Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: итмом - тамомлаш таърифи

1073

(130-қисм 131-қисм 132-қисм 133-қисм 134-қисм 135-қисм 136-қисм)

Итмом - тамомлаш таърифи

1. Итмом луғатда “мукаммал қилиш” маъносидадир962. Фақиҳларнинг “итмом” сўзига бирор истилоҳий таъриф берганларини учратмадик. Улар бу сўзни фақат луғавий маънода қўллаганлар. Бундан ташқари итмомнинг ўзига хос яна бир маъноси бор, у сонга алоқадор, кайфиятга эмас. Намозни қаср қилиш муқобилидаги “намозни тамомлаш” тушунчаси бунга мисол бўлади. Аслида қаср қилиш ҳам, итмом қилиш ҳам комил адо ҳисобланади. Бу ўринда “қаср қилиш” билан “итмом қилиш”дан адад (ракатлар сони) тушунилади. Бунинг тафсилоти “Мусофирнинг намози” бобида баён қилинади.

Алоқадор сўзлар

اإلكمال] ал-икма́ лу] – комил қилиш:

2. Роғибнинг “комил қилиш” ва “итмом қилиш” сўзларига берган таърифларидан англашилишича, бу икки лафзнинг ўртасида фарқ бор. Унинг баёни қуйидагича: нарсанинг том (тамом) бўлиши – ташқи бир нарсага муҳтож бўлмайдиган даражага етишидир. Нарсанинг комил бўлиши эса – ундан ирода қилинган мақсаднинг юзага келишидир. Шунга кўра, нарсанинг том бўлиши ўз-ўзидан комил бўлганини тақозо қилади. Луғат китобларини ўқиб кўрган, шунингдек, тафсир китобларидан “Ана, энди бугун, динингизни камолига етказдим”963 ояти каримасининг тафсирини ўқиган одамга иккисининг ўртасида фарқ йўқ экани маълум бўлади. Демак, булар иккиси маънодош сўзлардир. Уларнинг ўртасида истилоҳий маънога кўра ҳам фарқ сезилмайди.

Ижмолий ҳукми

3. Тамом қилишнинг таклифий ҳукми: мукаллаф бошлаб қўйган вожиб ибодатни тамом қилиши фақиҳларнинг ижмосига кўра, вожибдир. Нафл ибодатга киришиб қўйган бўлса, бу масала фақиҳлар ўртасида ихтилофлидир. Умуман олганда ҳанафий мазҳабимиз ва моликийлар наздида, охирига етказиш – вожиб. Бунинг далили “Амалларингизни зое қилмангиз!”964 ояти каримасининг зоҳиридир. Шофеъий ва ҳанбалийлар вожиб эмас, дейдилар. Улар ўртасида ҳам бу борада ихтилоф ва тафсилотлар бор. Бу масалалар барча амалларнинг мавзусига мувофиқ ўринларида баён қилинади.

Итмом бўлишнинг натижаси модомики, тамом бўлишдан барча зарурий рукнларни амалга ошириш назарда тутилар экан, амал қавлий бўладими, феълий бўладими, унинг натижаси ўша зарурий рукнларнинг барчасини бажаришга боғлиқ бўлади965.

Фақиҳлар итмомнинг ҳар бир фиқҳий масалага оид ҳукмларини ўз ўрнида муфассал баён қилганлар. Уларга рўза, намоз ва бошқа нафл ва ихтиёрий ибодатлар масалалари мисол бўлади.


962 Лисонул араб. كمل] к, м, л], متم] т, м, м] моддалари.

963 Моида сураси, 3-оят.

964 Муҳаммад сураси, 33-оят.

965 Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. 1-ж. 452-б. Маръий ибн Юсуф Кармий. Далилут толиб. 79-б. Имом Нававий. Ал-Мажмуъ шарҳул Муҳаззаб. 6-ж. 393-б. Муҳаммад ал-Ҳаттоб Моликий Мағрибий. Мавоҳибул жалил фий шарҳи Мухтасариш Шайхи Халил. 2-ж. 90-б.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

850 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

847 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

972 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

1035 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

702 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

746 21:50 24.05.2022
« Орқага