарса – қасос, кесиш ва зоминлик унга вожиб бўлади ва сотиб юборган нарсасини тўлаб беради”943. Бу масаланинг тафсилоти “Мажбурлаш” мавзусида баён қилинади.


938 Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. 5-ж. 90-б. Имом Тафтазоний. Шарҳут Талвиҳ ъалат тавзиҳ. 3-ж. 232-б. Шаҳобиддин Аҳмад Қалюбий ва Шаҳобиддин Аҳмад Умайра. Ҳавошил Қалюбий ва Умайра ъала Шарҳил Маҳаллий ъала Минҳажит толибин. 4-ж. 211-б.

939 Ибн Ражаб Ҳанбалий. Қавоидул фиқҳия. 204-б. Абдулҳамид Ширвоний. Ҳаваший Туҳфатил Муҳтож би шарҳил Минҳож. 9-ж. 182, 183-б.

940 Ибн Фарҳун. Табсиратул ҳукком биҳошияти Фатҳил Алиййил Молик. 2-ж. 173-б.

941 Ибн Ражаб Димашқий. Қавоиду фий Фиқҳил Ислом. 89-қоида. 204-б.

942 “Холиққа осийлик бўладиган ўринда махлуққа итоат қилиш йўқ” ҳадиси. Уни Аҳмад ва Ҳоким Имрон ва Ҳакам ибн Амр Ғифорийдан ривоят қилган. Ҳайсамий: “Аҳмаддинг кишилари (ровийлари) Саҳиҳнинг кишилари (ровийлари) дир”, деган.

943 Ибн Фарҳун. Табсиратул ҳукком биҳошияти Фатҳил Алиййил Молик. “Мустафо Ҳалабий”. 2-ж. 172, 173-б.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

851 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

847 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

972 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

1035 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

702 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

746 21:50 24.05.2022
« Орқага