Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: итлофнинг қабзнинг амалга ошишига ва иш ҳақининг соқит бўлишига таъсири

901

(110-қисм 111-қисм 112-қисм 113-қисм 114-қисм 115-қисм 116-қисм 117-қисм 118-қисм 119-қисм 120-қисм 121-қисм 122-қисм 123-қисм 124-қисм 125-қисм 126-қисм 127-қисм 128-қисм 129-қисм 130-қисм 131-қисм 132-қисм)

Итлофнинг қабз (қабул қилиб олиш)нинг амалга ошишига ва иш ҳақининг соқит бўлишига таъсири

39. Шариат қоидаларидан маълумки, мабийъ (товар, маҳсулот) топширилишидан аввал сотувчининг зоминлиги остида бўлади. Мабийъ сотувчининг қўлидалик пайтида харидор томонидан унга талафот етказилиши маҳсулотни қабул қилиб олиши ўрнига ўтади. Натижада у қийматини тўлаши лозим бўлади. Чунки харидорнинг молга эга бўлмай туриб, унга талафот етказишга ҳаққи йўқ. Демак, талафот етказиш – қабул қилиб олиш ўрнидадир. Натижада унинг баҳосини бериши лозим бўлади. Кўриниб турибдики, талафот етказиш – қабул қилиб олиш ҳисобланади ва унинг ортидан қабул қилиб олишга доир ҳукмлар келиб чиқади944. “Шарҳул кабир алал муқниъ”да қуйидагилар баён этилган: “Қабул қилиб олишга муҳтож бўладиган маҳсулот (қабул қилиб олишдан олдин) талафотга учраса, талафот сотувчининг зоминлигида бўлади. Самовий офат туфайли маҳсулот итлофга учраса, келишув бекор қилинади. Харидор берган пулини қайтариб олади. Агар харидор томонидан талафот етказилса, пулини бериш унинг зиммасига тушади. Бундай ҳолда харидорнинг талафот етказиши – қабул қилиб олиши ўрнига ўтади. Чунки талафот етказиш маҳсулотни тасарруф қилиш ҳисобланади”945.

40. Итлофнинг кўринишларидан бири ҳибада намоён бўлади. Уни уламолар қуйидагича баён қилганлар: ҳиба қилувчининг рухсати билан ҳибага талафот етказиш – уни қабул қилиб олиш ўрнига ўтади.

41. Итлофнинг маҳрдаги кўринишларидан бирини уламолар қуйидагича баён қилганлар: балоғатга етган хотин оладиган ўз маҳрига зоминликни вожиб қиладиган даражада талафот етказса, у ўз ҳаққини қабул қилиб олган ҳисобланади. Бу ҳолда маҳр хотиннинг ўз қўлида ёки унинг валийси қўлида бўлишининг фарқи йўқ. Балоғатга етмаган қизнинг ўз маҳрига талафот етказиши – қабул қилиб олиш ўрнига ўтмайди. Яна бир мисол: тўсатдан ташланиб қолган ҳайвондан ҳимояланиш учун унга талафот етказиш – уни қабул қилиб олиш дегани эмас946.

42. Ижара бобида ҳанафий мазҳабимиз фақиҳлари айтади: тикувчи иш ҳақи эвазига бир кийимни тикса, либосни эгаси қабул қилиб олишидан олдин биров уни йиртиб қўйса, тикувчига келишилган ҳақ берилмайди. Чунки кийим тикиш матога ўзгартириш киритадиган амалиётдир. Тикувчига тайёр кийимни топширмасидан олдин хизмат ҳақи берилмайди. Талафот туфайли эса кийимни эгасига топшириш имкони йўққа чиқади. Бундай ҳолда талафот етказган одам ҳам мато қиймати, ҳам тикувчининг ўртача хизмат ҳақи борасида жавобгар бўлади. (Кийимга талафот етказган одам зиммасига келишилган хизмат ҳақи вожиб эмас. Чунки келишув ўзаро ақд билан лозим бўлган. Тикувчи билан йиртганнинг ўртасида эса ақд йўқ). Демак, бунда ўртача хизмат ҳақини белгилаш вожиб ҳисобланади947.


944 Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 5-ж. 238-б. Усмон ибн Али Зайлаъий Ҳанафий. Табйинул ҳақоиқ шарҳу Канзид дақоиқ. 4-ж. 16 ва 35, 64-б. Аҳмад Совий Моликий. Аш-Шарҳус сағир ъала Ақробил масолик ила мазҳаби Имом Молик. 3-ж. 203-б. Шаҳобиддин Аҳмад Қалюбий ва Шаҳобиддин Аҳмад Умайра. Ҳавошил Қалюбий ва Умайра ъала Шарҳил Маҳаллий ъала Минҳажит толибин. 2-ж. 211-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний маъаш Шарҳил кабир. “Манор”. 1348 ҳ.й. 4-ж. 116-б. Ибн Ҳумом Ҳанафий. Фатҳул қодир. 5-ж. 109-б. Шаҳобиддин Аҳмад Қалюбий ва Шаҳобиддин Аҳмад Умайра. Ҳавошил Қалюбий ва Умайра ъала Шарҳил Маҳаллий ъала Минҳажит толибин. 2-ж. 112 бет.

945 Ибн Қудома. Ал-Муғний маъаш Шарҳил кабир. “Манор”. 1348 ҳ.й. 4-ж. 116-б.

946 Шаҳобиддин Аҳмад Қалюбий ва Шаҳобиддин Аҳмад Умайра. Ҳавошил Қалюбий ва Умайра ъала Шарҳил Маҳаллий ъала Минҳажит толибин. 3-ж. 112, 276-б.

947 Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. 5-ж. 10-б.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

850 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

846 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

971 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

1034 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

702 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

745 21:50 24.05.2022
« Орқага