Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: иттиҳодул мажлис шарт қилинган масалалар

726

(90-қисм 91-қисм 92-қисм 93-қисм 94-қисм 95-қисм 96-қисм 97-қисм 98-қисм 99-қисм 100-қисм 101-қисм 102-қисм 103-қисм 104-қисм 105-қисм 106-қисм 107-қисм 108-қисм 109-қисм 110-қисм 111-қисм 112-қисм 113-қисм)

1. Битим тузишда

9. Ҳанафий мазҳабимизда битим тузиш тугал бўлиши учун иттиҳодул мажлисдан қуйидагилар ирода қилинади: томонлардан бирортаси битим мажлисига мос келмайдиган ёки битимдан юз ўгиришга далил бўладиган иш билан шуғулланмаслиги. Ҳанафий мазҳабимизда битим тузиш учун шулар шартдир. Бу масалада у бошқа мазҳаблар наздида сийғадаги шарт, деб эътибор қилинади.

Шофеъий ва ҳанбалийларда битим мажлисига мажлиснинг бир бўлиши кириб кетади. Иттиҳодул мажлиснинг вақти ийжоб билан қабул орасидир. Мажлис бир бўлиб, ийжоб билан қабул орасига ийжобдан бош тортишни англатмайдиган ажратувчининг тушиши шофеъийлардан бошқаларда зарари йўқ. Чунки қабул қилувчи фикр юритишга муҳтож. Борди-ю, ийжобдан кейин тезда қабул қилиш керак бўлса, ўйлаб кўришга имкон қолмайди. Шофеъийлар наздида эса узоқ вақт оранинг ажраб қолиши ийжоб ва қабулга зарар қилади.

Иттиҳодул мажлис бўлгани ҳолда қабул қилиш ихтиёри

10. Ҳанафий мазҳабиимизга кўра, ҳали қабул юзага келмай туриб, томонлар бир мажлисда бўлсалар, иккисида ҳам қабул қилиш ихтиёри мавжуд бўлади. Ҳар икки томон бирортаси қабул қилмагунича битимдан қайтиш ҳуқуқига эга. Ҳанбалийлар ҳанафийларга бу борада хилоф қилишмайди. Чунки уларга кўра, мажлис ихтиёри битим аввалида ҳам, ундан кейин ҳам битта бўлади. Қабул қилиш ихтиёри мажлис ихтиёри остида жорий бўлади. Моликий ва шофеъийлар фикрича, қабул қилиш ихтиёри мавжуд эмас. Лекин шофеъийлар наздида, қабулдан кейин ҳам мажлисдан туриб кетишмаган бўлса, битимдан қайтиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Моликийлар эса битим боғланишидан олдин ҳам ундан қайтиб бўлмайди, деб ҳисоблашади. Фақат бир ҳолатда, яъни ийжоб ва қабул ҳозирги-келаси замонда бўлса, томонлардан бири савдони истамаганини даъво қилиши ва бу қасам билан тасдиқ қилинса, қайтиши мумкин.

Иттиҳодул мажлисга қачон путур етади?

11. Барча фақиҳлар наздида, ийжобдан бош тортиш билан иттиҳодул мажлис бузилади. Лекин улар бош тортиш қандай ҳолатларда вужудга келиши юзасидан ихтилоф қилишган. Шофеъийлар битим пайти бошқа бир иш билан шуғулланиш, ийжоб ва қабул орасида узоқ сукут сақлаш иттиҳодул мажлисни бузади дейишади. Қисқа муддатли сукутнинг ҳеч қандай зарари йўқ экан. Моликий ва ҳанбалийлар урфни унга асосий қоида қилиб белгилашган, яъни қайси ҳолатда урфда иттиҳодул мажлис бузилса, ўшанда бузилади, деб эътибор қилишади. Ҳанафий мазҳабимиз уламолари: “Мажлиснинг ўзгариши, томонлардан бирининг ўрнидан туриши иттиҳодул мажлисни бузади. Чунки ўрнидан туриш билан мажлис қолмайди. Бир уловда кетаётиб савдо қилиш мажлис ўзгариб тургани учун жоиз эмас.

Имом Таҳовий раҳматуллоҳи алайҳ ва бошқалар томонларнинг жавоби бир-бирига уланса, савдо сайр қилиб юрганда ҳам жоиз бўлади”, дейишган. “Хулоса”да “Навозил”дан нақл қилиб айтилишича, агар бир ёки икки қадам юргандан кейин жавоб қилса, бай жоиздир. Шунингдек, мажлис ейиш билан ўзгаради, лекин бир луқма узрли ҳисобланади. Агар қўлида кўзаси бор киши ундан ичиб, сўнг жавоб берса, савдоси дурустдир. Ҳар икки томон ўтириб ухлаб қолса, мажлис ўзгармайди. Агар ёнбошлаб ухлашса ёки иккисидан бири ухласа, мажлис бузилади.

Ҳанафийлар келтирган мазкур “жиҳатлар” бошқа фиқҳий мазҳаб китобларида ҳам мавжуд. Лекин улар иттиҳодул мажлис эмас, балки мажлис ҳақида гапирганда бу борада сўз юритишган. Чунки “иттиҳодул мажлис” ибораси ҳанафийларга хос атама бўлиб, ақд мажлиси ҳақида сўзланганда у ҳақда батафсил маълумот келади.

12. Ҳанафий, ҳанбалий, моликий мазҳабларида умуман“иттиҳодул мажлис” савдодан бошқа битимларда савдодаги кабидир. Лекин моликий мазҳаби битимларини синчковлик билан ўрганган киши “ваколат” ва “никоҳ”да тезда ийжоб ва қабул бўлишини шарт қилганлар борлигига гувоҳ бўлади.

Шофеъийлар наздида, лозимий битимларда савдо ақдидаги каби ийжоб ва қабул ораси ҳеч қандай ажратишсиз тез амалга ошиши лозим. Лекин лозимий бўлмаган битимларда ийжоб билан қабул орасида бироз вақт ўтиши мумкин.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

464 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

528 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

568 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

304 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

399 21:50 24.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳод даражалари

342 21:50 23.05.2022
« Орқага